rinat80_09   10-18-2013, 07:13 AM
#1
Ассаламу алейкум!

Саҳифа манзили Admin томонидан ўчирилди (IslomTV) сайтидан фойдаланса буладими?
бу сайтлар хакида турлича фикрларни укидик, бу сайтлар ишончлими?

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Муслим   10-18-2013, 03:15 PM
#2
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг …
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ушбу саҳифани фаолияти борасида баъзи нуқталарга эътироз билдириш мумкин:

1. Саҳобалар образлари яратилган филмларни тарқатиши. Бунга мисол қилиб Рисолат филми, сийрат ҳақида мултфилмларни киритиш мумкин.
Бу ишлар шариатга хилоф экани ҳақида қуйидаги манзилда етарлича баён қилинган:
"Рисолат" филмининг ҳукми ҳақида / Шайх Солиҳ ибн Саъд ас-Суҳаймий
Саҳобалар ролини ижро этиш ҳукми / Кибор Уламолар Ҳайъати Қарори
Актёрлик ролларида саҳобалар образини яратиш / Уламолар фатволари

2. Ғайбий бўлган нарсалар тасвирланган видеоларни тарқатиши. Бунга мисол қилиб Шайтон, ўлим соати тасвирланган видео клипларни мисол қилса бўлади. Инсон шайтон суратини, ўлим соати айни шу тарзда бўлишини билмайди. Бу каби масалаларда Аллоҳ ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва саллам баён қилган нарсалар билан кифояланиш вожиб бўлади.

3. Даъват мақсадида саҳнавий роллар яратилган видеоларни тарқатиши. Динга даъват қилишнинг ушбу услуби - бидъатдир! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, саҳоба ва салафи солиҳ имомлари одамларни динга даъват қилишда турли саҳнавий ролларни ижро этишмаган, мен фалончиман, мен эса фалончи деб ёлғон ролларни ижро этишмаган.
Келажакда бу иш ҳаром экани борасида илм аҳлининг фатволарини мана шу форумимизда ҳам биродарларимиз келтиришади деб умид қиламан.

4. Видеолари аввалида нашидлардан фойдаланиши. Бу эса сўфий ва замонамиз ҳизбийлари тутган манҳаждир.
Даъватда ушбу услубдан фойдаланишлик жоиз эмаслиги борасида уламоларнинг сўзларини қуйидаги манзилдан топишингиз мумкин:
Нашиданинг Исломдаги ҳукми / Уламолар фатволари

5. Мусиқали видеоларни тарқатиши. Мусиқа ҳаром эканига ислом уламолари ижмоъ қилишган. Даъват мобайнида мусиқадан фойдаланишликдан уламолар қаттиқ қайтаришган. Хоссатан ушбу сайт ҳамкорлик қиладиган бир сайт даъват мобайнида мусиқадан фойдаланиш ҳаром экани ҳақида Шайхулислом Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳнинг фатволарини таржима қилиб, ўз сайтларида чоп этишган. Сайт муаллифлари ўша мақолани ўқиб чиқиб фойда олсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Мусиқа ҳаром эканига далиллар қуйидаги мавзуларда батафсил ёритилган:
Қўшиқ ва куйнинг ҳукми
Мусиқа чалиш ва тинглашнинг ҳукми
Мусиқа, қўшиқ ва томоша (тамсил) ҳақидаги ҳукмларининг ботиллигини фош қилиш
Мусиқа ва қўшиқ хусусида баҳс


6. Шаръий ҳижоб билан сатрланмаган жозибадор аёлларнинг видеоларини тарқатиши. Бу билан мен тўлиқ ҳижобланган аёлларнинг видеосини тарқатса тўғри демоқчи эмасман албатта, иккиси ҳам жоиз бўлмаган қабиҳ ишдир.

