abu mus'ab   05-16-2013, 04:22 PM
#1
Assalamu alaykum! hozirda bizani yurtlada bosh qon boshimi (cherepnoy davleniya) kasalini davolashda doktorlar (tabiblar) bir dori tavsiya qilishmoqda! u dori esa cho'chqaning orqa miyyasidan olinadigan qandaydir moddaga ishlov berish orqali tayyorlanarkan ! buyam najosat bilan davolanish hukmiga kiradimi? yoki bir narsani shakli, hidi, rangi umuman nomi ham o'zgarishi bilan uni hukmi ham o'zgaradi degan qoidaga tushadimi? masalan jelatin!
This post was last modified: 05-20-2013, 10:26 AM by abu mus'ab.

Имом Молик раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Ушбу умматнинг охири аввали ислоҳ бўлган нарса билан ислоҳ бўлади. У кунда дин бўлмаган нарса бугун дин бўлмас” (Қозий Иёз: “аш-Шифа”: 2/ 88).
Муслим   05-19-2013, 12:41 AM
#2
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ушбу масала борасида уламолар ўртасида ихтилоф бор. Қуйида шайх Абдурраҳмон Жибрин роҳимаҳуллоҳнинг мана шу мавзуда берган баъзи фатволарини ҳавола қиламан.

Баъзи дориларда алкогол (спирт) бор ...

Савол: Баъзи дорилар қисман алкогол (спирт)дан таркиб топган. Уларни истеъмол қилишнинг ҳукми нима? У, дориларнинг таркибида бўлиши зарур бўлса, нима қилиш керак? (Илтимос), тушунтириб берсангиз.
Жавоб: Менимча, эҳтиёж туғилгани маҳал уларни истеъмол қилишнинг зарари йўқ. Чунки спиртнинг нисбати жуда ҳам оз бўлади. Бундан ташқари бу спирт шу дорида ишлатилади. Бунинг мисоли кўпгина сув аралаштирилгач ўз хусусиятини йўқотган шаробга ўхшайди. Дорилар ейиш ёки ичиш эҳтиёжини қондириш учун эмас, балки, даволаниш учун истеъмол қилинади. Ароққа тайинланган жазо уни ичиш туфайлидир.
Алкоголни дори таркибига, маст қилиши учун қориштирилмайди. Агар у бирон узв ёки жисмни уюштирса, нашанинг хусусиятига ўхшайди. Бироқ, бу дори билан маст қилувчи ичимликлардан фарқли ўлароқ лаззат олинмайди. Маст қилувчи ичимликларни кайф учун ичилади, нафслар унга истакли бўлади, мастлик пайдо бўлади. Бу дориларга қўшилган спирт эса, дорининг вазифасини, ўзгармаслигини, бузилмаслигини сақлаб туради. Агар бу спиртларнинг ўринбосарлари бўлса, мен у спиртли дориларни истеъмол қилишга рухсат бермайман. Бироқ зарурат туғилганида истеъмол қилишнинг зарари йўқдир. Валлоҳу аълам.

Аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин
Манбаъ: «ал-Фатааваш-шаръийя фил-масааилит-тиббийя», 1 жузъ

Дорилар таркибидаги ҳайвон қонлари

Савол: Дориларни тайёрлашда баъзи ҳайвонларнинг қонларидан фойдаланиш жоизми?
Жавоб: (Томирдан) отилиб чиққан қонлар – ҳаромдир. Ҳаром қилинган нарса эса нажас бўлиб, нажасни дориларни тайёрлашда истеъмол қилиш жоиз эмас. Айрим уламолар нажас нарсанинг бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга айлантириш ёки ўз хоссаларини йўқотиши билан тоза бўлишини айтганлар ва ўликнинг кули, тутуни ва шунга ўхшаш нарсаларини нажас дея ҳукм қилмаганлар. Шу қоидага биноан, «Таркибида айрим нажосатлар бўлган дорилар, нажосат (бошқа нарсага) айлантирилгани ва айни нажосат кетгани учун ишлатиш мубоҳ – рухсатли бўлади»,– деб айтиш мумкин.
Валлоҳу аълам.

Аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин
Манбаъ: «ал-Фатааваш-шаръийя фил-масааилит-тиббийя», 1 жузъ.

(02-05-2013, 08:12 PM)Муслим Wrote:
Шайх Ибн Жибриндан тўнғиз ичагидан тайёрланган желатин қўшилган дори ҳақида сўрашди. У шундай жавоб берди: "Менинг фикрим, ва яна Аллоҳ яхшироқ билувчи, бу моддаларнинг ишлатилишида муаммо йўқ, чунки уларда аниқ фойда бор ва уларнинг ўрнини босадиган бошқа нарса йўқ. Бу моддаларни ишлатиш мумкин, чунки улар тайёрланиш жараёнида ўзгарди ва уларга қўшиладиган тўнғизнинг ичаги бошқа нарсага айланди. Нажосат аслини ўзгартирса ва бошқа нарсага айланса, яъни тақиқ боғлиқ бўлган асл ҳолатини ўзгартирса, бир гуруҳ уламоларнинг наздида унинг пок бўлиши ҳақидаги фикр тўғридир. Демак, тўнғиздан тайёрланган дорини кўрган одам (ҳаром деган) хулоса қилишга шошмасин! Аниқ фойдаси бор нарсани, агар у нажосат бўлмаса ва агар унинг зарари бўлмаса, Ислом ҳалол қилди!" "Фатаво Ибн Жибрин" №10509.
Манба: http://forum.tavhid.com/newreply.php?tid=1836

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
abu mus'ab   05-21-2013, 12:53 PM
#3
Quote:Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ушбу масала борасида уламолар ўртасида ихтилоф бор.

Ikkinchi tomonni fikrini ham keltirsangiz yaxshi bo'lardi rojihrog'i qaysiligi aniqlashardi Vallohu a'lam!

Имом Молик раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Ушбу умматнинг охири аввали ислоҳ бўлган нарса билан ислоҳ бўлади. У кунда дин бўлмаган нарса бугун дин бўлмас” (Қозий Иёз: “аш-Шифа”: 2/ 88).
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.