muhammad   12-09-2012, 12:00 PM
#1
assalamu a'laykum va rohmatullohi va barokatuh

mana bu linkda:

Электрон манзил Admin томонидан ўчирилди

Xolid bin Valid haqida kino borakan, shu film haqida malumotga egamisila? Sahih ishlangami?

Barokallohu fiykum
abu Huzayfa   12-10-2012, 07:45 PM
#2
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Актёрлик ролларида саҳобалар образини яратиш ҳукми



Савол: Актёрлик ролларида саҳобалар образини яратиш ёки саҳобий Умар розияллоҳу анҳуни тарихий сериалда образини яратиш жоизми?
Жавоб: Бу уламоларнинг ижмоъсига кўра жоиз эмас. Бунинг ҳаром эканида ҳозирги замон уламолари ижмоъ қилишди. Саҳобалар розияллоҳу анҳумнинг актёрлик ролларида образини яратишлик ҳаром экани ҳақида Кибор Уламолар Ҳайъати ва Фиқҳ Академияси қарор чиқаришган. Робитатул Оламил Исломий (уламолари) ҳам бунга ижмоъ қилди. Ҳа (шундай).
Шундай бўлсада, бу одамларга пул керак. Улар бу сериалларни чиқаришяпти ва сотишяпти. Уларни бу ҳалол ёки ҳаромлиги қизиқтирмайди. Ҳа (шундай).

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
mutaallim   04-12-2013, 01:16 PM
#3
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси

Саҳобалар рўлини ўйнашлик ҳукми

Савол: Саҳобалар обазини яратишлик жоизми? Чунки биз томоша қўямиз. Дарҳақиқат, ҳукмни билиш илинжида улардан (томошалардан) бирини тўхтатиб турибмиз.
Жавоб: Саҳобалар ёки улардан бирининг рўлини ўйнашлик маън қилингандир. Чунки бу билан улар хўрланган, таҳқирланган ва обрўлари тушишига кўндаланг қўйилган бўладилар. Агар бунда фойда бор деб гумон қилинсада, ундан келиб чиқадиган зарарлар оғирроқдир. Зарари оғирроқ бўлар экан, бас, у маън қилингандир. Дарҳақиқат, Кибор Уламолар Ҳайъатининг мажлиси ушбу иш маън қилинган дея қарор чиқарди.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли-оила ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Фатво: рақам-2044
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Қўмита раиси ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Абдуллоҳ ибн Қоъуд
Манба:
http://www.alifta.net/BayanNew.aspx?NewsID=95&Lang=ar

Кибор Уламолар Ҳайъатининг саҳобалар розияллоҳу анҳум рўлларини ижро этишдан маън қилганлиги қарори

