Pages (5):    1 2 3 4 5   
Меҳмон   11-05-2009, 09:40 PM
#11
Сариқ ва жигарранг суюқлик - ҳайз қони эмасдир

Савол: 1416 ва 1417 ҳижрий йилларнинг рамазон ойида ҳайз қонини кечиктирадиган ҳабдориларни тановул қилдим. Бироқ, тақрибан ўн кун ўтгач мендан сариқ ва жигарранг суюқлик кела бошлади. Унинг рангги гоҳо очиқ жигар ранг, гоҳо сариқ ва гоҳо қора рангга яқин бўлар эди. Мен эса рўза тутар эдим ва қон ҳайит кечасида келди. Менинг у кунларда рўза тутишим тўғри бўлганми? Агар тўғри бўлмаган бўлса, мен энди нима қилишим керак? Ҳолбуки, мен у кунлар саноғини билмайман. Уни аниқлаш учун тиришдим, бироқ аниқ ҳисобини чиқара олмадим. Мен каффорот беришим керакми? Каффорот берсам неча риал беришим керак? Бизга фатво берсангиз, Аллоҳ сизга савоблар ёғдирсин ва билимингиз билан бизларни баҳраманд қилсин!
Жавоб: Агар сиздан одат кунларингиздан бошқа кунларда келаётган суюқлик сариқ ва жи-гарранг тусда бўлса, у ҳайз қони ҳисобланмайди ва намоз ўқиш ҳамда рўза тутишдан тўсмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан бири бўлган Умму Атийя разияллоҳу анҳо: «Биз покликдан кейинги келган сариқ ва жигарранг (суюқлик)ни (ҳайз) ҳисобламас эдик» - деган. Агар сариқ ва жигарранг тусдаги суюқликлар одат кунларига тўғри келса, Умму Атийя разияллоҳу анҳонинг мазкур сўзларига биноан, ҳайз қони ҳисобланади. Муваффақият Аллоҳ қўлидадир ва Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига са-лавот ва саломлар йўлласин.

Аллома Абдулазиз ибн Боз раҳимаҳуллоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   11-05-2009, 09:48 PM
#12
Ҳайз бошланишидан аввал келган жигарранг тусдаги суюқлик ҳайз эмасдир

Савол: Бир хотин одатидан аввал жигарранг тусдаги суюқлик келганини кўрди-да, намоз ўқишни тўхтатди. Кейин одат қони кела бошлади. Бунинг ҳукми нима?
Жавоб: Умму Атийя разияллоҳу анҳо: «Биз покликдан кейинги сариқ ва жигарранг (тусдаги суюқлик)ни (ҳайз) ҳисобламас эдик» - деди. Шунга кўра ҳайздан олдин келган ушбу жигарранг тусдаги суюқлик, хусусан, одатдан аввал келган, жинсий аъзода ва белда бирон бир оғриқ бўлмаса менимча, ҳайз эмас. Ўша муддат давомида ўқимаган намозларини қайта ўқиб олиши афзалдир.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   11-05-2009, 09:50 PM
#13
Ҳайз одатидан икки кун аввал келган сариқ тусдаги суюқликнинг ҳукми

Савол: Ҳайз одатидан икки кун аввал келган сариқ тусдаги суюқликнинг ҳукми нима?
Жавоб: Агар ҳайз кунларидан аввал келган суюқлик сариқ тусда бўлса, у Умму Атийя разияллоҳу анҳуонинг: «Биз сариқ ва жигарранг (суюқлик)ни (ҳайз) ҳисобламас эдик» (Имом Бухо-рий ривояти) ва: «Биз покликдан кейинги сариқ ва жигарранг (суюқлик)ни (ҳайз) ҳисобламас эдик» (Абу Довуд ривояти) - деб айтган сўзларига биноан, ҳайз қони эмасдир.
(Ҳа,) агар бу сариқ тусдаги суюқлик ҳайздан аввал келса ва ҳайздан ажралиб турса, у ҳайз қони эмасдир. Бироқ, хотин киши бу ҳайз қонининг бошланиши эканини аниқ билса, пок бўлгунича (намоз, рўза каби ибодатларни қилмай) кутади.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   11-05-2009, 09:52 PM
#14
Ҳайз келишига аёлнинг ўзи сабабчи бўлса, бунинг ҳукми нима?

