muhammad   07-09-2012, 09:49 AM
#1
assalamu a'laykum
uzoqdagi odamga ruqya qilishlikning hukmi nima? bir inson bemor va u kasalxonada. biz uni oldiga borishligimiz noqulay. shuning uchun o'zimiz turgan yerdan turib, qur'an o'qib, dam solsak to'g'ri bo'ladimi?
mutaallim   07-10-2012, 10:50 AM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!
Қуръони Карим ҳар қандай ёмонлик ва дардга Аллоҳнинг изни билан шифодир. Аллоҳ таоло шундай деди: “Айтинг: «(Ушбу Қуръон) иймон келтирган зотлар учун ҳидоят ва (дилларидаги шак-шубҳани кетказувчи) шифодир”. (Фуссилат/44). Субҳанаҳу шундай деди: “Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қилурмиз”. (Исро/82).
Қуръони Карим ўз ичига олган шифо қалблардаги шубҳа, жаҳолат, бузуқ, оғишган ва ёмон ўйлар ва разил мақсадларга шифодир.
Шунингдек, унда бадандаги касалликларга ҳам шифо бор.
Шавконий роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Илм аҳли унинг шифо экани борасида икки сўзга ихтилофлашишди: биринчиси: у-(Қуръон) жоҳилликни аритиш, шак-шубҳани кетказиш ҳамда Аллоҳ субҳанаҳуга далолат қилувчи ишлардан тўсиқни очиб ташлаш ила қалбларга шифодир. Иккинчи қовл: у-(Қуръон) руқя, паноҳ сўровчи (оятлар) ва шунга ўхшашлар билан зоҳирий касалликларга шифодир. Шифони икки маънога ҳам йўйишликдан бирор монелик йўқ”. (“Фатҳул Қодир” 3/362)).
Банда Роббисига яқинроқ, Унинг Китобини тиловат қилиб, унга амал қилиб, уни адо этувчироқ бўлгани сари ундан оладиган манфаати ҳам шунчалик улканроқ бўлади.
Руқя борасидаги суннат ва салафлар амали -хоҳ Қуръон ёки ундан бошқа шаръий руқялар бўлсин- руқя ўқувчининг айнан ўзи руқя ўқилмишга бевосита қироат қилиш билан жорий бўлгандир. Чунки у иккисида адо қилинмоғи лозим бўлган маънолар бўлиб, уларга эътибор бермоқлик шартдир: Аллоҳ таолога таваккал қилмоқ, У Зот ҳақида чиройли гумон қилмоқ, У Субҳанаҳу зарар ва фойда улашувчи эканини билмоқ, яхшилик, барака ва шифони шаръий сабаблар билан талаб қилмоқ ҳамда Қуръон ва дуолардан иборат тиловат қилинганлардан фойда ҳосил қилмоқ. Ана шунда бадан манфаат ҳосил қилиб, қалбдаги иймон зиёдалашади ҳамда шайтон зикр ва Қуръондан писиб, бекинади ва Аллоҳнинг изни билан касаллик арийди.
Суннат ва аввалги имомлардан -биз билишимиз бўйича- мавжуд бўлмаган, руқя ўқувчидан узоқда бўлган шахсга руқя ўқишлик ворид бўлмаган.
Руқя муолажанинг бир тури бўлиб, касал муолажадан фақатгина ўзи бевосита қабул қилиб олгандагина фойда ҳосил қилади. Ушбу ишни фақат руқя ўқувчининг қироати касалга бевостига ўқилгандагина мумкин бўлиши тасаввур қилинади.
Савол: “Касал олдида Қуръон оятлари ёзилган жиҳоз-(магнитафон)ни ёқиб қўйишлик ва сеҳр, кўз тегиши ҳамда жинга хос бўлган муайян оятларни қўйишлик (борасида фатво берсангиз)!”.
Жавоб: “Қироат ва дуолар ёзилган жиҳозни ишлатишлик руқядан беҳожат қилолмайди. Чунки руқя адо этилиш давомида эътиқод, ният ва касалга бевосита дам солишга эҳтиёж сезади. Жиҳоз эса ушбу ишни адо этолмайди.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, аҳли оилалари ва саҳобаларига саловат-у саломлар йўлласин”.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдулазиз Оли Шайх
Аъзолар: Солиҳ Ал-Фавзон
Бакр Абу Зайд
Манба: http://alifta.net/Fatawa/FatawaDetails.a...1&BookID=3
Демак, руқя ўқишлик бевосита касал олдида адо этилади. Бироқ сизни бошқа бир хайрли ишга йўллаб қўйишимиз мумкин.
Дуога келсак, ундан яқин ва узоқдаги, ҳозир ва ғоиб бўлганлар ҳам Аллоҳнинг изни билан фойда ҳосил қиладилар.
Муслим Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Мусулмон кишининг ўз биродарига ғоибона қилган дуоси мустажобдир. Тепасида вакил қилинган бир фаришта бўлиб, ҳар сафар биродарига дуои хайр қилганида ушбуга вакил қилинган фаришта: Аамиин, сенга ҳам ушбунинг мисличалик (бўлсин!), дейди”.
Нававий роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Ушбу (ҳадис)да мусулмон биродарига ғоибона дуо қилишнинг фазилати бор. Агар мусулмонлардан иборат бир жамоа ҳаққига дуо қилса ҳам ушбу фазилат ҳосил бўлади. Агар жумла мусулмонлар ҳаққига дуо қилса, зоҳири шуки, ушбу фазилатга эришади. Салафларнинг баъзилари ўзининг ҳаққига дуо қилишни хоҳласа мусулмон биродарининг ҳаққига ушбу дуони қиларди. Чунки у ижобат қилинади ва унга ҳам ушбунинг мисли ҳосил бўлади”.
Валлоҳу Аълам.
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.