Меҳмон   10-02-2013, 08:29 PM
#1
Савол: Марузачиларнинг биридан ҳадис эшитдим, айтадики, Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи ва саллам айтадилар: "Инсонларнинг иймони кўпроғини биласизларми?". "Фаришталар" дейишди. "Ахир қандай қилиб Аллоҳнинг ҳузурида бўлсалар-у, Унга иймон келтирмасинлар?!", дедилар. "Набийлар" дейишди. "Ахир уларга ваҳий нозил бўлиб туриб, қандай иймон келтирмасинлар?!". "(Ундай бўлса) биз" дейишди. "Ахир қандай қилиб орангизда Аллоҳнинг Расули бўлса-ю, сизлар иймон келтирмасангизлар?!". "Унда
улар ким?", дейишди. "У мендан кейин келадиган қавм бўлиб, мени кўрмасдан менга иймон келтирганлар". Шу ҳадис саҳиҳми?"

Жавоб: "Мен у (ҳадисни) сиҳатини билмайман. Лекин шубҳасизки, ўзи кўриб, гувов бўлган нарсага иймон келтирган билан, ғайбга иймон келтирган (тенг бўлмайди). Шунинг учун бир куни Набий соллаллоҳу аълайҳи ва саллам дедилар: "Қанийди биродарларимни кўрсам эди?!". "Биз сизнинг биродарларингизмасмизми, я Росулуллоҳ?" дейишди. "Сизлар менинг саҳобаларимсиз, аммо биродарларим, мендан кейин келган бўлиб, мени кўрмасдан менга иймон келтирганлар", дедилар. Мана шу ҳадис (саҳиҳ) ёки шу маънодагиси. Ҳар бир киши, кўриб, гувоҳ бўлган нарсасига иймон келтирган инсон билан, унга хабар қилинган нарсага иймон келтирганнинг орасидаги фарқни билади. Мушоҳада (яъни кўриб гувоҳ бўлишлик) - аъйнул яқийн (аниқ ишонч), хабарлар(га иймон келтиришлик) - илмул яқийн (аниқ билишликдир). Иккисининг орасида фарқ бор. Аммо сўровчи келтирган ҳадис ҳақида билмайман"

Ибн Уъсаймин роҳимаҳуллоҳ

Манба: http://www.ibnothaimeen.com/all/noor/article_6745.shtml
This post was last modified: 10-04-2013, 12:31 PM by Меҳмон.
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.