rinat80_09   08-07-2012, 11:58 AM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Шайх Абдулҳақ Муҳаддис Деҳлавий бу киши ким? бу киши хакда уламолар нима дейишган?

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Abbos   01-12-2013, 02:40 AM
#2
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ъала Росулиллаҳ, ва баъд.
Ассалам алайкум ва роҳматуллоҳ.

Абдулҳақ бин Сайфуддин бин Саъдуллоҳ ал-Бухорий ад-Деҳлавий ал-Ҳанафий 959-1052 ҳижрий саналарда яшаб ўтганлар. Ҳиндистондаги Деҳли шаҳрининг аҳлиданлар, ўз замоналарида Ҳиндистоннинг муҳаддис олимларидан бўлганлар. 4 йил давомида икки Ҳарамда (Макка ва Мадинада) яшаб, у ердаги олимлардан илм олдилар. Араб ва форс тилида ёзган китоблари юзга яқиндир. Шулардан "Муқаддима фи Мусталаҳил Ҳадис" - араб тилида, "Сабат" - форс тилида. (Заркалийнинг "Аълам" китобларидан олинди.)

Сўфийларнинг Қодирийялик йўналишини Шайх Муса ал-Қодирийдан олганлар. Шайх Муса Шайх Абдулқодир Жийлонийнинг авлодидан. Абдулҳақ ад-Деҳлавий Ҳанафий фиқҳида кўп илмга эга эдилар. (Сиддиқ Ҳасан Хоннинг "Абжадул Улум" китобидан.)

Валлоҳу таъала аълам. Ва соллаллоҳу васаллама ъала Муҳаммад, ва барик алайҳи.
rinat80_09   01-13-2013, 05:52 PM
#3
Ассалам алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотух

Абдулҳақ бин Сайфуддин бин Саъдуллоҳ ал-Бухорий ад-Деҳлавий ал-Ҳанафий бу кишининг китобларидан фойдаланса булади ми? (яъни у киши берган фатволаридан) адашган томонлари булса, олимларнинг у кишига берган раддияси булса тухталиб утсангизлар !

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.