Кибор Уламолар Ҳайъати Қарори 13-рақам, 16/4/1393 ҳ тарих

Барча мақтовлар оламлар Рабби Аллоҳга хосдир. Пайғамбарларнинг энг шарафлисига, аҳли-оила ва барча саҳобаларига, тобеъинларга ҳамда қиёмат кунигача уларга гўзаллик билан эргашганларга саловату саломлар бўлсин. Сўнг:
Кибор Уламолар Ҳайъати 1/4/1393 ҳ ва 10/4/1393 ҳ ўртасида бўлиб ўтган учинчи даврада Илмий Тадқиқотлар, Фатво Бериш, Даъват ва Иршод Идоралари раисига йўлланган 1/1/1393 ҳ тарих (1/93/44) рақамли юқори ўрин хитобини кўриб чиқди. Унинг матнида шундай дейилган: Сизларга бунга қўшимча Байрутдаги “Луна Филм” ширкатининг бош мудири Тилол ибн Шайх Маҳмуд ал-Бисний ал-Маккийдан ширкатнинг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муаззинлари Билол (розияллоҳу анҳу)нинг ҳаётларини акс этадиган бадиий филм ишлаш қарори бўйича бизга келган рисолани юбораяпмиз. Сизлардан ушбу мавзу билан танишиб чиққандан кейин ўз раъйларини билдириш ва бизни натижадан хабардор қилиш учун уни кибор уламоларга ҳавола қилишни сўраймиз.
Ҳайъат юқори ўрин хитоби ҳамда Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитасининг бу борадаги ҳозирлаганини кўриб чиқиб, ўзаро фикр алишгандан кейин бир овоздан қуйидаги қарорни чиқарди:
1- Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло саҳобаларга олқиш айтди. Уларнинг олий даража ва юқори ўринларини баён қилди. Улардан қайси бирларини (бўлсада) ҳаётини театр ёки бадиий филм шаклида чиқаришлик Аллоҳ таоло уларни олқишлаган ушбу мақтовга номувофиқ ҳамда У Зот уларни кўтариб, мукаррам айлаган олий ўриндан туширишликдир.
2- Улардан бирорталарининг образини яратишлик унинг тезда масхара ва истеҳзо қилинишига ўрин бўлади. Уни кўпинча умумий ҳаётларида салоҳият ва тақво ҳамда олий хулқларга ўрин йўқ бўлган кимсалар ижро этадилар. Шу билан бирга театр эгалари буни моддий касб қилишга восита қилиб олишни мақсад қиладилар. Ҳар қанча эҳтиёт томони олинсада, у ёлғон ва ғийбатни ўз ичига олади. Саҳобаларнинг ризвануллоҳи алайҳим образини яратишлик одамлар кўнглида қабиҳ бир тасаввурни уйғотади. Натижада Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларига бўлган ишонч тебраниб, томошабинлардан иборат мусулмонларнинг наздида (уларнинг) ҳайбати тушиб, уларнинг дини борасида мусулмонларни шак-шубҳага солиш, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари хусусида мужодала ва муноқаша эшиги очилади. Актёрлардан бири Абу Жаҳл ва унга ўхшашларнинг мавқифини эгаллаш зарурати туғилиб, тилида Билол (розияллоҳу анҳу), Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва исломда ворид бўлган нарсаларни сўкишлик юз беради. Шак-шубҳа йўқки, бу мункардир. Шунингдек, у мусулмонларнинг ақидалари, Рабилларининг Китоби ва пайғамбарлари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари борасидаги фикрлари чалкаш бўлишига нишон қилиб олинади.
3- (Унда) қуйидаги фойда бор деб айтилаётган сўзга келсак: ҳақиқатга риоя қилиш, сийратни аниқлаш ва ушбуларнинг бирортасига бирор йўл билан бўлсада путур етказмаслик (шарти) билан олий хулқ ва гўзал одобларни намоён қилиш. Ибрат ва панд-насиҳатга рағбат ҳосил қилиш. Бу қуруқ фараз ва таҳминдир. Кимда-ким актёр ва уларнинг мақсадларини билса, томошанинг ушбу тури актёр ва режисёрлар воқелиги ҳамда уларнинг ҳаёт ва амалларидаги ҳолатларини бошқа-бошқа эканини билади.
4- Шариатда қарор топган қоидалардан (бири): Очиқ ёки рожиҳ зарар бўладиган бўлса, батаҳқиқ, у ҳаромдир. Саҳобалар рўлини ижро этишда фойда бор деб фараз қилинсада унинг зарари рожиҳ-(оғирроқ)дир. Шундай экан, фойдани кўзлаш, баҳонани тўсиш ҳамда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари улуғлигини сақлаб қолишлик нуқтаи назаридан ушбуни маън қилишлик вожиб бўлади.
Дарҳақиқат, Тилолнинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Хулафои Рошидинлар ушбу филмда сурат ёки овозлари намойиш қилинишдан юқоридирлар деган сўзи ҳайъат эътиборини ўзига тортдики, саҳна эгаларининг Билол ва у кишига ўхшаш саҳобаларнинг (розияллоҳу анҳум) суратларини акс этишига журъат қилишликлари, бу уларнинг ўрни қуйи ва афзалликда тўрт халифадан даражалари паст ҳамда уларнинг рўлини ижро этиш ва уларни масхараю истеҳзога кўндаланг қўйишдан тўсадиган дахлсизлик ва қадр-қимматлари йўқ деб билишликлари, бу нотўғридир. Чунки ҳар бир саҳобийнинг ўзига хос фазилати бор. Уларнинг бари саҳобалик фазилатида муштаракдир. Гарчи Аллоҳ жалла ва аъланинг ҳузурида манзилатлари тафовутли бўлсада. Ушбу қадр ўрталарида муштаракдир. У ҳам бўлса саҳобалик фазилати бўлиб, у уларнинг қадрини ерга уришдан тўсади.
Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли-оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.
Кибор Уламолар Ҳайъати
(3/328-329-330)
Учинчи давра раиси
Муҳаммад ал-Амин аш-Шинқитий
Абдурраззоқ Афифий
Абдулазиз ибн Боз
Муҳаммад ал-Ҳаркан
Солиҳ ибн Ғосун
Муҳаммад ибн Жубайр
Абдуллоҳ Хойят
Абдулазиз ибн Солиҳ
Сулаймон ал-Убайд
Рошид ибн Хонин
Абдуллоҳ ибн Маниъ
Абдуллоҳ ибн Ҳумайд
Абдулмажид Ҳасан
Иброҳим ибн Муҳаммад Оли Шайх
Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Солиҳ ибн Луҳайдон

Манба: http://www.alifta.net/Fatawa/FatawaChapt...1&BookID=1
Саҳобаларнинг розияллоҳу анҳум рўлларини ижро этиш

