Pages (2):    1 2
Муслим   12-22-2011, 10:03 PM
#11
(10-01-2010, 11:09 PM)Admin Wrote: Шайх Аҳмад Нажмий фатвоси:
Шайх Аҳмад Нажмийдан сўрашди: «Баъзи одамларнинг айтишича, Бин Ладин кутилаётган Маҳдий эмиш ва уни мўминларнинг амири деб номламоқдалар. Сиз бунга қандай изоҳ берасиз?»
Шайх жавоб берди: «Бу одамлар – шайтонлардир! Бин Ладин – ҳабис шайтон ва ҳавориждир. Ҳеч кимга уни мақташ мумкин эмас! Уни мақтаётганларга келсак, бу уларнинг у каби худди шундай ҳавориж эканининг далилидир».
Юклаб олиш

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Муслим   08-14-2012, 12:26 AM
#12
Назратуллоҳ Абу Марям Усома бин Ладин ҳақида (рус тилида)


عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Муслим   09-10-2012, 06:28 PM
#13
Хавориж Усома ибн Ладин ўлимига нистабан тўғри мавқиф

Савол: Усома бин Ладин ўлдирилишига нисбатан адолатли сўз (мавқиф) нима? У ўлдирилгани учун хурсанд бўлаётганлар бор. Яна у мужоҳид бўлган, унинг ҳукми ҳам шаҳидларники каби дейдиганлар бор.
Жавоб: Қандай қилиб у мужоҳид бўлсин?! Ҳа, у шайтон йўлидаги мужоҳид. Усома ибн Ладин мусулмонларга улкан ёмонликлар келтирди. Шубҳасиз унинг ўлимида у (мусулмон)лар учун енгиллик бор. Одамлар унинг ўлимидан сўнг енгил нафас олишди.

Шайх Абдулмуҳсин ибн Ҳамад ал-Аббод
25.05.1432 ҳ.й. хуфтон намозидан кейин

http://www.sahab.net/forums/?showtopic=120559

Quote:
سُئل شيخنا عبدالمحسن بن حمد العبَّاد البدر عن مقتل الخارجي أسامة بن لادن
الموافق لـيوم الأثنين 28/5/1432هـ بعد صلاة العشاء (بدون تسجيل)

السؤال: ما هو القول الوسط في مقتل أسامة بن لادن فهناك من فرح بمقتله,
وهناك من قال إنه كان مجاهداً وحكم له بالشهادة؟

أجاب شيخنا: كيف مجاهد؟! نعم هو مجاهد في سبيل الشيطان.
أسامة بن لادن جلب شراً عظيماً على المسلمين
ولا شك أن ذهابه فيه راحة لهم, يرتاح الناس بذهابه.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
mutaallim   04-21-2013, 11:44 AM
#14
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси томонидан унга нисбат берилган сохта ва ёлғон фатво борасидаги баёнот

