Admin   08-14-2012, 05:05 PM
#1
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух! Сайт ходимларини ва бунга хиссасини кушганларнинг барчасидан Аллох рози булсин! Агар кишининг кулогидан доимий йиринг келиб турса, бундай киши хар намозга тахорат олиши шартми? Хар намозга тахорат олиш кулокка зарар килсачи?
http://tavhid.com/fatvolar/tahorat-masal...omment-943
Abdulloh Salafiy   08-14-2012, 06:03 PM
#2
Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳ ва баракатуҳ!
Биродар киши танасидан чиқадиган йиринг таҳоратни бузиши ҳақида бирор бир маълумот билмаймиз.
Шайҳ Усайминнинг Булуғул маромга қилган шарҳларида шундай дейдилар
Quote:Билгинки, аслида киши шаръий таҳорат олса, унинг таҳорати қолаверади ва бузилмайди, модомики бунга далил бўлмаса. Агар сен бу қоидани билсанг, қайси киши сенга:“Бу таҳоратни бузади”, деса, айтгин: “Сен далил келтиришинг лозим”. Бу қоида шундайки, шаръий далил билан собит бўлган нарса фақат шаръий далил билан кўтарилиши (йўққа чиқиши) мумкин. Демак, агар бу таҳорат шаръий далил тақозоси билан тўғри эканлиги собит бўлса, қайси инсон бу таҳорат бузилди, деса, у шаръий далил келтириши лозим бўлади.
Шунга биноан ҳар қандай инсон сенга, масалан:
“Бу таҳоратни синдиради”, деса,
унга айтгинки: “Қани далил? Далил келтир”.
Агар у сенга: “Аёлни шаҳват билан ушлаш таҳоратни бузади”, деса,
унга: “Қани далил?” дегин.
У сенга: “Қусиш таҳоратни бузади”, деса,
унга: “Қани далил?” дегин.
У сенга: “Бадандан чиққан қон таҳоратни бузади”, деса,
унга: “Қани далил?” деб айт.
Ҳар қандай нарса ҳақида сенга: “Бу таҳоратни бузади”, дейилса,
буни айтган кишига: “Қани далил?” дегин.
Агар шаръий, тўғри далил олиб келса, биз уни қабул қиламиз, бўлмаса унинг сўзи рад этилади ва аслга амал қилинади, у эса таҳоратнинг қолишидир.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.