Admin   11-08-2012, 09:50 PM
#1
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Ассалому алайкум, ушбу сизларга юбораетган саволларимга жавоб берсангизлар:
Бизга диний илмларни эгаллашни узи кифоя киладими еки дуневий илмларни эгаллашимиз шартми? Айтингчи биз дуневий илмларга канчалик мухтожмиз, бунга кандай фикрда булишимиз даркор?
Жавобларингизни кутиб коламан, Аллох сизларга икки дуне яхшиликларини ато этсин
Меҳмон   11-09-2012, 05:51 PM
#2
Va alaykumussalam va rohmtulloh, bu savolga mana shu forumdagi 3 asos nomli kitobning sharhida fazilatli sheyh Solih Favzon hafizahullohning so'zlarida qisqacha javob bor ekan, inshaALLOH shuni keltirib o'tsam: Ушбу масалаларга киришишдан аввал бир нарсани билмоғимиз лозимки, умматга хоҳ фарзи айн ёки фарзи кифоя тарзида вожиб бўладиган илмдан мурод, Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган шаръий илмдир.
Ишлаб чиқариш, ҳисоб-китоб, муҳандислик ва бундан бошқа касб-ҳунар каби дунёвий илмга келсак, ушбу илмни ўқиб-ўрганиш мубоҳдир. Уммат ушбу илмларга муҳтож бўлгани онда, қудрати етадиҳан кишиларга вожиб ҳам бўлади. Бироқ Аллоҳ таоло олқиш айтиб, мадҳ этган ва пайғамбар солалллоҳу алайҳи ва саллам: “Уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир” (Бухорий (67), Абу Довуд (3641), Ибн Можжа (223) ва Термизий (2682) Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилишди), деганларида қасд қилинган илмдан мурод думёвий илм эмас, балки шаръий илмдир.
Бирор киши дунёвий илмдан бехабар қолса гуноҳкор бўлмайди. Ким ушбу илмни ўқиб-ўрганса, унга бу мубоҳдир. Умматга нафи тегса ажру-савобга эришади. Инсон ушбу илмдан бехабар ҳолда вафот этадиган бўлса, қиёмат куни жазога тортилмайди. Бироқ шаръий илмдан, хоссатан зарурий илмдан бехабар ҳолда дунёдан ўтса, ҳали қиёмат куни у ҳақда: нима учун ўқиб-ўрганмадинг?, нима учун сўраб-суриштирмадинг?, дея сўралади. Қабрга қўйилганда: Роббим Аллоҳ, диним ислом, пайғамбарим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, дейдиган киши нажот топади. Унга: ушбу нарсага (илмга) қандай эришдинг?, дейилганда, у: Аллоҳнинг Китобини ўқиб-ўргандим, дейди.
Ушбу илмдан юз ўгирган кимса эса қабрида саволга тутилганда: Ҳаҳ, ҳаҳ билмасам. Одамларни бир нарса дейишаётганини эшитиб, ўшани айтиб юраверардим, дейди. Ушбу кимсага қабрида жаҳаннам олови ёқилиб -Аллоҳ сақласин- қабри торайтирилганидан қовурғалари бир-бирига аралашиб кетади. Ва (қабри) жаҳаннам чоҳларидан бир чоҳга айланади. Чунки у ўқиб ўрганмади. Унга: “Билмадинг, ўқимадинг”, дейилади. (Бухорий (1338), Муслим (2870) Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан қисқартирилган суратда ривоят қилишди, Абу Довуд (4753) Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан тўлалигича ривоят қилди). Чунки у ўқиб-ўрганмаганди. Илм аҳлининг этагини тутмаганди. Балки ҳаётини зое қилди. Бундай кимсанинг оқибати бахтсизликдир. Аллоҳнинг паноҳига қочамиз.
(Муаллиф роҳимаҳуллоҳнинг): Илм, деган сўзлари, барчамиздан талаб қилинадиган шаръий илмдир. Яъни, Аллоҳни исм ва сифатлари ила танимоқ, Унинг бизни устимиздаги ҳаққи бўлмиш шериксиз, якка Ўзига ибодат қилишни билмоқдир. Бандага вожиб бўладиган аввалги нарса Роббиси азза ва жаллани ва Унга қандай ибодат қилмоқни билишидир.
Меҳмон   11-09-2012, 06:31 PM
#3
mana bu linkdan 3 asos kitobining sharhini o'qib foyda olishiz mumkin inshaALLOH http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=1032
abu Huzayfa   11-10-2012, 01:46 AM
#4
Маша Аллох! Жуда яхши шарх. Барак Аллоху фикум!

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.