(25041) рақамли 6/3/1432 ҳ тарихдаги фатво. Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Аллоҳнинг бандаси ва Расулига, у кишининг аҳли-оила ва саҳобаларига саловату саломлар бўлсин... Сўнг:
Дарҳақиқат, Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси бош муфтий жанобларига баъзи савол йўлловчилар томонидан келган ва (336) рақам 6/3/1432 ҳ тарихда Кибор Уламолар Ҳайъати Бош Котибияти томонидан қўмитага йўлланган айрим интернет саҳифаларида тарқатилган қўмита номига сохталаштирилган ва ёлғон ишлатилган фатво атрофида келган сўров билан танишиб чиқди. Дарҳақиқат унга бошқа фатвонинг рақам ва тарихи берилиб, (қўмита) аъзоларидан ташкил топган имзолар билан муҳр босилган.
Дарҳақиқат, ушбу ёлғон фатво Доимий Қўмита Усома бин Ладин ва ал-Қоида ташкилоти ҳақ устида ғолиб ҳамда ушбу ташкилот исломий халифаликдир дея зикр қилганини ва бундан бошқа ушбу фатвода келган Доимий Қўмитага бўҳтон, туҳмат ва ёлғонни ўз ичига олган.
Шунга биноан Доимий Қўмита қуйидаги ишларни баён қилади:
Биринчидан: Ушбу сохта фатвода қўмитага нисбат берилган ёлғон ва бўҳтонни тан олмаймиз ва унга рози эмасмиз. Аллоҳ ушбу фатвони ёзган ва уни чиқаришга қўл урган кимсани сарҳисоб қилувчи ва таъқибга олувчидир.
Иккинчидан: Бирор бир шахсга, у айтмаган сўзни айтди деган ва унга ундан содир бўлмаган нарсани нисбат берган кимса борасидаги шариатнинг ҳукми махфий эмаски, у ушбу қилмиши билан шаръий жазога лойиқ жиноятга қўл урган гуноҳкордир. Бўҳтоннинг тури ва у кимга нисбат берилиши миқдорига қараб дунё ва охиратдаги унинг кетидан келадиган жиноят, гуноҳ ва жазосининг мақдори белгиланади. Аллоҳ таоло деди: “Яқинда бу туҳматлари сабабли уларга Ўзи жазо беражак”. (Анъом: 138). Шунинг учун туҳматнинг энг улкани Аллоҳ шаънига қилинган туҳматдир. Аллоҳ таоло шундай деди: “Айтинг (эй Муҳаммад): «Шубҳасиз, Аллоҳ шаънига ёлғон тўқийдиган кимсалар нажот топмаслар»”. (Юнус: 69). Субҳанаҳу айтди: “Уларнинг («Биз Аллоҳнинг суюкли болаларимиз») деб Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиётганларини кўринг. Мана шунинг ўзи етарли очиқ гуноҳдир”. (Нисо: 50). Бундан кейин эса Аллоҳнинг бандаси ва Унинг рисолатини етказувчи Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўҳтон қилишлик келади. Саҳиҳ, мутавотир ҳадисда келишича: “Кимда-ким менинг шаънимга қасддан ёлғон сўзласа, бас, ўрнини дўзахдан ҳозирлайверсин”. (Бухорий (1291), Муслим (4) ва Аҳмад (4/252)). Бундан сўнг эса илм аҳли шаънига ёлғон сўзлашлик келади. Бунинг сабаби шуки, улар нубувват илми ворисларидир. Аллоҳ таоло деди: “Йўқ у (яъни Қуръон) илм ато этилган зотларнинг кўнгилларидаги аниқ-равшан оятлардир. Бизнинг оятларимизни фақат золимларгина инкор қилур”. (Анкабут: 49). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Пайғамбарлар на дийнор ва на дирҳам мерос қолдиришган. Балки улар илмни мерос қолдирдилар. Кимда-ким уни олса мўл-кўл насибани олибди”. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари. (Термизий (2682), Абу Довуд (3641), Ибн Можжа (223) ва Аҳмад (5/196)). Ҳолатлари шундай бўлишига қарамай улар шаънига ёлғон сўзлашлик шак-шубҳасиз энг улкан туҳматдир. Буни Аллоҳ таоло уларнинг гувоҳликларини субҳанаҳу Ўзининг ва фаришталарининг гувоҳлигига боғлаб келтиргани янада очиқ баён қилиб беради. Субҳанаҳу деди: “Аллоҳ, фаришталар ва илм аҳллари — адолат билан ҳукм қилгувчи ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, фақат Унинг ўзи борлигига гувоҳлик бердилар. Ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, фақат Унинг ўзи бор. У қудратли, ҳикмат эгасидир”. (Оли Имрон: 18). Ушбу ва бундан бошқа оятлар илм аҳлига нисбат берилган нарсанинг улкан ва хатарли эканига далолат қилади. Бу эса улар шаънига туҳмат ва бўҳтон қилишликнинг тубан ва хатарли эканини таъкидлайди.
Учинчидан: Қўмита ушбу сохта, ёлғон фатвода келган нарсаларни -у Алҳамдулиллоҳким- ботил ва ёлғон экани очиқ-ойдиндир. Кибор Уламолар Ҳайъати томонидан содир бўлаётган баёнот ва қарорлар ҳамда Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси ва ушбу диёр уламолари фатволаридан озгина хабари бор киши бунга алданиб қолмайди. Йўлдан озган, номи тилга олинган Усама бин Ладин ва ал-Қоида ташкилоти йўлининг залолати, жиноятларининг тубанлиги ҳамда улар ўз сўзлари ва феълари билан ислом ва мусулмонлар бошига фақат бало ва вайроналик олиб келганликлари уламолар наздида қарор топгандир. Олимни қўя туринг, ҳар бир оқил ушбу йўлнинг оғишган эканини билади. Бирор бир мусулмонга ўзини ал-Қоида ташкилотига нисбат бериши, уларнинг қилмишларига рози бўлиши ҳамда саҳиҳ ҳадисдаги пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан ўзини унга мансуб деб биладиганларни яширишлиги жоиз эмас: “Аллоҳ бидъатчи-жиноятчига бошпана берган кимсани лаънатлади”. Муслим ривоятлари. (Муслим (1978), Насоий (4422) ва Аҳмад (1/118)).
Тўртинчидан: Ёлғон сўз ва ботил миш-мишларни тарқатаётганларга нисбатан енгил муносабатда бўлишлик жоиз эмас. Айниқса ушбу (ёлғон ва миш-миш) шариатни баён қилиб берадиган, савол йўлловчиларга фатво берадиган илм аҳлига нисбат берилган бўлса. Чунки бундай енгил ёндашишлик ёлғиз мусулмонга ва уларнинг жамоатига хатарли ва катта асоротларни олиб келади.
Шуларнинг бари дея баъзи қўлларга ушбу сохта, ёлғон фатво келиб тушгани учун ҳақни баён қилиш, (гардандаги) зиммани поклаш ва ёмонлик уруғини қуритиш нуқтаи назаридан баён ва изоҳ киритиб ўтилди.
Аллоҳ бизнинг ўлкамиз ва мусулмонларнинг ўлкаларини ҳар қандай ёмонлик ва зулмдан сақласин! Ҳукмдорларимизни Ўзи яхши кўриб, рози бўладиган барча ишга маваффақ қилиб, ушбу дин душманлари ва унга қарши бош кўтариб чиққанлардан иборат ғаламислардан ташкил топган ҳар бир ёмонлик эгасининг ёмонлигини даф қилсин. Тўғри йўлга ҳидоят қилувчи ёлғиз Аллоҳдир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли-оила ва барча саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
(94/379-382).
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Оли Шайх
Аъзолар: Аҳмад ибн Алий Сайр ал-Мубарокий
Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон
Абдулкарим ибн Абдуллоҳ ал-Худойр
Манба: http://www.alifta.net/Fatawa/FatawaChapt...1&BookID=2
Admin   09-27-2014, 10:52 AM
#15
Усома бин Ладин ва ҳамтовоқлари жиҳод атамасини булғади

