Admin   10-18-2012, 08:36 PM
#1
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Ассалому алайкум хурматли...
Сизларга яна бир саволим бор эди. Олдин ман ота-онам билан ховлида турардим. Хозирги пайтда ман квартирада (домда) оилам билан алохида яшайман. Узингиз биласиз, ховлида бир нечта ювинадиган масалан, юзни, идишни, сув олиш ва ичиш учун ва хоказо шунга ухшаш енгилланиб олиш учун жумраклар (водопровод) бор. Лекин домда бундай холатлар мустасно экан. Хозир ман ошхонамни раковинасини яъни, идиш ювадиган жойини ремонт килидираётган эдим. Энди, овкатланадиган идишларни вактинчалик, ремонт битгунча, узимиз чумиладиган, кир ювадиган ваннада ювсак буладими ёки йукми? Олдиндан рахмат.
Хурмат билан ....
mutaallim   10-21-2012, 05:37 PM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!

Канализация сувлари

Савол: Муҳтарам уламолар ҳожатхона ва ҳаммомларда ишлатилган сув борасида нима дейди? Ушбу сувда ахлат ва сийдик бор. Ушбу сув қайта ишланадиган жойга оқиб боради. Сувдаги бадбўй ҳид ўзгариб, ушбу сувга дорилар аралаштирилади. (Яна) ушбу сувга покловчи (моддалар) аралаштирилади. Ана шу сув иккинчи мартта ҳожатхона, ҳаммом ва ошхоналарга қайтарилади. Ушбу сувни шариат нуқтаи назаридан таҳорат ва ювинишда ишлатишлик жоизми ёки йўқми?
Жавоб: Барча мақтовлар ёлғиз Аллоҳга хосдир. Унинг элчиси, у кишининг аҳли оила ва саҳобаларига саловат-у саломлар бўлсин... Сўнг:
Дарҳақиқат, ушбу мавзу Саудия Арабистони Қироллигидаги Кибор Уламолар Ҳайъати томонидан ўрганиб чиқилиб, қуйидаги қарор эълон қилинди:
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси томонидан ушбу (масалага) ҳозирланган мажлис ушбу тадқиқот билан танишиб чиқди. Шунингдек, ушбу мажлис 30/5/1398 тарихдаги 1/1299 рақам остидаги Зироат ва Сув вазирининг фармойиши билан ҳам танишиб чиқди. Тадқиқот, муҳокама ва муноқашадан сўнг мажлис қуйидаги қарорга келди:
Илм аҳли зикр қилганларига биноан нажосат сабаб ўзгарган кўп (миқдордаги) сув, агар ушбу ўзгаришлиги ўз-ўзидан ёки унга пок сув қўшилиши сабаб йўқолса ёҳуд ушбу (нажосат сабаб) ўзгаришлиги узоқ туриш ёкида қуёш таъсири, шамол эсиши ва шунга ўхшашлар сабаб йўқоладиган бўлса, иллат йўқолишлиги сабаб ҳукм йўқ бўлишига кўра пок бўлади. Нажосат аралашган сувларнинг нажосатидан бир қанча воситалар ила қутулишлик мумкин. Тозалашлик амалиётларининг янги техника йўллари воситасида ушбу (сув)га оралаган нажосатларни тозалаш ва ундан қутулишлик, филтрлаш ва поклашнинг энг яхши воситаларидан деб қаралади. Ушбуга бу борадаги амал, илм ва тажрибалари борасида бирор шак-шубҳа ораламайдиганлардан иборат олим ва мутахассислар гувоҳлик бериб, қайд этиб ўтишганларидек ана шу сувдаги нажосатлардан қутулиш учун кўплаб моддий сабаблар сарф этилади.
Шунинг учун мажлис ушбу сувнинг мазаси, ранги ва ҳидида нажосат сабаб ўзгариш кўринмайдиган ҳамда поклиги аввалги хилқатига қайтишлиги даражасида мукаммал тозалаш ила тозалангандан кейин ушбу сувни пок деб билади. Ундан таҳоратсизлик ва нопокликларни кетказишда фойдаланиш жоиз бўлади. У (ушбу тозаланган сув) сабабли улардан (таҳоратсизлик ва нопокликлардан) покланишлик ҳосил бўлади. Уни ичишлик сабаб пайдо бўладиган сиҳҳий зарарлар бўлмаса, ушбу сувни ичишлик ҳам жоиз бўлади. Акс ҳолда жонни сақлаш ва зарардан қутулиш учун ундан тийиилинади, у нажосат бўлгани учун эмас.
Мажлис ушбу қарорга келар экан соғлиқни эҳтиёт қилиш, зарарни тўсиш, нафс жирканч деб ҳисоблайдиган ва (одам) табиати нафратланадиган бўлгани учун ушбуга олиб борадиган сабаб топилгани маҳал уни ичишликда фойдаланишликдан беҳожат бўлишликни яхши деб билади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг оилалари ва саҳобаларига саловат-у саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Фатво: 5/96-97, рақам: 2468
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Манба: http://alifta.net/Fatawa/FatawaSubjects....8%a7%d8%aa
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.