rabinya Allaha   06-23-2012, 02:53 PM
#1
Ассаламму алайкум! Илтимос Ансорлар хакида маълумот берсангиз! ташаккур!
mutaallim   10-24-2012, 07:56 PM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!

Ансорларни яхши кўришлик иймон аломати эканлиги ҳақидаги боб

17- Абул Валид бизга шундай ҳадис айтди, Шуъба бизга шундай ҳадис айтди, Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Жабр менга шундай хабар берди: Анасни пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деяётганларини эшитдим, айтдиларки: “Иймон аломати – ансорларни яхши кўришлик. Нифоқ аломати – ансорларни ёмон кўришлик”.
“Ансор”, яъни, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ансорлари. Улардан мурод Авс ва Хазраждир. Улар бундан олдин Бани Қойла дея танилгандилар. Бу эса икки қабила жамланадиган она исмидир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни “Ансор” деб атадилар. Натижада ушбу исм уларга белги бўлиб қолди. Шунингдек ушбу исм уларнинг фарзандлари, шерик-(иттифоқдош)лари ва озод қилган қулларига ҳам қўлланилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамда у киши билан бирга бўлганларга бошпана бериб, уларнинг юмушларини адо этиб, жон ва моллари ила ҳамдард бўлиб, кўплаб ишларда уни (жон ва молларини) ўзларини қўйиб, уларга ийсор-ихтиёр қилганликларидан иборат ўзга қабилалар қолиб ушбу ютуққа эришганликлари сабаб улкан фазилат ила хосланишди. Ушбу ишни қилганликлари мавжуд араб ва ажам фирқаларининг барчасини адоватига олиб келди. Адоват эса ёмон кўришликни олиб келади. Сўнг юқорида зикр қилинган хусусиятга эга эканликлари ҳасадга сабаб бўлди. Ҳасад эса буғз-у адоватни олиб келади. Шу сабабли ҳам уларни ёмон кўришликдан огоҳлантирилиб, уларни яхши кўришликка тарғиб қилинди. Ҳатто ушбу (хислат) буюк фазилатларига ишора, саҳоватли ишларига огоҳлантирув бўлсин учун иймо ва нифоқ аломати қилинди. Гарчи уларга ушбу маънода шерик бўлган киши юқорида зикр қилинган фазилатда уларга шерик бўлса-да, ҳар бир киши ўз улушига қараб. Дарҳақиқат, Муслимнинг саҳиҳларида Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишига шундай дедилар: “Сени фақат мўмин яхши кўради ва сени фақат мунофиқ ёмон кўради”. Бу эса мукаррамликдаги муштараклик рўёбга чиқсин учун саҳобаларнинг муайян шахсларига қўлланилгандир. (Ибн Ҳажар Асқалоний “Фатҳул Борий” (1/81)).
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.