Муслим   10-09-2012, 04:29 PM
#1
Муайян шахс асосида дўстлашиш ва душманлик қилиш

Савол: Муайян шахс асосида дўст ва душманлик қилиш жоизми?
Жавоб: Бунинг келиб чиқиши, Аллоҳ табарока ва таоло ўз Китобида унга қарши уруш очган ғулув-(ҳаддан ошишлик)дир. «Эй аҳли Китоб, динингизда ғулув кетмангиз (ҳаддингиздан ошмангиз)! Аллоҳ шаънига эса фақат ҳақ гапни айтингиз! Албатта, ал-Масиҳ Ийсо Марям ўғли фақат Аллоҳнинг росули (элчиси) холос» (Нисо: 171). Ва у киши алайҳиссалоту вассаламнинг ушбу қавллари: “Насоролар Ийсо ибн Марямни мақташда ҳаддан ошганлари каби мени мақташда ҳаддан ошманглар. Балки мен бандаман, бас: Аллоҳнинг бандаси ва Расули, денглар” (Бухорий (3554, 6830). Ҳатто Расул алайҳиссалоту вассалам ҳақларида ҳам жоиз эмас. Бошқа шахс, бечоралар ҳақида нима дейсиз? Бидъатчи, адашганлар ҳақида қандай бўларкин? Сифати ана шундай бўлган кимса деб дўст ёки душман тутиш қандай бўлар экан? У учун дўст ва душман тутасиз, унинг ҳаққида ҳаддан ошасиз, уни муқаддаслаштирасиз. Бу жоиз эмас. Дўст тутиш Аллоҳ учун, ёмон кўриш Аллоҳ учун. Ҳатто пайғамбар ва солиҳ кишиларни Аллоҳ йўлида яхши кўрамиз. Кофир, бидъатчиларни Аллоҳ азза ва жалла учун ёмон кўрамиз. Дўст тутиш ва яхши кўриш Аллоҳ учун. Ёмон кўриш ҳам У учун. Агар ана шу тарзда бўлмаса, бас, у шайтоннинг йўлида. Аллоҳ (йўли)дан бирор насибаси йўқ.

Шайх Робиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий
«Аҳли суннат ва уларнинг аломатлари» номли кассетадан

http://www.rabee.net/ar/questions.php?cat=28&id=316

Quote:
هل يجوز الولاء والبراء على شخص معين؟
الجواب
هذا منشؤه الغلو الذي حاربه الله -تبارك وتعالى- وقال في كتابه ((يا أهل الكتاب لا تغلوا في دينكم ولا تقولوا على الله إلا الحق إنما المسيح عيسى ابن مريم رسول الله)) وقوله عليه الصلاة والسلام: "لا تطروني كما أطرت النصارى عيسى ابن مريم فإنما أنا عبد فقولوا: عبد الله ورسوله" فالغلو حتى في الرسول عليه الصلاة والسلام لا يجوز، كيف بأشخاص آخرين، مساكين، كيف إذا كانوا مبتدعة ضالين، كيف تعقد الولاء والبراء على من هذا وصفه، توالي فيه وتعادي فيه وتغلو فيه وتقدسه، هذا لا يجوز، الولاء لله، والبغض لله، حتى الأنبياء نحبهم في الله والصالحين نحبهم في الله والكفار والمبتدعون نبغضهم في الله عز وجل، فالولاء لله والحب فيه والبغض فيه، فإذا كان على غير هذا الوجه فهو في سبيل الشيطان وليس من الله في شيء.

[شريط بعنوان: أهل السنة وعلاماتهم]

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.