Pages (2):    1 2
Инсон   04-21-2015, 12:05 AM
#11
Жазакаллоху хойрон

«Эй инсон, албатта сен меҳнат-машаққат чекиб Роббингга боргувчисан, бас, У зотга йўлиққувчисан» (Иншиқоқ: 6).
mutaallim   05-29-2015, 12:20 PM
#12
Ва антум фажазакумуллоҳу хойрон!

Қилич кўтаришни ҳалол қилиб олиш

Абу Қилоба раҳимаҳуллоҳ деди: "Киши бирор бидъат пайдо қилса, албатта, қилич кўтаришни ҳалол санайди". (Ажуррий "Аш-Шариъа" (135)).
Яъни, ушбу қилич кўтаришни ҳалол санашлик бидъатдан туғилгандир. Бу бобдаги бидъат аҳлининг энг шиддатлилари рофизалар. Уларнинг умматга қилган ёмонликларининг миқёсини фақат Аллоҳ билади. Балки Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтганларидек: "Ҳар бир фитна ва балонинг асли шийъа ва уларнинг иттифоқдошларидир. Исломда яланғочланган қиличларнинг кўпи улар томондан бўлди". Яъни, аввал бошда ёки сабаб бўлиш жиҳатидан. Ишнинг шоҳиди бизнинг замонимизда зоҳир-(аниқ)дир. Аллоҳ мусулмонларга уларнинг ёмонлигидан кифоя қилсин!

Қимматбаҳо сўзлардан

Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу деди: "Банда фақат Раббисидан умид қилади ва фақат гуноҳидан қўрқади". (Дийнаврий "Мужаласа ва Жаваҳир ал-Илм" (309)).
Ушбу сўз Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтганларидек қимматбаҳо, энг яхши, энг балоғавий ва энг тугал сўзлардандир. Кимда-ким Аллоҳдан ўзгасидан ёрдам ёки ризқ умид қилса Аллоҳ уни ёрдамсиз ташлаб қўяди. Умид қилиш яхшилик учун бўлса, қўрқиш ёмонликдан бўлади. Бандага гуноҳи сабабли ёмонлик етади. Ушбу икки сифат умид қилаётган нарсасига нойил бўлиш ва ҳазир бўлаётган нарсасидан омон қолиш учун тавфиқ ато этилган бандадагина жамланади. Термизийда Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлим тўшагида ётган йигит ҳузурига кирдилар ва: "Ўзингни қандай ҳис қиляпсан?", дедилар. У: "Аллоҳга қасамки, эй Расулуллоҳ, мен Аллоҳдан умид қиляпман ва гуноҳларимдан қўрқяпман", деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Шунга ўхшаш ўринда банданинг қалбида у иккиси жамланса, албатта, Аллоҳ унга умид қилаётганини ато этади ва унга қўрқаётган нарсасидан амн-у омонлик беради", дедилар.

Молни ҳалолидан топиш

Саъид ибн Мусаййиб раҳимаҳуллоҳ деди: "Молни ҳалолдан топиб, у сабаб одамларга қарам бўлиш ва у билан қариндошлик ришталарини боғлаш ҳамда ундан (молдан) ҳаққини бериш-(чиқариш)ни хоҳламайдиган кимсада яхшилик йўқ". (Ибн Абу ад-Дунё "Ислаҳ ал-Мал" (53)).
Ушбу очиқ ойдин насиҳат икки мазамматланган йўлдан эҳтиёт бўлишга чорловни ўз ичига оляпти. Улар: Молни қўлга киритиш учун ҳаром йўллар воситасида ҳалол бўлмаган ўриндан мол топиш. Ёки киши ишламай бекорчи бўлиб қолиши. Натижада ўзгага юк-(боқинди) бўлиб қолади.

