Admin   11-06-2010, 08:08 AM
#1
Арафа куни

Арафа куни алоҳида фазл ва хусусиятларга эга бўлгани учун унинг фазилати ва шарафи хусусида батафсил тўхталиб ўтамиз.
Биринчидан - Арафа куни динимиз комил этилган, неъмат тугал қилинган кун.
«Яҳудлар Умар разияллоҳу анҳуга айтишди:
- Сизлар бир оятни ўқийсизлар. Агар ўша оят бизга нозил бўлганида эди, уни байрам қилиб олган бўлар эдик.
- Мен ўша оятни қачон нозил бўлганини ҳам, қаерда нозил бўлганини ҳам, у нозил бўлганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қаерда турганларини ҳам биламан. У арафа куни эди, биз ҳам Аллоҳга қасамки, Арафотда эдик
(шу ерда Суфён: «Ўша кун жумъа куни бўлганмиди-йўқми, аниқ айтолмайман», - дедилар) (Бухорий ривоятлари).
«Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун Исломни дин қилиб танладим» (Моида сураси, 3-оят).
Арафа куни дин комил этилди, деб айтилишига сабаб, шу кунгача мусулмонлар Ислом ҳажини амалга оширмаган эдилар. Энди Ислом рукнларининг охиргиси ҳам жорий этилиши билан дин комил бўлди. Бундан ташқари, Аллоҳ Таоло ҳажни Иброҳим алайҳиссалом асосларига қайтарди, ўша йилги ҳаж мавсумидан бошлаб ҳажда мушриклар иштирок этишини ҳам, ширк амаллари бажарилишини ҳам ман қилди. Шунинг учун ўша йилдан буён Арафотда мусулмонлар орасида мушриклар бўлмади. Неъматнинг тўкис бўлиши эса, Аллоҳ Таоло мағфирати туфайли ҳосил бўлади. Зеро, неъмат мағфиратсиз тўкис бўлмайди.
«(Эй Муҳаммад,) Аллоҳ сизнинг гуноҳингиздан илгари ўтганини ҳам, кейин келадиганини ҳам (яъни барча гуноҳларингизни) мағфират қилиш ва сизга Ўз неъматини тўкис-комил қилиб бериши учун …» (Фатҳ сураси, 2-оят).
Иккинчидан - Арафа ийд кунидир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Арафа куни, қурбонлик куни ва ташриқ кунлари биз - Ислом аҳлининг байрамимиздир …» (Абу Довуд ривоятлари).
Учинчидан - Арафа куни тутилган рўза икки йиллик гуноҳга каффорат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Арафа куни тутилган рўза ўтган йил ва келгуси йил учун каффорат бўлади» (Муслим ривоятлари).
Тўртинчидан - Арафа гуноҳлар кечириладиган ва жонлар дўзахдан озод этиладиган кундир.
Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ Таоло бирон кун Арафа куничалик кўп бандани дўзахдан озод этмайди. У яқинлашиб, сўнг дўзахдан озод қилган бандалари билан фаришталар олдида фахрланади ва: «Улар нима исташади?» - деб сўрайди» (Муслим ривоятлари).
Ибн Абдул Барр айтадилар:
- Бу ўша бандаларнинг гуноҳлари мағфират этилганига ишорадир. Чунки Аллоҳ Таоло гуноҳ-маъсият аҳли билан ҳеч қачон фахрланмайди. Фақат тавба ва мағфиратдан сўнг бу нарса бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Арафа кунида қилинадиган амаллар

а) Рўза тутмоқ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Арафа кунининг рўзаси ўтган ва келгуси йиллар (гуноҳи)га каффорат бўлади деб умид қиламан …» (Муслим ривоятлари).
Албатта, бу рўза ҳаждагилар учун эмас, ҳажга бормаганлар учун айтилган. Чунки ҳожилар арафа куни рўза тутмайдилар. Арафа куни гуноҳга қўл уриб қўйишдан айниқса эҳтиёт бўлмоқ лозим. Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: «Шу куни қулоғи, кўзи ва тилини (гуноҳ-маъсиятдан) сақлаган банда мағфират қилинади».
б) Зикр ва дуода кўп бўлмоқ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дуонинг энг яхшиси арафа кунида қилинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шай`ин қодийр» (Термизий ривоятлари).
Ибн Абдул Барр айтадилар: «Мазкур ҳадис арафа кунининг дуоси кўпинча мақбуллиги ва энг афзал зикр «ла илаҳа иллаллоҳ» эканлигига далилдир».
Хаттобий айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «одатда мен дуо қилишимдан муқаддам Аллоҳ Таолога айтадиган ҳамду саноларим ичида энг афзали шу сўзлардир», - демоқчи бўладилар. Негаки дуо қилувчи даставвал Аллоҳ Таолога ҳамду сано айтиб, ундан кейингина ҳожатини сўрай бошлайди. Шу боис, сано ҳам дуо номини олди …»
в) Такбир
Зулҳижжанинг ўн кунида такбир айтмоқ мустаҳаб амалдир. Бу кунларда ҳар ерда ва ҳамма вақт Аллоҳ зикри жоиз. Олимлар такбирни икки турга бўладилар:
Биринчи: Мутлақ такбир
Уни кеча-кундузнинг исталган вақтида айтиш мумкин. Ушбу такбир Зулҳижжа ойи кириши билан бошланиб, ташриқ кунларининнг охирига қадар давом этади.
Иккинчи: Муқайяд такбир
Бу такбирни намозлардан кейин айтилади. Ҳар намоздан кейин такбир айтмоқ афзал дейилган. У Арафа тонгидан бошланиб, ташриқ кунларининг охирига қадар давом этади.

