rinat80_09   09-15-2012, 08:50 PM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

1) «Бугун сизлар учун барча покиза нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилган кимсаларнинг таомлари сизлар учун ҳалолдир ва сизларнинг таомларингиз улар учун ҳалолдир. Сизлар учун мўминалар орасидан ўзларини ҳаромдан сақлаган аёллар ва сизлардан илгари Китоб берилган кимсалардан бўлган ўзларини ҳаромдан сақлаган аёллар ҳам ҳалолдир» (Моида: 5).

Ахли китоб деганда кимлар тушунилади, аник жавоб берсангизлар (яхудийлар ми ёки християнлар ми?

Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Муслим   12-23-2012, 07:09 PM
#2
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аҳли китоблар – яҳудий ва насронийлардир. Улар бошқа барча мушриклар каби кофир ҳисобланишади. Бироқ Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло аҳли китоблар билан бошқа кофирларга тегишли баъзи аҳкомларни фарқли қилди. Яҳудий ва насронийлар бошқа кофирлардан баъзи жиҳатлари билан фарқланиб туришади. Масалан, улар қавмларига юборилган пайғамбарларга ва улар олиб келган нарсага иймон келтиришган. Яна уларга Таврот ва Инжил каби илоҳий Китоблар берилган. Бироқ охир-оқибат улар ушбу Китобларга ва пайғамбарларининг таълимотларига ўзгартириш киритишган ва ҳақ йўлдан оғиб кетишган. Қолган мушрик қавмларга келсак, улар ҳеч қайси пайғамбарга иймон келтиришмаган ва уларга илоҳий Китоб берилмаган. Шу сабабдан Аллоҳ таоло ўзларини ҳаромдан сақлаган покиза аҳли китобларнинг аёлларига никоҳланишни, улар сўйган жонлиқ гўштини мусулмонларга ҳалол қилди. Аллоҳ таоло аҳли китобларни шу жиҳатдан қолган кофир қавмлардан хослади.
Қаранг: “Тафсир ат-Тобарий” 3/467, “Аҳкаму аҳли-зимма” 1/21, “Тайсирул Каримир Роҳман” 209.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Admin   10-22-2017, 06:39 PM
#3
Аҳли китоблар кимлар?

Аҳли китоблар – яҳудий ва насоролар. Уларнинг бундай номланишига сабаб, Аллоҳ Таоло уларга иккита Китоб нозил қилган: Таврот ва Инжил. Таврот она китоб бўлиб, Инжил Тавротнинг бўлагидир. Шунинг учун унда Тавротдаги шариатга кўп қўшимча йўқ.
Аҳли китобларга нисбатан бошқа барча кофирлар ичида алоҳида ҳукмлар бор.
Шулардан: уларнинг сўйган жонлиқларининг ҳалоллигидир. Яъни, яҳудий ва насоронинг сўйган жонлиғи ҳалол бўлиб, унда кароҳият йўқ. Бунинг далили – Аллоҳ Таолонинг сўзи: “Сендан уларга нима ҳалол қилинганини сўрашади. Уларга айт: “Сизларга пок нарсалар ҳалол қилинди. Шунингдек сизлар итларни ўргатганингизлардек ўргатилган йиртқичлар сизларга ов қилиб берган нарсалар …”” деган оятдан то: “ҳамда аҳли китобларнинг таоми ҳам сизларга ҳалол, сизларнинг таомингиз эса уларга ҳалол” оятигача. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтди: “Уларнинг таоми сўйган жонлиғидир”. Бунинг яна далили шуки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бир яҳудий аёл Хайбарда қўй ҳадя қилганида ул зот уни едилар. Шунингдек бир яҳудий киши (Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва ул зотнинг саҳоба)ларини арпа нони ва (нонга суртадиган) тахир, ҳиди ўзгарган ёғли таомга чақирган. Бу уларнинг, яъни яҳуд ва насороларнинг сўйган жонлиғи ҳалоллигига далил бўлади.
Иккинчидан, уларнинг аёллари мусулмонларга ҳалолдир ва мусулмон эркак учун яҳудий ва насроний аёлга уйланиш жоиз бўлади. Аммо муслима аёлга эса кофир эркакка турмушга чиқиш ҳар қандай ҳолда ҳам ҳалол эмас. Айтишадики, насоролардан бири мусулмон кишига: “Қандай қилиб сизларга аёлларимизга уйланиш ҳалол бўлиб бизларга аёлларингизга уйланиш ҳалол бўлмайди?” деб сўраганида, бояги мусулмон киши: “Тўғри. Биз аёлларингизга уйланамиз, чунки биз ўз пайғамбаримизга ва сизларнинг пағамбарингизга иймон келтирамиз. Сизлар эса ўз пайғамбарларингизга иймон келтириб бизнинг пайғамбаримизга иймон келтирмайсизлар” деб жавоб берди. Шунда (ҳалиги насроний одам) мот бўлди. Ҳар қандай ҳолда бу яҳудий ва насронийларга тегишли ҳукмлардандир.
Учинчидан, аҳли китоблар билан зимма (аҳд) боғланади. Яъни, биз улар билан зимма боғлаб (зиммамизга олиб) уларни ўз юртларимизда қолдирамиз. Улар жизя тўлайди, биз эса уларни ҳимоя қилиб қўриқлаймиз. (Ушбу ҳолда) биз ҳеч кимга уларга тажовуз қилишга имкон бермаймиз.
Аҳли китобларга бошқа кофирлар (ушбу зимма ҳукмида) кирадими? Уламолар орасида бу борада иккита фикр бор. Тўғрироғи шуки, кофирларнинг ҳаммаси шартнома (аҳд)га келишишда бир хил бўлгани каби зимма боғлашда ҳам бир хилдир. Агар шунга ҳожат бўлса, биз кофирлар билан аҳд боғлашимиз мумкин.
Аҳдлашилган (кофир)нинг қони ва моли сақланган бўлиб, унга тажовуз қилиш ҳаром бўлади. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким аҳдлашилган (кофир)ни ўлдирса, жаннатнинг ҳидини сезмайди” дедилар (Бухорий ривояти).

  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.