Илмнинг асорати

Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ деди: "Агар кундузим тентакнинг кундузи каби, кечам эса жоҳилнинг кечаси каби бўлса, ахир ёзган илмимни нима қиламан?". (Ажуррий "Ахлақ ал-Улама" (44)).
Бу, талаба огоҳ бўлиши лойиқ бўлган улкан панд-насиҳатдир. Дарҳақиқат, салафларнинг раҳимаҳумуллоҳ ҳолати шундай бўлганки, илм уларнинг ибодат, ахлоқ ва муомалотларида зоҳир бўлган. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтганларидек: "Агар киши илм талаб қилса, бу унинг қараши, итоаткорлиги, тили, қўли, намози ва зуҳдида кўринмай қолмаган". (Доримий ривояти (385)).

Ахлоқ - атойи неъматдир

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят: "Албатта, Аллоҳ таоло ўртангизда хулқларингизни тақсимлади. Ҳудди ўртангизда ризқларингизни тақсимлагани каби". (Бухорий "Адаб ал-Муфрад" (275)).
Демак, хулқлар Аллоҳ томонидан атойи неъмат, У томондан бўлган тақсимот ва фазл-у марҳамат. Ризқ ато этадиган Зот, хулқ ато этадиган Зотнинг айни ўзидир. Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ "Ал-Фурусийя" (499)да шундай дедилар: "Батаҳқиқ, ахлоқ атойи неъмат бўлиб, Аллоҳ ундан хоҳлаганини хоҳлаганига ато этади". Шунинг учун ризқ топиш бобида икки иш матлуб бўлиши шарт бўлганидек:
Биринчи: Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога илтижо қилиш ва Унга таваккул қилиш.
Иккинчи: Шаръий, мубоҳ-(ҳалол) йўлларда ризқ талабида саъй-ҳаракат қилиш. Шунингдек, ахлоқ бобида ҳам хулқни рўёбга чиқаришда саъй-ҳаракат қилиш ва нафсга қарши курашиш билан бирга фазилатли хулқлар ва олий одобларни марҳамат қилишида Аллоҳга илтижо қилиш матлубдир.

Шуҳратпараслик

Ҳасан раҳимаҳуллоҳ деди: "Фақиҳ киши қавм билан суҳбат қуриб, қавмнинг айримлари унинг (тилида) нўноқлик бор деб билади. Аслида эса унда нўноқлик эмас, фақат шуҳрат қозонишни ёмон кўришгина бор". (Аҳмад ибн Ҳанбал "Зуҳд" (1455)).
Агар жоҳил кимса қавм билан суҳбат қуриб, илмсиз сўзласа, у кимсада шуҳрат қозонишга рағбатдан ўзга нарса йўқ.

Тортишиш

Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ деди: "Кимда-ким динини баҳс-у мунозарага нишон қилиб олса, кўп кўчиб юради". (Сунан Доримий (310)).
Қанчадан-қанча ўз динини хатарга қўювчи кимсалар бор. Айниқса замонавий боғланиш воситалари орқали алоқа қилиш осон бўлган бир кезда. Онгсиз равишда тортишув ва чуқур баҳсларга киради. Бу эса фақат қалб қотиши, дин заифлиги, ҳаёнинг кетиши ҳамда бир фикрдан бошқасига ва раъйдан раъйга кўп кўчиб ўтишликни олиб келади.