Арафа кунида йўл қўйиладиган хатолар:
Зулҳижжанинг ўн куни ичидаги энг афзал кун ҳисобланган Арафа кунида кўпчилик мусулмонлар билиб туриб рўза тутмайдилар. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Арафа кунида тутилган рўзанинг ўтган ва келгуси йилдаги гуноҳлар учун каффорат бўлиши ҳақида айтганлар. Фақат ҳаж сафарида бўлган ҳожиларгина арафа куни рўза тутишдан қайтарилганлар.
Аксарият кишилар Арафа кунида Аллоҳ Таолога дуо-илтижолар қилмасдан ғафлат билан кунларини ўтказадилар. Ахир бу кунда қилинган дуоларнинг ўзига хослиги ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳадислар бор: «Энг яхши дуо Арафа кунининг дуосидир». Биродарлар, бепарволигимиз сабабли ана шундай улуғ куннинг яхшилигидан маҳрум қолмайлик!
Ибн Абдул Барр айтади: «Арафа кунида қилинган дуо - бошқа кунлар дуосидан афзал. Демак, Арафа куни ҳам энг афзал кун. Баъзи кунлар бошқаларидан муфаззал бўлади ва айни муфаззаллик қиёс, назар ёки фикр билан эмас, фақат тавфиқ билан идрок этилади. Биз жумъа куни, Ашуро куни, Арафа куни ва ҳафтанинг душанба ҳамда пайшанба кунларининг муфаззаллигини ана шундай саҳиҳ тавфиқ билан билганмиз. Мазкур ҳадисда Арафа кунида қилинган дуоларнинг аксарият ҳолларда мақбул эканлигига ишора бор. Ҳадисга биноан айтамизки, энг афзал зикр «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шай`ин қадийр!»»

Admin   11-08-2012, 02:06 PM
#2
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Ассалому алайкум.
Савол: 3-с. Арафа куни куни-кушниларга ош таркатиш бидъатми?
Барокаллоху фикум .
abu Huzayfa   10-12-2013, 02:44 PM
#3
Арафа кунида вақтдан унумли фойдаланмаслик
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ

Савол: Аллоҳ сизга яхшилик ато этсин! Ҳурматли шайх, Арафа куни Аллоҳнинг кунларидан биридир. Айрим одамлар ушбу куннинг аксар қисмини иш, овқат пишириш, роҳат-фароғотда ўтказади. Ҳамда ушбу улуғ кунда (Аллоҳга) қурбат ҳосил қилишни тарк этади.
Жавоб: Пишириш, керакли нарсаларни тайёрлаш ва сув келтиришга ўхшаш лозим бўлган ҳожатларга келсак, бунда монеълик йўқ. Бу, яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилишдир. Аллоҳнинг зикридан ўзга ва ҳожатманд бўлмаган ишларда вақт ўтказишга келсак, бу сусткашликка йўл қўйиш ва вақтни бефойда ўтказишдир. (Фурсатдан) унумли фойдаланиб қолиш лозим. Ҳатто ишлайдиган киши ҳам ушбу кун ва ушбу макон-(ишхона)да вақтини Аллоҳнинг зикри, дуо ва Аллоҳ азза ва жаллага тазарру қилиш билан унумли фойдалансин. Ҳа (шундай).

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
rinat80_09   10-16-2014, 08:46 PM
#4
Ассаламу алейкум!

Биродарлар бу икки хадис уртасида карама каршилик бор ми (бир бирига зид келаяптими)?

1) Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Арафа куни, қурбонлик куни ва ташриқ кунлари биз аҳли Исломнинг байрамимиздир. У кунлар еб-ичиш кунларидир», дедилар».
Сунан эгалари ривоят қилишган.


2) Абу Қатода (р.а) дан ривоят қилинади: “Аллоҳдан умид қиламанки, Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги сананинг ва ундан кейинги сананинг каффороти бўлур” дедилар

биринчи келтирилган хадисда "Арафа" куни еб-ичиш кунлари дейилмокда, иккнчи хадисда эса "Арафа" кунидаги руза 2 йилнинг гуохларига каффорат берилмокда. Биринчи хадисдаги Арафа кунидаги еб-ичиш Факат Хажидагилар учун эмас ми?

Иккничи хадисдаги руза 2 йиллик каффорат эса Хажга бора олмай колганлар учун эмас ми? шу хадисда карама каршилик бор дейишиябди,

шу хадиснинг аник манбасини, сахихлигини ва Уламолар тарафидан берилган шархни хам ёзсангизлар! Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Admin   09-10-2016, 07:14 PM
#5

Яҳудийлардан бўлган бир киши Умар розияллоҳу анҳуни олдиларига келиб айтдики: «Эй мўминларнинг амири, сизлар китобингизда бир оятни ўқийсизлар, агар ушбу оят биз яҳудийларга нозил бўлганида эди, албатта ўша кунни байрам куни қилиб олардик!» У киши: «У қайси оят экан?», дедилар. Яҳудий айтдики: «Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: «Бугун Мен сизлар учун динингизни комил қилдим, Мен сизларга неъматимни тўкис қилиб бердим»». Умар розияллоҳу анҳу айтдиларки: «Аллоҳга қасамки, мен ушбу оят Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил бўлган кунни ҳам ва ушбу оят Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил бўлган соатни ҳам жуда яхши биламан. Жума куни, арафа кунининг кечки вақтида нозил бўлганди» (Муттафақун алайҳ).
0504   09-11-2016, 06:27 PM
#6
Arafa kuni mahalalarda osh tarkatiwadi koshnilar tarkatsa boladimi
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.