7. Бидъат аҳли экани очиқ намоён бўлган даъватчиларнинг видео ва маърузаларини тарқатиши.
Шулардан:
Муҳаммад Ҳассон
Уламолар Муҳаммад Ҳассон ҳақида
Доктор Муҳаммад ибн Абдурроҳман ал-Арифий
Уламолар Муҳаммад ибн Абдурроҳман ал-Арифий ҳақида
Набил Авадий
Жаҳолати билан инглиз мусулмонлари орасида танилган Юсуф Эстес номли шахс. Бу шахснинг залолатларини салафий биродарларимиз қуйидаги сайтда муфассал баён қилиб келишмоқда, алҳамдулиллаҳ.
http://yusufestesquran.com/
Инглиз даъват майдонида салаф манҳажида бўлмаган турли даъватчиларни жамлаган HudaTV канали муаллифлари.

Қизиқарли жиҳати шуки, ушбу саҳифа фаолиятининг аввалги поғоналарида биродаримиз Дилмурод Абу Муҳаммаднинг маърузаларини сайтларида тарқатишар эди. Кейин баъзи саҳифалар билан ҳамкорлик қилишни бошлашганидан сўнг, Дилмурод биродаримизнинг маърузалари саҳифаларидан олиб ташланди. Бунинг сабаби эса бизга қоронғу.

Юқорида эслаб ўтилган баъзи масалалар борасида саҳифа муаллифларига гапирилган. Олиб бораётган фаолиятларига назар соладиган бўлсак, насиҳат кор қилмаганига гувоҳ бўламиз.