Савол:
Бир хотин дорилар истеъмол қилиш билан ҳайз қони келишига сабабчи бўлди-да, намозларини ўқимади. У намозларининг қазосини ўқиши керакми?
Жавоб: Хотин киши ҳайз қони келишига ўзи сабабчи бўлса, намозларининг қазосини ўқимайди. Чунки, ҳайз шундай бир қонки, унинг сабаблари қачон вужудга келса ўша пайтдан бошлаб ҳукмлари ҳам жорий бўлади. Шунингдек, ҳайз келишини кечиктирадиган дорилар истеъмол қилган бўлса, намоз ўқиб, рўза тутаверади. Рўзасининиг қазосини тутмайди. Чунки у, бу ҳолатда ҳайз кўраётгани йўқ. Ҳукмлар, сабаблари вужудга келсагина жорий бўлади. Аллоҳ таоло айтди:
«Сиздан ҳайз ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «У кўнгилсиз-нопок нарсадир...» (Бақара: 222). Бу нопоклик қачон пайдо бўлса, ўшандагина унинг ҳукми жорий бўла бошлайди.
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   11-05-2009, 09:54 PM
#15
Ҳайздан кейинги ғуслда бошни ювишнинг ҳукми ҳақида

Савол: Ҳайз ғуслидан аввал бошни ювишнинг ҳукми нима? Айрим одамлар бунга ижозат бермайдилар.
Жавоб: Ҳайз кўрган аёлнинг ғусл қилар экан, бошини ювишининг зарари йўқ. Одамлар-нинг бошини ювишга ижозат бермасликларининг далили йўқ бўлиб, бу ғуслда аёл киши бо-ши ва танасини ювиши зарурдир.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   11-05-2009, 10:00 PM
#16
Ҳайздан олдин келган қон фасод қон бўлиб, у келганида
намозни тарк қилинмайди

Савол: Ҳайз одатидан уч ёки тўрт кун аввал жигарранг тусдаги суюқлик доғини кўраман. Унинг пок ёки нопоклик ҳукмини билмаганим учун, безовта бўламан. Мен уни кўрганимда намозимни ўқишим керакми ёки йўқми?
Жавоб: Агар хотин киши одатининг саноғи, ранги ва замонини билса, одат даврида намоз ўқимайди. Кейин ғусл қилиб, намозини ўқийверади. Ҳайз келишидан олдин келган ушбу қон – фасод қондир. У келганида намоз ва рўзани тўхтатилмайди. Балки, бу ҳолатга тушган хотин теккан қонларни доимо ювиб, қон келган ерга бирон нарса қўйиб, ҳар бир намоз учун таҳорат қилиб, худди истиҳоза қони кўрган аёлдек, қон тўхтамаётган бўлса ҳам намозини ўқийверади. Агар шу қон сабабли намозини ўқимаган бўлса, ўша намозини эҳтиёт нуқтаи назаридан қайта ўқиб олиши афзалдир. Табиийки, бунинг оғирлиги йўқдир, иншааллоҳ.

Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   11-16-2009, 12:25 PM
#17
Хотин кишининг одатидан аввал келган қоннинг ҳукми нима?

Савол: Ҳайз қони ой охирида келиши одат бўлган аёл, ойнинг илк кунларида қон кўрди. Бунинг ҳукми қандай?
Жавоб: Ҳайз қони хотиннинг одатидан аввал келиб қолса, масалан: ой охирида кўрса-ю, бироқ ой бошида ҳам келиб қолса, у, юқорида айтиб ўтганимиздек, ҳайз қонидир.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   11-16-2009, 12:27 PM
#18
Хотин киши одат кунларининг саноғи ортса нима қилади?