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси

Савол: Саҳобаларнинг розияллоҳу анҳум мактаб саҳналарида рўлларини ижро этишлик ҳукми нима?
Жавоб: Юқорида ўтдики, Кибор Уламолар Ҳайъати мажлиси бу борада изланиб, қарор чиқарди. Қуйида эса унинг айни мазмунидир:
1- Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло саҳобаларга олқиш айтди. Уларнинг олий даража ва юқори ўринларини баён қилди. Улардан қайси бирларини (бўлсада) ҳаётини театр ёки бадиий филм шаклида чиқаришлик Аллоҳ таоло уларни олқишлаган ушбу мақтовга номувофиқ ҳамда У Зот уларни кўтариб, мукаррам айлаган олий ўриндан туширишликдир.
2- Улардан бирорталарининг образини яратишлик унинг тезда масхара ва истеҳзо қилинишига ўрин бўлади. Уни кўпинча умумий ҳаётларида салоҳият ва тақво ҳамда олий хулқларга ўрин йўқ бўлган кимсалар ижро этадилар. Шу билан бирга театр эгалари буни моддий касб қилишга восита қилиб олишни мақсад қиладилар. Ҳар қанча эҳтиёт томони олинсада, у ёлғон ва ғийбатни ўз ичига олади. Саҳобаларнинг ризвануллоҳи алайҳим образини яратишлик одамлар кўнглида қабиҳ бир тасаввурни уйғотади. Натижада Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларига бўлган ишонч тебраниб, томошабинлардан иборат мусулмонларнинг наздида (уларнинг) ҳайбати тушиб, уларнинг дини борасида мусулмонларни шак-шубҳага солиш, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари хусусида мужодала ва муноқаша эшиги очилади. Актёрлардан бири Абу Жаҳл ва унга ўхшашларнинг мавқифини эгаллаш зарурати туғилиб, тилида Билол (розияллоҳу анҳу), Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва исломда ворид бўлган нарсаларни сўкишлик юз беради. Шак-шубҳа йўқки, бу мункардир. Шунингдек, у мусулмонларнинг ақидалари, Рабилларининг Китоби ва пайғамбарлари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари борасидаги фикрлари чалкаш бўлишига нишон қилиб олинади.
3- (Унда) қуйидаги фойда бор деб айтилаётган сўзга келсак: ҳақиқатга риоя қилиш, сийратни аниқлаш ва ушбуларнинг бирортасига бирор йўл билан бўлсада путур етказмаслик (шарти) билан олий хулқ ва гўзал одобларни намоён қилиш. Ибрат ва панд-насиҳатга рағбат ҳосил қилиш. Бу қуруқ фараз ва таҳминдир. Кимда-ким актёр ва уларнинг мақсадларини билса, томошанинг ушбу тури актёр ва режисёрлар воқелиги ҳамда уларнинг ҳаёт ва амалларидаги ҳолатларини бошқа-бошқа эканини билади.
4- Шариатда қарор топган қоидалардан (бири): Очиқ ёки рожиҳ зарар бўладиган бўлса, батаҳқиқ, у ҳаромдир. Саҳобалар рўлини ижро этишда фойда бор деб фараз қилинсада унинг зарари рожиҳ-(оғирроқ)дир. Шундай экан, фойдани кўзлаш, баҳонани тўсиш ҳамда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари улуғлигини сақлаб қолишлик нуқтаи назаридан ушбуни маън қилишлик вожиб бўлади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли-оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
2442-рақамли фатвонинг учинчи саволи (26/263-264)
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Абдуллоҳ ибн Қоъуд

Манба: http://www.alifta.net/fatawa/fatawachapt...&BookID=12
Қуйида Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу сийратларини акс этувчи сериал борасида шайх Абдуррроҳман ибн Носир ал-Баррок ва шайх Абдуллоҳ Бухорийларнинг (ҳафизаҳумаллоҳ)муносабатлари билан танишишингиз мумкин:
1) http://albarrak.islamlight.net/index.php...w&id=40559
2) http://www.elbukhari.com/index.php?page=...ec&lec=623
abu mus'ab   10-31-2013, 10:11 AM
#4
Assalamu alaykum! Birodarla biladiganla bo'sa srochniyro javob keregidi. Habarila bor "Umar al Faruq" filmi bizaniyam diyorlaga yetib keldi! Olimlani u filmni ko'rmaslik va u film orqali da'vat qilmaslik haqida bergan fatvolarilarini o'qiganidik! bir birodar yaqinda ilm olishni boshlaganligi sababli bu masalani bilmiydi va shu filmni yozib berishni so'ravotti! unga olimlani fatvosi tushuntirilsa "mani oilamdagilar johil ilm yo'q shuning uchun shuni ko'rib ozgina islmga bo'gan muhabbati uy'gonsa digan umidda yozmoqchiman" divotti. agar san yozib bermasen boshqa joydan yozdiraman divotti shu masalaga nima disla man yozib berishlikka haqqim bormi yoki yo'qmi? (mani o'zim yozib bermaslik tarafdoriman chunki moida surasi 2-oyatga tushib qolishi m-n.)

Имом Молик раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Ушбу умматнинг охири аввали ислоҳ бўлган нарса билан ислоҳ бўлади. У кунда дин бўлмаган нарса бугун дин бўлмас” (Қозий Иёз: “аш-Шифа”: 2/ 88).
Дилмурод Абу Муҳаммад   10-16-2019, 09:15 PM
#5
Саҳобалар сийрати ҳақидаги филмлар ҳукми

Дилмурод Абу Муҳаммад


[audio]https://tavhid.com/downloads/maruza/dilmurod/savol_javob/sahobalar_siyrati_haqidagi_filmlar_hukmi.mp3[/audio]
Юклаб олиш
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.