Мен бу сайт ҳақида билган нарсаларим қисқачаси шу эди. Агар тўғри айтган бўлсам Аллоҳдан, хато қилган бўлсам нафсим ва шайтондандир.
Аллоҳ таолодан барча мусулмонларни ҳаққа йўллашини сўраб қоламиз.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Abdulloh Salafiy   10-24-2013, 03:14 PM
#3
Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳ!
Тўғриси биродарлар жуда кўп иш қилишган, ниятлари яхши эканлигида ҳеч кимни шак шубҳаси йўқ, лекин мусулмон киши шахсни ўзини айбини яширади, лекин Даъватчининг хатоси кўрсатилади! Кўпчилигимизда мана шу ҳатолик бор. Аҳир улар биродарларимизку деб даъватчиларнинг даъватидаги хатоликларига кўз юмишади, ёки ўзимизда ҳам хато борку дейишадида, уларни хатоларига кўз юмишади. Фарқ шундаки шахснинг хатоси ўзида бўлади ва унинг ўзига хатоси айтилади, даъватчининг хатоси эса унинг даъвати борган жойгача боради яъни тарқалади.
Ҳақиқийсига Аллоҳ учун яхши кўрган киши биродарининг хатосини кўрсатади, даъвати ёйилгани қанчалик очиқ бўлса хатосини кўрсатиш ҳам шунчалик очиқ бўлиши лозим. Охиратда бу хатосини кўрсатишлик иншаАллоҳ уларнинг ўзига фойда бўлади. Валлоҳу аълам.
Нега бу гапларни гапирдим?
Чунки бу биродарларимизда хатоликлар талайгина
Асосий хатоликлари илм аҳли қолиб ихвоний қарашларга эга бўлган кишиларни даъватини ўзак сифатида олишган, натижада улардаги барча хатоликларини ўзларига ўтган.
масалан: Аърифий, Набиль Авади
Олимлар бу одамлардан нари бўлинглар дейишган, иккови ҳам қиссачи.
Илмга бағишланган жойлар қани? Йўқ, мен айнан илмнинг негизи Ақидага бағишланган жойлар йўқ?.
Тўқима роликлар билан қилинган даъват қандай даъват?
amatulloh12   06-26-2014, 02:24 PM
#4
Quote:Шулардан:
Муҳаммад Ҳассон
Уламолар Муҳаммад Ҳассон ҳақида
Доктор Муҳаммад ибн Абдурроҳман ал-Арифий
Уламолар Муҳаммад ибн Абдурроҳман ал-Арифий ҳақида
Набил Авадий
Alloh shayxlarni hifozat qilsin, hatolari bolsa kechirsin.
kim birodarini himoya qilsa qiyomat kuni Alloh uni himoya qiladi.
Муслим   06-26-2014, 04:09 PM
#5
(06-26-2014, 02:24 PM)amatulloh12 Wrote:
Quote:Шулардан:
Муҳаммад Ҳассон
Уламолар Муҳаммад Ҳассон ҳақида
Доктор Муҳаммад ибн Абдурроҳман ал-Арифий
Уламолар Муҳаммад ибн Абдурроҳман ал-Арифий ҳақида
Набил Авадий
Alloh shayxlarni hifozat qilsin, hatolari bolsa kechirsin.
kim birodarini himoya qilsa qiyomat kuni Alloh uni himoya qiladi.
Биродар, илм аҳли тафсилот билан бидъатчи эканини айтиб, одамларни унинг зараридан огоҳ қилган шахсларни ҳимоя қилишликдан уламолар қайтаришади.
Ибн Батта ал-Укбарий роҳимаҳуллоҳ дедилар: «Биз зикр қилганлардан бирортасини эътиқод қилган ҳар бир кимсадан йироқ бўлишлик суннатдандир: бидъат, уни ҳажр қилиш, уни қоралаш, уни дўст тутган, ёрдам қўлини чўзиб, ҳимоя қилган ва ҳамроҳи бўлган кимсани ҳам ҳажр қилиш. Гарчи ушбу ишни қилувчи зоҳирда суннатга амал қилсада» Манба.
Шайхулислом Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ «Мажмуъ фатава» (2/132)нинг иттиҳодиялар ҳақида гапирган ўринларида шундай деди: «Ўшаларга ўзини нисбат берган ёки уларни ҳимоя қилиб мақтаган, ҳамда уларнинг китобларини улуғлаган, ё бўлмаса уларга ёрдам қўлини чўзиб, улар билан ҳамкорлик қилиш билан танилган, ёки улар ҳақида (танқидий) гаплар айтилишини ёмон кўриб, ушбу гапни билмай айтиб қўйди ёки ушбу китобнинг муаллифи у эканини қаердан биласан, деганга ўхшаш гаплар билан уларга нисбатан узр қидираётган ҳар бир кишини жазосини бериб қўйиш вожиб бўлади. Буларга ўхшаш узр ахтараётганлар ёки жоҳил, ё мунофиқ бўлади. Балки ўша бидъат аҳлини ҳақиқий ҳолатини билиб, уларнинг масаласини бирёқлик қилишда ҳамкорлик қилмаган ҳар бир кисмсани жазолаш вожиб бўлади. Чунки ана ўшандай кимсаларнинг масаласини бирёқлик қилиш вожиботларнинг энг улуғидандир. Чунки улар шайху-уламолар, подшоҳу-амирлардан иборат кўплаб халқнинг ақл ва динларига бузуқ тушунчаларни олиб киришди. Улар ер юзида фасод тарқатиб, Аллоҳнинг йўлидан тўсадилар…».
Ва яна (2/133) шундай деди: «Кимки уларнинг ҳақиқий ҳолатини билмаслигини пеш қилиб, уларга нисбатан яхши гумонга борса, унга ўшаларнинг (бидъат аҳлининг) ҳолати таништирилиб ўтилади. Энди улардан ажралиб, уларга (ушбу бидъатларини) ошкора инкор қилса яхши. Акс ҳолда бу ҳам (ўша бидъатчилардан) деб, уларнинг сафига қўшиб қўйилади».
Агарда сиз бу одамларнинг ҳолатидан хабардор бўлмасангиз, сизга илм аҳлининг сўзларига мурожаат қилишни тавсия қиламиз.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.