Муслим   09-05-2012, 08:16 PM
#1
Абдулмунъим Мустафо Ҳалийм Абу Басир Тартусий ҳақида

[Image: basmala.gif]

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг …
Бугунги кунда истаган такфирчи-жиҳодчи сайтларга кирсангиз унда Абу Басир Тартусий номли шахснинг асарларига кўзингиз тушиб қолади. Шу кунларда баъзи биз билган биродарларимиз ўзлари билмаган ҳолда мана шу шахснинг китобларини тарқатаётганларини кўрганимиз сабабли шу шахс борасида қисқача тўхталиб ўтишни ўринли деб топдим. Бу ишда Аллоҳдан ёрдам сўраб қоламан.
Абу Басир Тартусий ўзи асли Суриялик бўлиб, Британиянинг Лондон шаҳрида истиқомат қилиб келади. Замонамизнинг энг катта кўзга кўринган такфирчи даъватчилардан бири ҳисобланади. Яъни ўзлари дорул-куфрда ўтириб, мусулмонларни, хоссатан уламоларни такфир қилишлик билан шуғулланишларига инсон ажабланмай иложи йўқ. Бу шахсга кўпчилик аҳли илмлар раддиялар битишган.
Бу шахснинг уламоларга бўлган муносабатига биргина мисол келтираман. Абу Басир Тартусий ўзининг “Одамларнинг шайх Албонийга нисбатан мазҳаблари” номли асарида шундай деб айтади: “Бизнинг эътиқодимизча шайх Албоний мана бу (иймон ва куфр) масалаларида аҳли сунна вал жамоа эътиқодига мувофиқ бўлмаган. У ҳар тарафдан адашган Жаҳм (ибн Сафвон)нинг иймон масалаларидаги ақидасини очиқчасига олға суради, биладими у буни ёки йўқми (аслида шундай). Албоний иймон масалаларида оддий муржиа эмас, аксинча, у ашаддий жаҳмийдир!”
Унинг ушбу сўзларининг арабий матни:
»نعتقد أن الشيخ لم يوفق إلى الحق والصواب ـ الذي عليه أهل السنة والجماعة ـ في هذه المسائل .. فهو بكل وضوح يؤصل لعقيدة جهم الضال في الإيمان .. وهو يعلم أو لا يعلم .. فهو ليس مرجئ في الإيمان وحسب .. بل هو جهمي جلد « (مذاهب الناس في الشيخ محمد ناصر الدين الألباني)
Субҳаналлоҳ! Бу шахснинг журъатлилигини қаранг!
Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усайминдан: “Албоний ҳақида “муржиа” деган сўзларни гапиришяпти, бунга нима дейсиз?” деб сўрашганида, у киши: «Албонийни муржиа деган одам ё Албонийни билмайди, ёки муржиа ким эканлигини билмайди», деганлар. Бу гаплари Абу Басир каби жоҳилларга қаратилган бўлса ажаб эмас.
Бундан ташқари бу шахснинг Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳга жиҳод вақтида кофирларнинг аёл киши ва болаларини ўлдириш борасида ўзича раддия берган. Буни ҳозирда сохта жиҳод даъватчилари ўз тилларига таржима қилиб, одамлар орасида тарқатиб юришибди.
Мадиналик шайх Абдурроҳман Муҳийддинга қуйидагича савол берилди: Мен сиздан икки шайх: шайх Абу Басир Тартусий ва шайх Ҳамид ибн Абдуллоҳ Али ҳақида сўрамоқчи эдим. Улар фатво беришга лойиқ одамлар сарасидан ҳисобланишадими? Яқинда бизнинг ёшлар Барқавий (Абу Муҳаммад Мақдисий) китобларини тарқатишаётган эди. Аммо уламорлар ундан огоҳ қилишган эди, (шундан кейин) улар Абу Басир Тартусий ва менимча Қувайтлик бўлган Ҳамид ибн Абдуллоҳ Али фатволарига суянишни бошлашди. Мана шу икки шайх борасида қандай фикрдасиз?
Шайх жавоб бердилар: Улардан узоқлашинг! Уларни тарк қилинг!
Савол берувчи: Ёшларга нимани насиҳат қиласиз? Эй шайх, сиздан тушунтириб беришингизни истар эдик.
Шайх дедилар: Менинг ёшларга насиҳатим – Аллоҳ жалла ва аъладан қўрқишни (насиҳат қиламан)! Динни ўрганишни, ўқишни, Қуръонни ўрганишни, Қуръонни тушунишни, Суннатни ўрганишни, Бухорий ва Муслимни ўқишни (насиҳат қиламан). Ассаламу алайкум!
Ушбу суҳбатни мана бу манба тинглашингиз мумкин: http://youtu.be/xLC18z53lcM
Ўзбек тилида Абу Басир Тартусийнинг асарларини тарқатувчилардан бири Ислом Нури сайти бўлади. Аммо сиз Ислом Нури сайтидан Абу Басир Тартусий номли муаллифни топа олмайсиз. Нега?! Чунки улар уни Абдулмунъим ибн Мустафо исми остида китобларини тарқатишади. Буни кўрган одамда беихтиёр савол туғилади: ахир нима учун улар бу шахснинг асарларини тўлиқ Абдулмунъим Мустафо Ҳалийм Абу Басир Тартусий деб тўлиқ исми билан ёзишмайди?! Бу саволнинг жавоби эса бизга қорунғу. Аммо биз аниқ биламизки бу услуб Абу Басир билан чекланиб қолмаган. Бу услубга мисол қилиб такфир борасида Саййид Қутбнинг устозларидан ҳисобланувчи Мавдудийнинг китобларини келтиришимиз мумкин. Унга кўпгина уламолар раддиялар беришгани барчага маълум. Қисқаси Ислом Нури сайти Мавдудийнинг китобини таржима қилиб тарқатаётганларида негадир муаллиф номини Саййид Абул Аъло дейишлик билан кифояланишади. Уларни муаллиф номини ўқувчига тўлиқ қилиб Саййид Абул Аъло Мавдудий деб тақдим қилишдан нима тўсаётганини эса биз афсуски билмаймиз.
Демак, Ислом Нури сайти Абу Басир Тартусийнинг Ҳижрат ва унинг ҳукмлари номли китобини таржима қилиб, ўз сайтларида бу китобни Абдулмунъим ибн Мустафо муаллиф номи билан тарқатишяпти, улардан бу китобни ҳизбий-хавориж манҳажи асосида даъват олиб бораётган сайтлар дарҳол олиб, ўз сайтларида ҳам тарқатиб юришибди.
Эй биродарлар, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки Аллоҳ таоло бизни Ўзигагина ибодат қилишимиз учун яратди. Бу ҳақиқатни бизга баён қилмай ўз ҳолимизга ташлаб қўймади ва бизга элчиларини юборди. Ушбу элчиларидан сўнг ушбу рисолатни йўқ бўлиб кетишига йўл қўймади ва ҳар бир авлоддан ушбу рисолатни элчиларидан олиб, ўзгармаган асл ҳолида оммага етказувчи раббоний уламоларни қоим қилди. Эй биродар, шундай экан нима учун биз ушбу рисолатни қандайдир бидъат ва шубҳаларга чўмиб кетган бидъат аҳлидан талаб қилишимиз керак?! Ахир мусаффо динимизда бирор масала қолмадики уни ишончли уламоларимиз баён қилиб бермаган бўлишса. Энди биз нима учун динимизни ўрганишда мана шу ишончлисига интилмай туриб, шубҳали манбаларна мурожаат қиламиз?! Келинглар ушбу ҳавои-нафс аҳлини ва уларнинг асарлаарини баралли тарк этайлик, барча масалаларда уммат ишончли эканига гувоҳлик берган имомларимизга мурожаат қилайлик. Ахир бу динимизку! Муҳаммад ибн Сийрин дедилар: «Дарҳақиқат, олаётган илмингиз — диндир. Шундай экан динингизни кимдан олаётганингизга қаранг» (Қаранг: «Саҳиҳ Муслим» 1/23).
Аллоҳдан тавфиқ ва офият сўраб, бизни ва барча мусулмонларни Абу Басир Тартусий каби ашаддий такфирчилар ва уларнинг асарларидан келадиган зарарлардан сақлашини сўраймиз.
Аллоҳ Пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
abu Huzayfa   09-05-2012, 11:13 PM
#2
Шайхул Ислом роҳимаҳуллоҳ дедилар: "Уламоларни кофирликда айблаган жоҳилларни зўравонликларига келсак, бу энг улкан мункар амаллардандир, ва бу амалга асос қўйганлар хавориж ва рофизалардир, улар, ўзларини тахминларига таянишиб, мусулмонлар имом-уламоларини иймонда адашишган дейишади. қар: "Мажмуул фатава" 35/100.