Дуо - яхшиликлар йиғиндисидир

Мутторриф ибн Абдуллоҳ ибн Шиххир раҳимаҳуллоҳ деди: "Яхшиликлар йиғиндиси нима экан дея ёдга олдим. Зеро яхшилик кўп. Рўза ва намоз. Ва у Аллоҳ азза ва жалланинг Қўлида. Сен эса Аллоҳ азза ва жалланинг Қўлидаги нарсага фақат Ундан сўрашинг-у, У сенга ато этиши ила қодир бўласан. Демак, яхшиликлар йиғиндиси - дуодир". (Имом Аҳмад "Зуҳд" (1330)).
Дуо - яхшиликлар асоси, фазл-у марҳаматлар калити. Чунки ишларнинг бари, ато этиш ва маън қилиш, (даражани) тушириш ва кўтариш, азиз ва хор қилиш жиҳатидан Аллоҳнинг Қўлида. Кимки дуога муваффақ қилинса, дарҳақиқат, яхшиликлар калитига нойил бўлибди. Имом Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ "Фавоид" китобида (127-128) шундай деди: "Барча яхшиликнинг асоси - Аллоҳ хоҳлагани бўлиб, У хоҳламагани бўлмаслигини билишингдир. Ана шу дамда ҳасанотлар Унинг неъматидан эканига ишонч ҳосил қиласан-да, Унга у (неъмат)лар учун шукр қиласан, сендан у (неъмат)ларни узиб қўймаслиги учун Унга тазарру қиласан. Ҳамда ёмонликлар Унинг ёрдамсиз ташлаб қўйиши ва уқубатидан эканига ишонч ҳосил қиласан-да, сен билан у (уқубат)лар орасини тўсиши, яхшиликларни қилиш ва ёмонликларни тарк этишда ўзинга ташлаб қўймаслиги учун Унга ёлворасан. Дарҳақиқат, орифлар яхшиликнинг бари ва унинг асли Аллоҳ бандасига тавфиқ бериши билан ҳамда ёмонликнинг бари ва унинг асли У Зот бандасини ёрдамсиз ташлаб қўйиши эканига ижмо қилишди. Ва тавфиқ - Аллоҳ сени ўзинга ташлаб қўймаслиги, ютқизиқ - У сен билан нафсинг ўртасини холий қўйиши эканига ижмо қилдилар. Демак, яхшиликнинг бари ва унинг асли тавфиқ бўлиб, у Аллоҳнинг Қўлида, махлуқнинг қўлида эмас экан, бас, унинг калити дуо, (Аллоҳга) муҳтожлик, чинакам илтижо, Унга интилиш ва Ундан Қўрқишдир. Қачонки У бандага ушбу калитни берса, дарҳақиқат, унга фатҳ (яхшиликлар очқичини) хоҳлабди. Қачонки уни ушбу калитдан адаштириб юборса, яхшилик дарвозаси ундан нари қилинган ҳолда қолади... Кимга нимаики (ёмонлик) берилган бўлса, у фақат ва фақат шукр қилишни зое қилгани, (Аллоҳга) муҳтожлик ва дуога эътиборсиз бўлиши жиҳатидандир. Аллоҳнинг хоҳиши ва кўмаги билан зафар қозонган кишининг зафар қозониши фақат ва фақат шукр қилиш, (Аллоҳга) чинакам муҳтожлик ва дуони адо этгани сабабли бўлди".

Жазакаллоҳу хойрон (Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин)

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу дедилар: "Агар сизлардан бирингиз ўз биродарига: "Жазакаллоҳу хойрон" (Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин", деган сўзида нималар бор эканини билса, албатта, уни ўртангизда ўзаро кўпайтирган бўлардингиз". (Ибн Абу Шайба "Мусоннаф" (26519)).
Ушбу сўз қанчалар улкан, яхшилик ва эҳсон аҳлига қанчалар ҳам етук олқиш. Чунки унинг зимнида (киши) нуқсонли экани ва мукофотлашдан ожиз эканини эътироф этиш ҳамда Аллоҳ уларни энг муносиб ва энг комил мукофотлаши учун мукофотни Аллоҳга ҳавола қилишлик мавжуд. Баъзилар айтганидек: "Агар қўлинг мукофотлашдан калталик қилса, бас, тилинг ташаккур ва энг муносиб мукофот билан дуо қилишда узун бўлсин".

