Admin   08-06-2012, 11:02 AM
#1
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:assalamu aleykum iltimos menga olloh uchun savolmga Javob bersangiz.hozirgi kinda bzning vatanimizga irondan vaboshqa davlatlardan so’yilgan tovuq kelmoqda qog’oziga halol deb yozlgan Lekin shubhaligi uchun oganim yo’q. sotuvchlar menham blmiman qog’oziga halol yozlgani uchun sotyapman
mutaallim   10-29-2012, 08:46 PM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!
Шийъа-Рофизаларнинг сўйган жонлиқлари ҳукми
Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир.
Сўйилган жонлиқ ҳалол бўлиши шартларидан бири сўювчи кишининг мусулмон ёки аҳли китобдан бўлишлигидир. Мушрик, мажусий ва муртаднинг сўйган жонлиғи ҳалол бўлмайди.
Шийъаларнинг бир қанча ислом доирасидан чиқарадиган эътиқод ва амаллари мавжуд. Қуръони Карим ўзгартирилган, имомлари ғайбни билади ҳамда улар саҳви хатодан маъсум дея эътиқод қилишликлари каби.
Ўликлардан мадад сўраб, Аллоҳдан ўзгасига дуо қилиб, қабрларга сажда қиладилар. Пайғамбарлардан кейинги инсониятнинг энг афзали бўлмиш саҳобалар розияллоҳу анҳумни сўкиб, кофирликда айблайдилар.
Кимда-ким ушбуларнинг бирортасига эътиқод қўйса ёки ушбу куфр ишларидан бирини қилса, бас, исломдан чиқиб, сўйган жонлиғи ҳалол бўлмайди.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоби
Оғир дамларда Ҳасан, Ҳусайн ва Алийга дуо қиладиган кимсанинг сўйган жонлиғини ейишлик ҳукми
Савол: Савол йўлловчи ҳамда у билан бирга бўлган бир қанча одамлар Ироқ марказларига қўшни бўлган шимолий ҳудудлардадир. У ерда жаъфарий мазҳабида бўлган бир жамоа бор. Улар орасида (савол йўлловчи ва у билан бирга бўлганлар орасида) уларнинг сўйган жонлиқларини ейишликдан тийилганлари ва ейдиганлари бор. Биз айтадиганимиз шуки: уларни оғир ва енгил дамларда Алий, Ҳасан, Ҳусайн ва бошқа катталарига дуо қилишларини билган ҳолда улардан (сўйган жонлиқларидан) ейишлигимиз бизга ҳалолми?
Жавоб: Агар иш савол йўлловчи зикр қилгандек унинг олдида жаъфарийя жамоати бўлиб, улар Алий, Ҳасан ва Ҳусайнга дуо қилсалар, бас, улар мушрик, исломдан қайтган-(муртад)лардир, Аллоҳ сақласин. Уларнинг сўйган жонлиқларидан ейишлик ҳалол бўлмайди. Чунки у ўлаксадир. Гарчи Аллоҳни исмини ёдга олсалар-да.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оилалари ва саҳобаларига саловат-у саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Фатво: 2/372, 1661-рақам
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Абдуллоҳ ибн Қаъуд

