Создать ответ 
 
Рейтинг темы:
  • Голосов: 1 - Средняя оценка: 3
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
Имомга намозда эргашиш
10-22-2009, 00:09
Сообщение: #1
Имомга намозда эргашиш
Имомга намозда эргашиш

إن الحمد لله، نحمده ونستعينه ونستغفره، ونعوذ بالله من شرور أنفسنا، وسيئات أعمالنا من
يهده الله فلا مضل له، ومن يضلل فلا هادي له، وأشهد أن لا إله إلا الله وحده لا شريك له، وأشهد أن محمداً عبده ورسوله
Имом Муслим «Саҳиҳ»ларида (№411) Анас ибн Моликдан ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
عن أنس بن مالك: ... قال رسول الله صلى الله عليه و سلم: (إِنَّمَا جُعِلَ الْإِمَامُ لِيُؤْتَمَّ بِهِ فَإِذَا كَبَّرَ فَكَبِّرُوا وَإِذَا سَجَدَ فَاسْجُدُوا وَإِذَا رَفَعَ فَارْفَعُوا وَإِذَا قَالَ سَمِعَ اللَّهُ لِمَنْ حَمِدَهُ فَقُولُوا رَبَّنَا وَلَكَ الْحَمْدُ وَإِذَا صَلَّى قَاعِدًا فَصَلُّوا قُعُودًا أَجْمَعُونَ).
«Имом фақат унга эргашиш учун қўйилган. Агар у такбир айтса, сизлар ҳам такбир айтинглар. Агар у сажда қилса, сизлар ҳам сажда қилинглар. Агар у (саждадан) кўтарилса, сизлар ҳам саждадан кўтарилинглар. Агар у: «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» деса, сизлар «Роббанаа валакал-ҳамд» денглар. Агар у ўтириб намоз ўқиса, сизлар ҳам барчангиз ўтириб намоз ўқинглар».
Имом Нававий бу ҳадиснинг шарҳида имомга намоздаги зоҳирий (сиртки) амалларда эргашилади деб айтганлар.
Демак, имомнинг орқасида турганлар имомга зоҳирий амалларида эргашиши лозим бўлади, гарчи уларнинг мазҳабларига мувофиқ бўлмаса ҳам, масалан, имом қўлларини ҳар такбирда кўтармаса, кўтармаслик ва ҳоказо.
Бу фикрни (яъни имомга зоҳирий амалларда эргашишни) Шайхул-ислом Ибн Таймия ва Албоний раҳимаҳумаллоҳ ҳам айтишган. Ибн Таймия ротиб (доимий) имомга шундай эргашилишини айтганлар.
Цитата:Чунки орқа сафда турганлар янги келиб қолган имомнинг намоздаги зоҳирий ҳаракатларини билмайди, кўрмайди, лекин доимий имомнинг намоз ўқишини билишади.
Албоний эса имом намоздаги шу ҳаракатларни суннат деб билса, унга эргашилади, деганлар. Бунга мисол қилиб Албоний қуйидагини келтирадилар: Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ намозда имом бўлиб рукуъдан сўнг қўлларини кўкракка боғлаганларида Албоний орқаларида туриб ҳам шу ишни қилганлар, гарчи бу амал (рукуъдан сўнг қўлларни кўкракка боғлаш)ни Албоний бидъат деб билсалар ҳам. Чунки Ибн Боз бу амални суннат деб билардилар. Аллоҳ уларнинг ҳаммаларини раҳматига олсин!
Баъзилар: «Имомга фақат ҳайъат (ҳолат)да эргашилади» дейишади, яъни тик туриш, рукуъ, сажда, ўтириш каби.
Биринчидан, бунга савол туғиладики: «Ҳадиснинг қайси ўрнидан ушбу фикр истинбот қилинди?»
Иккинчидан, бошқа ривоятда: «Имом қироат қилса, тингланглар» дейилган. Имомнинг қироат қилиши бир ҳолат бўлса, тинглаш эса бошқа ҳолат, балки қироат ҳолатига тескари.
