Thread Rating:
  • 0 Vote(s) - 0 Average
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
Иш сабабли намозни кечиктиришнинг ҳукми
#1
«Саҳифамизда қолдирилган савол» Wrote:Ассалому алайкум мен коп ишда боламан пешин аср шом намозларим казо болади колганлари казо болмайди
http://tavhid.com/kitoblar/namoz/uzrsiz-...mment-1245
Reply
#2
Quote:Ассалому алайкум
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Quote:мен коп ишда боламан пешин аср шом намозларим казо болади колганлари казо болмайди
Иш сабабли намозни кечиктиришнинг ҳукми

Савол: Иш сабабли намозни кечиктиришнинг ҳукми нима?
Жавоб: Агар намозни аввалги вақтидан охиригача кечиктирилган ва намоз намоз учун белгиланган вақт ичида ўқилган бўлса, бунинг зарари йўқдир. Чунки, намозни аввалги вақтида ўқишни муқаддам қўйиш фарзлиги учун эмас, афзаллиги учундир. Бу ҳам масжидда жамоат бўлмаганида жорийдир. Йўқса, жамоатда иштирок этиши мумкин. Агар жамоатда иштирок этишга монеълиги бўлса, иштирок этмаслигининг зарари йўқ.
Агар бу кечиктириш (намоз) вақт(и) чиқиб кетгунига қадар давом этса, бу – жоиз эмасдир. Фақат, одам унутиб, ишига берилиб, намозни унутган бўлса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким намоздан ухлаб қолса ёки уни унутса эсига келгани маҳал ўқиб олсин» – деганлар (Доримий «Сунан», ҳадис № 1229, Абу Довуд «Сунан», ҳадис № 465).
Бу одам эсига тушгани маҳал, намозини ўқиб олади.
Бироқ, намоз эсида туриб, боғланган иши сабабли уни вақтидан кечиктирса, бу – жоиз эмас ва ҳаромдир. Агар бундай ҳолатда намозни вақтидан кейин ўқиса, ўқиган намози қабул бўлмайди. Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Бизнинг ишимиз бўлмаган ишни қилган одамнинг иши (ўзига) қайтарилгандир», деб айтган сўзларидир (Имом Муслим, ҳадис № 1718).
Шайхулислом ибн Таймийя (раҳимаҳуллоҳ) ҳам: «Агар одам намозни вақтидан шаръий узрсиз қасддан кечиктирган бўлса, унинг намози йўқдир. Чунки у, намозни адо этилиши керак бўлган вақтдан узрсиз чиқариб юборди ва бу билан Аллоҳ ва Расули (соллаллоҳу лайҳи ва саллам)нинг ишидан бошқа ишни қилди» – деб айтиб ўтган.
Тавфиқ Аллоҳнинг қўлидадир.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн (раҳимаҳуллоҳ)
Манбаъ: «Мажмуъу фатава ва расааилил-Усаймийн, Китабус-солаҳ»,
12– жилд, йигирма иккинчи савол.

Иши кўплигидан намоз ўқий олмайди ...

Савол: Бировнинг иши кўп бўлгани учун намозларини ўқий олмайди. Қарзи кўп ва эҳтиёжи бўлгани учун закотини бера олмайди. Бунинг ҳукми нима?
Жавоб: Бу иш икки нарсани ўз ичига олади: биринчиси намозни тарк қилиш, иккинчиси эса закотни бермаслик. Намоз ва закот, шаҳодат калималаридан кейинги иймоннинг буюк рукнларидир.
Намозни ҳеч ким ҳеч қачон тарк қилишга узрли эмасдир. Иши нима бўлмасин, ҳар бир мусулмон намозни ўз вақтида ўқиши керак. Намозларни, айрим калтабинлар уйқулари олдидан иш пайтида ўқий олмаган беш вақт намозни бирданига жамлаб ўқиб олганлари каби, ўз вақтидан кечиктирилмаслиги керак. Чунки бундай қилиш катта гуноҳлардан, балки катта гуноҳларнинг каттароғидан ҳисобланиб, ҳаром ва жоиз эмасдир. Чунки бу иш кофирликка олиб боради.
Закотга келсак, бировнинг молининг бир қисми ўзида, бошқа қисми бировнинг қўлида бўлиб бир йил ўтган бўлса, унинг молидан закот чиқариши фарздир. Бир йил ўтгач эгасининг молига эҳтиёжи бўлиши, бу молдан закот чиқаришга монеъ эмасдир. Закот бериш қийин эмасдир. Закот молнинг жуда ҳам оз қисми – қирқдан биридир. Яъни бутун молнинг икки ярми фоизи, холос! У арзимас ва жуда ҳам оз нарса!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам садақанинг молни камайтирмаслиги, балки, молни ўстириб, баракалар келишига сабаб бўлишини таъкидлаганлар. Банда молидаги Аллоҳнинг фарз қилган ҳаққини адо этар экан, унинг олдида хаёлига келмаган яхшиликлар дарвозаси очилади. Мусулмон, уламоларнинг қувватли фатволарига кўра, устидан бир йил ўтган молининг закотини чиқариши, гарчи қарзи бўлса ҳам, фарздир.
Аммо, бир йил ўтишидан илгари эҳтиёжлари ва қарзи учун сарфлаган моли учун закот берилмайди.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн
Манбаъ: «Мажмуъу фатава ва расааилил-Усаймийн, Китабус-солаҳ»,
12– жилд, ўттиз иккинчи савол.
عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Reply
#3
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух.Сиз азизларга саволим.Бир бродар бозорда савдо билан шугулланади, лекин бизнинг диёрларда намозларни укишлик бемалол булмаганлиги сабаб, хавф сабаб намоз укиш учун жой топиш мушкулрок.Шундай пайтларда кичкина бир жой булса,факат утириб укиладиган,тик туришга илож булмаса нима килиш керак? Ёки жой топилмаса, шу холда пешин намозини асир вактида жамласа буладими?
Яна бир савол ногирон одам, узини унча эплолмайдиган,шу инсон шу совдада кариндош - уругларига карашиб юради, тахорат олишга хам кийналади,шу инсон таяммум килиб намозни одо этса буладими?Агар шунда хам намозни одо киладиган жой топса... Агар жой тополмаса уйида асир вактида пешинни жамлаб укиса буладими? АЛЛОХ барчайларни тугри йулда ва олиб бораётган ишиларда собит кадам килсин.Ассалама алайкум ва рохматуллохи ва барокатух.
Reply
#4
Question 
Assalomu aleykum, avalam bor ALLOH qilayotgan hayrli bu amallarizni ajr-mukofotlarini ziyoda qilsin. Savolim quyidagicha: Men bir davlat tashkilotida smenali ishda ishlayman, ishimizda namozimni ado etolmayapman, ishda tushunmasdan katta fitna chiqarishlik ehtimoli bor. shunga korsatma bersangiz. Rahmat!
Reply


Forum Jump:


Users browsing this thread: 1 Guest(s)