Манба: http://www.alifta.net/fatawa/fatawaDetai...PageID=680
Савол: Мен шимолий ҳудудларда яшовчи қабиладанман. Биз ва Ироқ қабилалари аралаш (яшай)миз. Улар бутпараст шийъа мазҳабида бўлиб, қуббаларга ибодат қиладилар ва уларни (қуббаларни) Ҳасан, Ҳусайн ва Алий деб атайдилар. Улардан бири туриб, эй Алий, эй Ҳусайн дейди. Қабилаларимиздан баъзилар никоҳ ва барча ҳолатларда улар билан аралашиб юрадилар. Дарҳақиқат, уларга ваъз-насиҳат қилдим, қулоқ солмадилар. Улар қишлоқ ва лавозимли ўринлардадир. Мен уларни илм билан ваъз-насиҳат қилолмадим. Бироқ мен ушбуни ёмон кўраман ва уларга аралашмайман. Уларнинг сўйган жонлиқлари ейилмайди деб эшитдим. Улар эса (қабиладошларим) уларнинг (шийъаларнинг) сўйган жонлиқларини ейдилар ва ўзларини тиймайдилар. Сиз муҳтарамлардан зикр қилган ҳолатимиз рўбарўсидаги вожиботни ёритиб беришликни сўраймиз.
Жавоб: Барча мақтовлар ёлғиз Аллоҳга хосдир. Унинг элчиси, у кишининг аҳли оила ва саҳобаларига саловат-у саломлар бўлсин. Сўнг:
Агар воқелик сиз зикр қилгандек Алий, Ҳасан, Ҳусайн ва шунга ўхшашларга дуо қиладиган бўлсалар, бас, улар ислом миллатидан чиқариб юборадиган катта ширк(ка қўл урган) мушриклардир. Муслималарни уларга никоҳлашимиз ва уларнинг аёлларига уйланишлигимиз ҳамда сўйган жонлиқларидан ейишлигимиз бизга ҳалол бўлмайди. Аллоҳ таоло шундай деди: “То иймонга келмагунларича мушрика аёлларга уйланмангиз! Шубҳасиз, озод мушрика аёлдан — гарчи у сизга ёқса-да,— иймонли чўри яхшироқдир. То иймонга келмагунларича мушрик эрларни (қизларингизга) уйламангиз! Шубҳасиз, озод мушрикдан — гарчи у сизга ёқса-да,— иймонли қул яхширокдир. Улар (мушриклар) дўзахга чақирадилар. Аллоҳ ўз изни-иродаси билан жаннатга даъват қилади. Ва одамлар эслатма олишлари учун ўз оятларини баён қилади”. (Бақара/221).
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оилалари ва саҳобаларига саловат-у саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Фатво: 36/68, 3008-рақам.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Абдуллоҳ ибн Қаъуд
Манба: http://www.alifta.net/Fatawa/fatawaDetai...1&BookID=2
Абдулкарим ибн Абдуллоҳ Ал-Худойр ҳафизаҳуллоҳ жавоблари
Рофиза ва исмоилийяларнинг умуман таом ва сўйган жонлиқларининг ҳукми ҳақида
Савол: Рофиза ва исмоилийяларнинг умуман таом ва сўйган жонлиқларининг ҳукми нима?
Жавоб: Бидъатчининг бидъати салафларни сўкиш, саҳоба розияллоҳи анҳумни кофирликда айблаш, Қуръон ноқис дейишлик, Оиша розияллоҳу анҳони зинода айблаш, имомлар маъсум дейишлик каби тўла рофизалик каби катта бидъат бўлиб, исломдан чиқарадиган бўлса, шак-шубҳасиз ушбулар кишини куфрга олиб борувчилардир, ана шу вақтда сўйган жонлиқларини ейишлик жоиз бўлмайди. Чунки улар шу дамда кофирдирлар. Исмоилийялар ҳам ҳудди шундай. Балки илм аҳли исмоилийя ва нусайрийяни рофизалардан ёмон дея қайд этиб ўтишган.
Қандай бўлганда ҳам, агар бидъат куфрга олиб борувчи бўлса, ушбу бидъатга ўхшашига аралашган бидъатчининг ҳукми кофирларнинг ҳукмидадир. Агар бидъат миллатдан чиқармайдиган бўлса, унинг ҳукми мусулмонларнинг ҳукмидадир. Инсон (суннатга) яқин бўлгани сари сўйган жонлиғи авлороқ бўлади. Валлоҳул Мустаъан.

Манба: http://www.khudheir.com/text/2435
Муслим   06-25-2015, 11:17 AM
#3
Шиаларнинг ошхонасида овқатланиш жоизми?

Савол: Шиа, яъни рофизаларнинг ошхонасида овқатланиш жоизми?
Жавоб: Агарда гап сабзавот ва шу каби (маҳсулотлардан таркиб топган таом) ҳақида бўлса, унда бари очиқ-ойдин (яъни ҳалол). Лекин гап гўшт ҳақида бўлса, улар сўйган гўштни ейиш жоиз эмас. Чунки улар Ҳусайнга истиғоса (ўтиниб ёлбориш) қилишади, Алийга истиғоса қилишади, аҳли байтга ва имомларига (истиғоса қилишади). Улар сўйган гўштни ейиш жоиз эмас.

Шайх Муҳаммад ибн Ҳадий ал-Мадхалий
Манба: http://ar.miraath.net/fatwah/10607

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.