Thread Rating:
  • 2 Vote(s) - 4.5 Average
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
Тирноқларни ўстиришнинг ҳукми
#1
Question 
Тирноқларни ўстиришнинг ҳукми

Савол: Тирноқларни ўстиришнинг ҳукми нима?

Жавоб: Тирноқларни ўстириш ҳаром бўлмаса ҳам, макруҳдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тирноқ олиш учун қирқ кунни белгилаб қўйдилар.
Ажабланарлиси шуки, маданият ва доноликни даъво қилаётган халқлар, ифлослик ва кирларни ўз ичида сақлаб қолишига қарамай, тирноқларни ўстирадилар ва бу, инсоннинг ҳайвонларга ўхшаб қолишини тақозо этади. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қони тўкилган ва Аллоҳнинг исми зикр қилинган (гўштни) егин, тиш ва тирноқни ема. Тиш – суяк, тирноқ эса занжи (ҳабаш)ларнинг пичоғидир» деган эдилар. Яъни, занжилар тирноқларини пичоқ ўрнида ишлатишар: ҳайвонларни сўйиб, гўштларини парчалар ва бошқа ишларни қилар эдилар. Ҳолбуки, бу – ҳайвонларга ўхшаган инсонларнинг одатидир.

Reply
#2
Question 
Тирноқларни ўстириш ва маникюр қўйиш

Савол: Тирноқларни ўстириш ва уларга маникюр қўйишнинг ҳукми нима? Ҳолбуки мен маникюр қўйишдан аввал таҳорат оламан ва у йигирма тўрт соат давомида тирноғимда қолади, кейин чиқариб ташлайман.

Жавоб: Тирноқларни ўстириш - суннатга хилофдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Фитрат бештадир: хатна, (авратдаги) тукларни олиш, мўйлабни қисқартиш, қўлтиқ ости тукларини ва тирноқларни олиш» деган ҳадис ривоят қилинган.
Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисга кўра тирноқларингизни қирқ кундан ортиқ олмай юришингиз жоиз эмас: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга мўйлабни қисқартиш, тирноқлар, қўлтиқ ва аврат тукларини олишни қирқ кечадан оширмасликни белгиладилар». Чунки тирноқларни ўстириш - ҳайвонлар ва айрим кофирларга ўхшаш, демакдир.
Маникюрга келсак, уни қўймаслик ва таҳорат қилаётганда чиқариб ташлаш керак. Чунки у, сувнинг тирноқ юзасига етишига тўсқинлик қилади.

Reply
#3
Question 
Тирноқларида маникюр бўлган хотин таҳоратининг ҳукми ҳақида

Савол: Тирноқларида маникюр деб аталган нарса бўлган хотин таҳоратининг ҳукми нима?