Имом Молик роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Бир дам Робиъ қаттиқ еғладилар, ва ундан сўрашди: "Сизга кулфат келдими?" У киши: "Йўқ, аммо одамлар аҳли илмлардан фатво олишни тарк қилишиб, жоҳиллардан (дин ҳақида фатволар) олишни бошлашди ва Ислом устига даҳшатлик кулфат келди". ал-Фасави 1/670, ал-Хотиб 1039.

Имом Шотибий роҳимаҳуллоҳ дедилар: "Одамларни (диндаги) муаммолари (адашишлари) сабаби, улар илм соҳиби деган одам (асли) жоҳиллигидир". қар: "ал-Иътисом" 1/145.
Ва шу ерда Шайхул Ислом сўзлари жоиздир, у киши роҳимаҳаллоҳ дедилар: "Ҳар бир илмга эргашмаган киши, ҳавои-нафсига эргашади!" қар: "ал-Амру бил-Маруф" 37.
Ва биз ҳам айта оламизки, Қуръон ва Суннат ва салафларнинг йўлида бўлган олимларга эргашмаган ҳар бир киши, ҳавои-нафсига эргашибди!
Аллоҳ Таоло айтади: "Ким ҳидоят (илм) йўлига юрса, бас, ўзи учун юрар. Ким (ҳидоят) йўлидан озса, у ҳам ўз зиёнига озур." Исро 15.
Аллоҳ Таоло барчамизни хақда мустаҳкам қилсин!

Валлоҳу аълам!

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.