rinat80_09   10-22-2013, 03:10 PM
#1
Ассаламу алейкум!

Муслим ўз “Саҳиҳ”ида Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ бирор кунда Арафа куничалик бандаларини дўзахдан кўп озод қилмаган. Батаҳқиқ, У яқинлашади сўнг улар билан фаришталарига фахрланиб: Мана булар нима истаганди, дейди”. (Муслим (1348)).

хадисда “Аллоҳ бирор кунда Арафа куничалик бандаларини дўзахдан кўп озод қилмаган" жумласини кандай тушунамиз. дузах Охиратдан кейин буладиган булса, охиратда эса Арафа куни булмаса хали киёмат келмади ку кандай тушунса булади уламолар кандай шарх килишган шу хадисни, шунга ухшаш хадисларни!? бу саволим билан Аллохнинг барча нарсага кодир эканлигини инкор килаётганим йук факат тушуна олмадим холос Аллох рози булсин!
This post was last modified: 10-22-2013, 08:46 PM by rinat80_09.

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
rinat80_09   12-28-2013, 03:02 PM
#2
Ассаламу алейкум!

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким тонг отганида: “Фасубҳоналлазий ҳийна тумсуна ва ҳийна тусбиҳун. Ва лаҳул ҳамду фис самааваати вар ардзи ва ъашийяв ва ҳийна тузҳирун. Йихрижул ҳаййа минал маййити ва йухрижул маййита минал ҳаййи ва йуҳйил ардзо баъда мавтиҳа. Ва казалика тухрожун” (Рум, 17-19)деб айтса, шу кунги йўқотган нарсаларини топибди. Ким буларни кечки пайт айтса, тунда йўқотган нарсаларини топибди”, дедилар. (Абу Довуд ривояти, Имом Бухорий уни “Тарихул кабир” ва “Китобу зуафо”да заиф, деганлар)


1. Ҳадисдаги "йўқолган нарсаларини топибди" жумласини қандай тушуниш мумкин?
2. Яна ҳадис санади ҳақида бошқа уламоларимиз нима дейишган?
3. "Фазилатли амалларда заиф ҳадисга амал қилиш мустаҳаб" қоидасига кўра бу ҳадисга амал қилиш жоизми?

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
rinat80_09   03-27-2015, 11:55 PM
#3
Ассаламу алейкум!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Айюб яланғоч ғусл қилаётган эди. Устидан тиллодан бўлган чигиртка (ҳайкали) тушди. Айюб уни кийимига ўрай бошлади. Шунда Роббиси унга:
«Эй Айюб! Мен сени кўриб турган нарсангдан беҳожат қилмабмидим», деди. У:
«Иззатинг ила қасамки, шундоқ бўлган. Лекин, мен Сенинг баракангдан беҳожат эмасман», деди».
Бухорий ривоят қилган.

мана бу хадисни Уламоларимиз кандай шарх килишган.!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Инсон   10-16-2015, 03:41 PM
#4
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракатух!

Қора седана

Абу Ҳурайра ва Оиша розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қора седана билан даволанинглар, унда ўлимдан бошқа барча дардга даво бордир» (Бухорий 5687, Муслим 2215).

Хадиснинг шархи борми?
Сураганимнинг сабаби, седанани узини ейишлик кифоями еки егини ичиш керакми?

«Эй инсон, албатта сен меҳнат-машаққат чекиб Роббингга боргувчисан, бас, У зотга йўлиққувчисан» (Иншиқоқ: 6).
Telegram   12-08-2016, 06:22 PM
#5
Assalomu alaykum
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қуръон соҳибига: «Қироат қилиб, кўтарилавер. Дунёда қандай тартил қилган бўлсанг, шундай тартил қил. Сенинг манзилинг охирги қироат қилган оятинг маконида бўлади», дейилади».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган
Ushbu hadisni tushuna olmadim, ushbuning sharhi qanday? Alloh sizlarga yaxshiliklar bersin
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.