mutaallim   10-16-2012, 01:10 PM
#1
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Авваламбор, Қуръон ёдлаётган ёки фарзандларига Қуръон ёдлаттираётган биродарларимизга салаф солиҳларимизнинг Қуръон ёдлаш услубларидан имкон қадар баъзи асарларни эслатиб ўтсак.
Шайхул Ислом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Бухорий ўз саҳиҳларида ривоят қиладилар: бизга Қуръон ёдлаттирадиган Усмон ибн Аффон, Абдуллоҳ ибн Масъуд ва бошқалар (розияллоҳу анҳум) шундай дердилар: улар пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўн оят ўргансалар, то ундаги илм-у амални ўрганмагунларигача ундан (ушбу ўн оятдан) ўтиб кетмасдилар. Айтардиларки: Қуръон, илм ва амалнинг барини таълим олардик. Ушбу сўзлар пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу ҳадислари маъносига дохилдир: “Яхшиларингиз Қуръонни ўрганган ва уни ўргатганларингиздир”. Яъни, ҳарфлари ва маъноларини бирга ўргатишлик. Балки унинг маъноларини ўрганишлик ҳарфларини ўргатишликдан бўлган аввалги мақсаддир. Ана шу (услуб) Жундуб ибн Абдуллоҳ, Абдуллоҳ ибн Умар ва улардан бошқалар (розияллоҳу анҳум) айтганларидек иймонни зиёда қилади: иймонни таълим олдик, сўнг Қуръонни таълим олдим. Натижада иймонимиз зиёда бўлди. Сизлар эса Қуръон таълим оляпсизлар, сўнгра иймонни ўрганаяпсизлар”. Сўзлари тугади. (“Мажмуъ Фатава” (4/12)).
Кимда-ким салаф солиҳ розияллоҳу анҳумлар ҳолатини чуқур ўйлаб кўрса, уларни Қуръон билан қандай ҳаёт кечириш керак эканлигини тушуниб етганликларини ҳамда Қуръон ёдлашдан аввал мақсад ва ақиданинг соғломлиги, Қуръон хулқи билан хулқланиб, Қуръон шариатига амал қилиш ила иймонни ҳаққирост амалга оширишга ҳарис бўлганликларини топади.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо шундай дедилар: “Дарҳақиқат, замондан бир муддат яшадик. Бизлардан биримиз Қуръондан олдин иймонни кўрарди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга сура нозил бўларди. Биз унинг ҳалол ва ҳаромини, буйруқ ва қайтариғини ҳамда қаерда тўхташ лозим эканини таълим олардик. Худди сизлар бугун Қуръонни таълим олаётганингиз каби. Сўнг бугун шундай бир қавмни кўрдимки, улардан бирига иймондан олдин Қуръон бериляпти. Натижада унинг Фотиҳасидан хотимасигача ўқиб, унинг буйруғ ва қайтариғи нима эканини, қаерда тўхташ лозим эканини билмайди. Ва уни қуруқ хурмони сочгандай сочиб ташлаяпти”. (Ҳоким “Мустадрок” (1/35)).
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Дарҳақиқат, ушбу Қуръонни, унга эргашишликни ҳисобга олмаса, кичик гўдаклар ҳам изоҳини билмай, оятларини тадаббур қилмай ўқияпти. Ахир у ҳарфларини ёдлаб, ҳудуд-(чегара)ларини зое қилишлик эмас-ку. Ҳатто улардан бири айтадики: дарҳақиқат, Қуръонни ёдладим. Унинг бирор ҳарфини тушуриб қолдирмадим. Аллоҳга қасамки, унинг барини тушуриб қолдирди! Унинг хулқи ва амалида Қуръон кўринмайди. Ҳатто улардан бири айтадики: мен сурани бир нафасда ўқийман! Аллоҳга қасамки, улар қори, уламо, ҳаким ва тақводорлар ҳам эмас. Ахир, буларга ўхшашлар қачон қори бўлади? Аллоҳ таоло одамлар орасида уларга ўхшашларни кўпайтирмасин!”. (“Зуҳд” (276)).
Энди айнан сизнинг саволингизга тўхталадиган бўлсак, замонамиздаги қорилардан бири бўлмиш Абу Сулаймон Ал-Мағрибий ўз саҳифасида Қуръон ёдлаш ва уни унутмаслик ҳақидаги тавсияларида шундай деган:
- Аллоҳ таолони ибодатда яккалаш, Унга итоат этиш. Ширкнинг ошкор ва яширин кўринишларидан, маъсият, ғафлат, ҳасад, ғийбат, чақимчилик, кек-адоват ва ёлғондан узоқ бўлишлик.
- Истиғфорни кўпайтиришлик ва зикрда бардавом бўлишлик.
- Қуръони Каримни таълим бераётган устозингизга нисбатан одоб сақлаш ва уни ҳурмат қилишлик.
- Ёдламоқчи бўлган оятларни пухта ёдлаттирадиган устоздан бевосита ўрганишлик.
- Ёдлаётган сурани ўз қўлингиз билан ёзишингиз. Бу эса мусҳафдан диққат билан кўчириб ёзишлик билан бўлади.
- Ёдлашга енгил бўлиши учун компютердан фойдаланишлик.
- Тиловат, зеҳнда қайта такрорлаш ва бирор кимга кетма-кет эшиттириб ўқишга одатланишлик.
- Дуо ижобат бўладиган вақт ва ўринлардан унумли фойдаланиб, ўзингиз ва бошқаларга Аллоҳ таоло Қуръонни ҳифз қилишликни насиб айламоғини дуо қиласиз.
- Тажвид билан ёд олган сураларни бирор кишига таълим беришингиз. Бу ҳам ҳифзни зеҳнингизда мустаҳкамлайди.
- Қуръондан ёд олганингизни таҳажжудда ўқимоқлигингиз.
- Ҳифз қилаётган мусҳафингизнинг босмаси бир босмадан чиққанига риоя қилишингиз.
- Сиз ёд олаётган оятларнинг тафсиридан хабардор бўлиб боришингиз.
- Мисвок истеъмол қилишингиз.
- Аллоҳ азза ва жаллани ғазаблантирадиган ва ақлни машғул қиладиган барча нарсалардан узоқ бўлишингиз.
Манба: http://isnad.fr.gd/%26%231608%3B%26%2315...606%3B.htm
Савол: Шайх ҳазратлари: мен Қуръонни тажвид билан қироат қилиш ва ёд олишга қодир эмасман. Тиловатни чиройли қилиб, ёд олишликка бўлган йўл нима? Маълумки, бизга таълим ва дарс берадиган киши йўқ. Ёшимиз ҳам катта бўлиб қолган.
Жавоб: Қуръонни тажвид билан ўқиш учун энг олий йўл: киши қироатини мустаҳкам шайхга ҳавола қилмоқлигидир. Агар унинг диёрида бўлмаса, ушбу илмни ҳосил қилиш учун сафар қилишлик шаръан талаб қилинган ва тарғиб қилингандир. Агар ушбу ушга муяссар бўлмаса, мусулмон кишига биродарларидан ва мавжуд қориларнинг овозлари ёзилган кассеталардан фойдаланишлиги лозим бўлади. Аллоҳ таоло банданинг нийяти чин эканини билса унга яхшилик эшикларини очиб қўяди.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, аҳли оила ва саҳобаларига саловат-у саломлар йўлласин.

Фатво: (12/111), 19311-рақам
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдулазиз Оли Шайх
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Солиҳ Ал-Фавзон
Бакр Абу Зайд
Манба: http://alifta.net/Fatawa/FatawaSubjects....8%a2%d9%86
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.