Жавоб: «Маникюр» дея аталиб, хотин-қизлар тирноқларига қўядиган ва қатлами бўлган нарсани намозхонлар истеъмол қилиши мумкин эмасдир. Чунки у, таҳорат олиш пайтида сувнинг тироноқларга етиб боришига монеълик қилади. Сувнинг етиб боришига монеълик қилган ҳар бир нарсани истеъмол қилиш, таҳорат олмоқчи ёки ғусл қилмоқчи бўлган одам учун жоиз эмасдир. Чунки Аллоҳ таоло:
«Юзларингиз ва қўлларинигизни ювинглар!» (Моида: 6) демоқда.
Агар хотиннинг тирноқларида маникюр бўлса, у сувнинг тирноқларга етиб боришига монеълик қилади ва бу хотин: «Қўлларимни ювдим» деса ҳам, унинг сўзларини тасдиқланмайди. Чунки у, таҳорат ёки ғусл фарзларидан бирини адо этмаган бўлади.
Бироқ, хотин ҳайз қони келгани каби намоз ўқимайдиган бўлса, маникюрни истеъмол қилса зарари йўқ. Бироқ бир шарт билан: уни кофир аёллар истеъмол қилган тарзда истеъмол қилмаслиги керак. Чунки, мўъминларнинг (шариатга зид нарсаларда) кофирларга ўхшашлари таъқиқлангандир.
Менга келган хабарларга қараганда баъзи одамлар: «Маникюр ҳам маҳсини кийишга ўхшайди, уни хотин киши муқим бўлса бир кеча ва бир кундуз, сафарда бўлса уч кеча ва уч кундуз истеъмол қилиши мумкин» - деб фатво берибдилар!!
Бу – хато фатводир. Инсон баданини ўраб турадиган ҳар бир нарсани маҳсига ўхшатилмайди. Маҳсига масҳ тортишни кўп ҳолатлар тақозо қилгани учун ҳам, шариат қўнжлик пойафзалларга масҳ тортишга рухсат берган. Зеро оёқ, иссиқлик ва ҳимояга муҳтождир. Чунки у доимо ер, тош, совуқлик ва бошқа нарсаларни босиб юради. Шунинг учун ҳам масҳ тортиш фақат пойафзалларгагина хосдир.
Баъзилар буни саллага масҳ тортиш учун ҳам қиёслайдилар. Бу ҳам нотўғридир. Чунки салланинг ери - бошдир. Бошга масҳ тортишнинг фарзлиги, аслида, бошнинг бутунини олиб қаралса, жуда ҳам қулайдир. Бошнинг фарзи – масҳ (силаш) бўлиб, қўлнинг фарзи бўлмиш ювишнинг зиддидир. Шунинг учун ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хотин кишининг қўлларини ўраб турган қўлқопига масҳ тортишга рухсат бермадилар.
Бу – одамнинг сув етишига монеълик қилган ҳар қандай тўсиқни салла ва қўнжлик пойафзалга қиёслаши мумкин эмаслигига далолат қилади.
Мусулмон ҳақиқатни ўрганиш борасида бор кучини сарф этиши ва фатво беришга журъат этар экан Аллоҳ олдида масъул эканини унутмаслиги керак. Чунки у, Аллоҳнинг шариати номидан гапирмоқда.
Аллоҳ – Тўғри Йўлга ҳидоят ва муваффақ қилгувчи зотдир.

Reply
#4
Question 
Тирноқларни ўстиришнинг ҳукми

Савол: Айрим намозхонларнинг тирноқлари ўсгани ва тирноқлари орасига кирлар тўпланиб қолганини кўрамиз. Бу, Ислом динига тўғри келадими? Уларнинг олган таҳоратлари равоми?
Жавоб: Тирноқларни олиш қирқ кундан ошиб кетмаслиги керак. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўйлабни қисқартириш, аврат ва қўлтиқ ости туклари ҳамда тирноқларни қирқ кундан ўтказмай олишни тайинладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хизматкори Анас разияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўйлабни қисқартиришимиз, тирноқлар, аврат ва қўлтиқ ости тукларини олишимизни қирқ кундан ошиб кетмаслигини тайинладилар», – деди (Термизий: 2683; Насоий 14; Имом Аҳмад 11785, 12637, 13187, 12232).
Имом Муслим, Имом Аҳмад, Насоий ва бир гуруҳ жамоат: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга тирноқлар, мўйлаб, аврат ва қўлтиқ ости тукларини қирқ кечадан ортиқ ўстирмаслигимизни тайинладилар» ҳадисини ривоят қилдилар.
Эркаклар ва хотин-қизлар бу ишга қаттиқ аҳамият беришлари, тирноқ, мўйлаб, қўлтиқ ости ва аврат тукларини қирқ кундан ортиқ ўстирмасликлари керак.
Тирноқ остига тўпланиб қолган кирлар таҳоратни бузмайди. Чунки улар афв қилинган оз миқдордадир.

Reply


Forum Jump:


Users browsing this thread: 1 Guest(s)