Савол: Одат кунлари олти кун бўлган, кейин эса кўпайган хотиннинг ҳукми нима бўлади?
Жавоб: Агар хотин кишининг одати олти кун бўлиб, кейин кўпайиб тўққиз ё ўн ёки ўн бир кун бўлса, бу кунлар давомида намоз ўқимай, (қон тўхташини) кутади. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайз кўриш одати учун муайян кунларни белгиламадилар. Аллоҳ таоло эса:
«Сиздан ҳайз ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «У кўнгилсиз-нопок нарсадир...»» (Бақара: 222) - деди.
Модомики ҳайз қони келар экан, хотин пок бўлгунича ўз ҳолида қолади. Кейин эса ғусл қилиб, намозини ўқийверади. Агар келгуси ойда одатидан оз кунлар давомида келса, хо-тин қон тўхтагач ғусл қилаверади. Диққатга олиш керак бўлган нарса шуки, қачон ҳайз қони келса ва келган кунлар аввалги одатига мувофиқ ёки оз ёки кўп келса ҳам, ўша кунлари хотин киши намоз ўқимайди. Қон тўхтаб, ғусл қилганидан кейингина намоз ўқийди.
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   11-16-2009, 12:29 PM
#19
Қачон ҳайз қони келса, ўшандагина ҳукмлари жорий бўлади

Савол: Бир хотин ой кўриб тоза бўлди ва ғусл қилди. Тўққиз кун намоз ўқигач яна қон ке-либ қолди. Уч кун намоз ўқимай кутди ва қон тўхтади. Яна ўн бир кун давомида намоз ўқиди. Кейин ўзининг одатдаги ҳайз кунлари бошланди. (Айтингчи), бу хотин ўша уч кунлик намози-ни қайтариб ўқийдими ёки у кунлари ҳайз кунларидан ҳисобланадими?
Жавоб: Ҳайз қони қачон келса, аввалги одати билан ўртадаги муддат узоқ ёки яқин бўлишидан қатъий назар, ҳайздир. Агар ҳайз кўриб тоза бўлганидан беш ё олти ёки ўн кун ўтганидан кейин одати яна бошланса, хотин киши намоз ўқимай қон тўхташини кутади. Чун-ки, бу келган қон – ҳайз қонидир. Бу - ҳайз қони келиб тоза бўлса ва яна ҳайз келиб қолса, му-дом ўз кучида қоладиган ҳукмдир.
Бироқ, қон тўхтамай давом этса ёки озгина тўхтаганидан сўнгра яна келаверса, бу қон – истиҳоза қонидир. Хотин киши одат кунлари давомида (намоз ўқимай қоннинг тўхташини) кутади ва бошқа кунлари (намозини ўқийверади).
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   11-16-2009, 12:31 PM
#20
Амалиёт сабабли чиққан қон – ҳайз қони ҳисобланмайди

Савол: Бир аёлни амалиёт қилинди ва у одат кунларидан тўрт ёки беш кун аввал ҳайз қонидан бошқа, қора тусдаги қон кўрди. Шундан кейиноқ етти кун давомида одати келди. Ҳайз қони келишидан аввалги кунлар ҳам одатдан ҳисобланадими?
Жавоб: Буни билиш манбаи - докторлардир. Кўриниб турибдики, бу қоннинг келиш саба-би амалиётдир. Амалиёт оқибатида келган қон – ҳайз қони бўлмай, унинг ҳукми ҳайз ҳукмида эмасдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам истиҳоза қони кўрган аёлга: [/i] - дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзлари томирдан келган қон, жумладан, амалиёт сабабли келган қон ҳам томирдан келган қонлардан бири бўлиб, ҳайз қони ҳисобланмаслигини ифодаламоқда. Бу қон келганида ҳайз сабабли ҳаром қилинган нарсалар ҳаром қилинмайди. Балки, намоз ўқиш ва рамазон ойининг кундуз-ларида рўза тутиш ўз кучида қолади.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Pages (5):    1 2 3 4 5   
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.