Thread Rating:
  • 1 Vote(s) - 5 Average
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
Саҳоба аёлларни ҳурмат юзасидан "онамиз" дейишлик жоизми?
#1
Assalamu Alaykum Varohmatulloh...
Bir savol bilan murojaat qilmoqchiman...
Payg`ambarimizni ayollari va Osiyo, Maryam,Fotima, Omina onalarimizdan boshqa Sahobiyya ayollarni hurmat yuzasidan onamiz deyish bidatmi? Dalillari bilan javob bersangiz Jazakalloh
Reply
#2
Quote:Assalamu Alaykum Varohmatulloh...

уа алейкумус саламу уа роҳматуллоҳи уа барокатуҳ
Балким мавзуга жавоб бўлмаса ҳам, ёзиб қолдиришликни фойдадан ҳоли эмас деб ёздим
.

Аллоҳ таоло айтади:
"..у-(пайғамбар)нинг аёллари эса улар-(мўминлар)нинг оналаридир". Аҳзоб 6.
Шунга кўра Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва саллам аёллари мўминларнинг оналаридир. Мусулмонлар Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларини ҳурмат ва эҳтиром қилишлари шарт ва Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан кейин у зотнинг аёлларига уйланишга ҳақлари йўқ эди. Лекин саҳобалар "мўминлар оналари" билан ўз оналаридек ёлғизликда қолишликка ҳақлари йўқ эди.
Абдурроҳман ас-Саадий роҳимаҳуллоҳ
тафсирларидан.
Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Reply
#3
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
“Мўминларнинг оналари” Аллоҳ таоло айтганидек пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёлларига хос лақабдир: “Пайғамбар мўминларга ўзларидан хам ҳақдорроқдир, унинг аёллари эса уларнинг оналаридирлар”. (Аҳзоб: 6).
Қасд қилинган маъно шуки, улар ҳурмат-эҳтиромда мўминларнинг оналаридир, ёлғиз қолиш-(ҳилват) ва назар ташлаш-(боқишлик)да эмас.
Шайх Бакр абу Зайд роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Мўминларнинг оналари – пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларининг хусусияти бўлиб, улар мўминларга онадир. Аллоҳ таоло деди: “Пайғамбар мўминларга ўзларидан хам ҳақдорроқдир, унинг аёллари эса уларнинг оналаридирлар”. Уларнинг, розияллоҳу анҳунна, ҳар бирларига “Мўминларнинг онаси” дейишлик ўз тасдиғини топади. Улар ҳурмат-эҳтиром, иззат-икром қилишлик ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин уларга уйланишликнинг ҳаром эканида мўминларнинг оналари бўлиб, ушбу хусусиятда бирор киши уларга шерик бўлмайди. Ушбу лақабни қўллашликда бирор киши уларга шерик бўлмайди”. Сўзлари тугади. (“Мўжам ал-Манаҳий ал-Лафзийя” “(Истеъмол қилишликдан) қайтарилган лафзлар қомуси” (2/79)).
Reply


Forum Jump:


Users browsing this thread: 1 Guest(s)