Мўминлардан иборат дин-диёнат аҳлини қатл қилиб, бутпарастларни тарк этадиган анави ёт мариқун-(хавориж)лар қилгани каби эмас. Ёлғон-яшиқ ва бўҳтон йўлига кўра жиҳод атамасини юқори кўтардилар. Аллоҳга қасам, Аллоҳга онт ичаман сўнг Аллоҳга қасамки ўша ёт гуруҳ (жиҳод атамасини) булғади. (Усома) бин Ладен ҳамда унинг гуруҳларидан иборат ҳамтовоқлари, ундан олдин ўзини «Жиҳод жамоати» дея атаган мисрдаги такфирий (фирқа) ва ундан бошқалар. Умар Абдурраҳмон ва бошқалар уларнинг устозларидир. Ушбу шарафли, олий, буюк ибодат атамасини расво қилдилар. Ўзларининг бефаросат қилмишлари ҳамда маъсум нубувват манҳажидан йироқликлари сабабли уни (жиҳод атамасини) расво қилдилар.

Admin   08-17-2015, 11:18 AM
#16

У (хавориж)ларнинг аломатларидан, улар фақат қоронғуликда гапиришади, айни кўршапалакдек, худди Завоҳирий, Мақдисий, Усома бин Ладин ёки залолат аҳли бўлиб уларнинг йўлидан юрганлар каби. Улар умматни фитнага солишди, қон ва молларни ўзларига ҳалол қилиб олишди, залолатга бошловчи фатволари ва касал амаллари билан Афғонистон ва Ироқни ғарбга топширишди. Сўнг ўша икки давлат қулаганидан кейин, ўз ўқини қаерга йўналтиришди? Бир неча йил аввал, ўз ўқини кимга йўналтиришди? Мусулмонларга, ернинг энг муқаддас қисмига – Макка ва Мадинага.

Шайх Солиҳ ибн Саъд ас-Суҳаймий
Наҳотки мусулмонлар қатли – Жаннат сари йўл бўлса?!
Pages (2):    1 2
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.