Муслим   11-08-2012, 04:21 PM
#1
Шайх Зайд ибн Муҳаммад ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳ
Таржимоннинг тазкияси бўлиши шартми?



Манба: http://www.sahab.net/forums/index.php?showtopic=127163



Тазкияси йўқ салафий даъватчи билан бирга ўтирсак бўладими?




Шайх Аҳмад ибн Яҳё ан-Нажмий роҳимаҳуллоҳ
Менда тазкия йўқ, одамларга таълим берсам бўладими?



عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Меҳмон   11-08-2012, 06:08 PM
#2
assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuhu, birodarim MUSLIM, iloji bo'sa tarjimasini ham yozib qo'yin
Муслим   11-10-2012, 06:35 PM
#3
Шайх Зайд ибн Муҳаммад ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳ
Тазкиясиз таълим берса бўладими?



Савол: Биз кофирлар диёрида яшаймиз. Баъзи биродарларимиз дарс беришади. Улар уламолардан тўғридан-тўғри илм олишмайди, лекин улар илмни аудио тасма ва китоблар орқали олишади. Улардан илм олишлик учун тазкия шарт қилинадими ёки улар бунга муҳтож эмасми? Барча ҳамдлар Аллоҳга бўлсинки, улар салафийлар.
Жавоб: Илм унга қайси йўл билан, мавжуд қайси услуб билан бориб етган бўлмасин – агар у (илмни) аниқ тушунган бўлса, унда ундан илм олинади ва унда таълим олиш керак. Бу (янги) воситалар – ҳозирги вақтда (Аллоҳнинг) Раҳматдир. Масалан, машоихлар олдига бора олмайдиганлар учун (раҳматдир). Масалан, узоқ кофирлар диёрида яшайдиганлар каби. Агар улар уламоларнинг китобларини ўқишган, уларнинг аудио тасмаларини тинглашган, уларнинг мақолаларини ўқишган, бундан фойда олишган бўлса, агар уларга бирор нарса тушунарсиз бўлиб қолса тушунарсиз бўлган нарсани изоҳини олиш учун уламоларга қўнғироқ қилишган бўлса – ундайлардан илм олинади. Агар улар уларга етиб борган илмни яхши ва аниқ фаҳмлашган бўлса, хоҳ у эшитилган ёки ўқилган нарса бўлсин (ундайлардан илм олинади). Бу улар учун айб эмас.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Меҳмон   11-01-2014, 02:26 PM
#4
Ассаламу алейкум уа рохматулЛахи уа барокатуху!
Биз Абу Марьям Назратуллахни рус тили дарсларида тазкия мухумлиги хакида куп эшитиб коламиз, албатта у киши (хофизохумулЛах) узлариданмас, саляф-солихлардан асарлар келтириб гапирадилар (яъни манбаси билан), шундай экан, колаверса Ахмад Базмуль (хофизохумулЛах)ни дарсларида куп эшитамиз тазкия мухумлигини, Абу Мухаммадни козох тилидаги дарсларида хам, буерда авволгиларини тушунмадуму, аммо охирги видеода тазкиясиз дарс бериш айбмаслиги гапирибди шейх ЗЗайд аль-Матхалий (рохимахумулЛах)... бошка шайхларни тазкия мухумлиги хакидаги гапларини хам таржима килинса яхши буларди, баракалЛаху фийкум, чунки айримлар уломаларимизнинг тазкия мухуммас деган гапларини тазкия сураганларга рад килиб олишаябди, уалЛаху аълам..

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.