Бахтли - ўзганинг ҳолатидан панд-насиҳат олган кишидир

Муттарриф раҳимаҳуллоҳ деди: "Эй Аллоҳ! Мен Сендан... бирор киши Сен менга таълим берган илм сабаб мендан бахтлироқ бўлишидан паноҳ сўрайман. Ҳамда Сендан, ўзимдан ўзгага ибрат бўлишимдан паноҳ сўрайман". (Имом Аҳмад "Зуҳд" (1342)).
Улкан дуо. Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ уни "Мажмуъ Фатово"да (14/307): "Энг яхши дуолар жумласидан", дея васф қилдилар. Кимда-ким илмига амал қилмай, одамларни унга даъват қилса, улар унинг илми сабаб ундан кўра бахтлироқ бўладилар. Кимда-ким ўзидан олдин ўтган камчиликка йўл қўювчи ўзидан бошқаларнинг ҳолатидан ибрат олмаса, ўзидан кейингиларга ибрат бўлади.

Туғилган чақалоқ билан табриклаш

Ҳаммод ибн Зайд деди: "Айюб бирор кишини туғилган чақалоқ билан табрикласа шундай дерди: "Аллоҳ уни сенга ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматига муборак қилсин". (Табароний "Дуо" (945)).
Улкан дуо. Чақалоқ туғилганда гоҳида хато бўладиган сўзларда сертакаллуфлик қилиш ўрнига ана шу билан дуо қилиш гўзал бўлади. Табаронийнинг "Дуо" (китобида) Суррий ибн Яҳёдан ривоят қилинишича, Ҳасан билан суҳбатлашадиган кишилардан бирида ўғил фарзанд туғилди. Шунда бир киши уни табриклаб: "Чавандоз муборак бўлсин!", деди. Ҳасан эса: "Уни чавандоз эканини қаердан ҳам била қолдинг?! Эҳтимол дурадгор, эҳтимол тикувчи бўлар?", деди. У: "Нима деб айтай?", деди. У киши: "Аллоҳ уни сенга ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматига муборак қилсин", деб айт", дедилар.
mutaallim   01-27-2016, 11:23 PM
#13
Нархлар кўтарилиши

Абу Ҳазим Салама ибн Дийнорга: "Эй Абу Ҳазим! Дарҳақиқат, нархлар кўтарилганини кўрмаяпсизми?"-дейилди. Шунда у киши: "Сизларни бу борада нима ғамга соляпти? Арзончиликда бизга ризқ берган Зот, қимматчиликда ҳам бизга ризқ берадиган Зотнинг Ўзидир", деди. (Абу Нуъайм "Ҳилятул Авлиё" (3/239)).
У субҳанаҳу бандаларнинг ризқини Ўз кафолатига олди. Бирор қимирлаган жон йўқки, албатта, унинг ризқи Аллоҳнинг зиммасида. Бас, банда ишини Раззоққа топшириб қўйсин, ризқни Унинг ҳузуридан истасин ва бирор жон то ризқини тўла олмагунча ҳаргиз вафот этмаслигини билсин. Ҳамда дини барбод бўлгандагина ғам чексин.
Муслим   05-01-2017, 03:29 PM
#14
Илмсиз ибодат

Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳ дедилар: «Ким илмсиз амал қилса, ўнглаганидан кўра бузгани (барбод қилгани) кўпроқ бўлади» (Имом Аҳмад «Зуҳд» (1/301)).

Ҳақ сўзни айтдилар роҳимаҳуллоҳ. Кўпгина одамлар илмсиз ва ҳидоятсиз бўлган ҳолида ибодат билан машғул бўлганликлари сабабидангина жамиятларда бидъат, ҳавои-нафс ва залолатлар фош бўлмадими?!

Манба: http://al-badr.net/muqolat/2671
Таржимон: mutaallim

Quote:
العبادة بغير علم


قال عمر بن عبد العزيز رحمه الله : « مَنْ عَمِلَ بِغَيْرِ عِلْمٍ كَانَ مَا يُفْسِدُ أَكْثَرَ مِمَّا يُصْلِحُ » الزهد للإمام أحمد (1/301).
صدق رحمه الله وهل فشت البِدع والأهواء والضَّلالات في المجتمعات إلَّا بسبب اشتغال كثير من النَّاس بالعبادة بلا علم ولاهدى.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Pages (2):    1 2
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.