Учинчидан, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг Бухорий ва Муслимдаги ривоятида: «Имом фақат эргашиш учун қўйилган. Бас, унга хилоф иш тутмангизлар» дейилган. Имом қўлларини кўтарса, унинг орқасидаги намозхон (маъмум) эса кўтармаса, ёки бунинг акси: имом қўлларини кўтарса-ю, маъмум кўтармаса, имомга хилоф иш тутган бўлади.
«Ҳадисда эргашиш учун баён қилинган ҳолатлар «эргашилиш учун қўйилган» деган ом буйруқдан хос кўрсатилган, фақат ўша амалларда эргашилади, улардан бошқасида имомга эргашилмайди» деган даъвога қуйидагича жавоб берса бўлади. Бу ерда эргашиш учун баён қилинган ҳолатлар тахсис (хослаштириш) учун эмас, балки тансис (матнни тушунтириб бериш) учун келган. Яъни, эргашишга бўлган ом буйруққа қандай эргашилиш мисоллари келтирилган. Эргашишдан мақсад ом эргашиш эканлигига: «Унга хилоф қилманглар» сўзлари далолат қилади.
Имом баъзи суннатларни суннат эмас деб билса, баъзилар суннатларни шу имомнинг орқасидан бажараверишади. Уларнинг наздида суннатни имомга эргашиш учун тарк қилиш мумкин эмас. Лекин ўтириб ўқиган имомга эргашиш учун намознинг рукни (усиз намоз намоз эмас) бўлган тик туриш юқоридаги ҳадисга биноан соқит (бекор) бўлганини бир ўйлаб кўришсин!
Саҳобалар имомга эргашишга қаттиқ эътибор беришганларига қуйидаги мисол келтирамиз. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари билан бир куни намоз ўқиётганларида оёқ кийимларини ечдилар. Саҳобалар ҳам оёқ кийимларини ечишди. Ул зот намозни тугатганларидан сўнг улардан: «Сизларга нима бўлдики, оёқ кийимларингизни ечдингизлар?» деб сўрадилар. Улар: «Сиз оёқ кийимингизни ечганингизни кўриб биз ҳам ечдик» дейишди. Ул зот айтдилар: «Менга Жаброил келиб оёқ кийимда нажосат - ёки зиён дедилар - (бошқа ривоятда ифлослик) борлигини айтди ва мен уни ечдим. Сизлардан биронтангиз масжидга келса, оёқ кийимига қарасин, агар нажосат - ёки зиён дедилар - (бошқа ривоятда ифлослик) кўрса, оёқ кийимини артсин-да, шу (оёқ кийим)да намоз ўқисин» (Абу Довуд, Ибн Ҳузайма, Ҳоким. Ҳоким, Заҳабий ва Нававий саҳиҳ дейишди. «Ирвоул-ғолил»да келтирилган (№284)).
Бунга яна мисол қилиб Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Усмон розияллоҳу анҳунинг орқаларидан сафарда тўрт ракаат ўқиганликларини келтирсак бўлади. Ибн Масъуддан: «Сиз Усмонни (сафарда қаср ўқимагани учун) танқид қилиб ўзингиз яна тўрт ракаат ўқидингизми?» деб сўрашганида, Ибн Масъуд: «Ихтилоф қилиш ёмон» деб жавоб бердилар. Буни Абу Довуд «Сунан» (1/307/1960)да ривоят қилганлар. Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ «Саҳиҳул-Буҳорий»нинг шарҳи бўлмиш «Фатҳул-Борий»да буни келтирганлар. Бунинг санадини Албоний саҳиҳ деганлар.
Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ ҳам амир қон олдириб таҳорат олмасдан намозга ўтганида орқасидан намоз ўқиганлар. У кишидан нимага бундай қилганларини сўрашганида: «Субҳаналлоҳ, мўминлар амири-ку?!» деганлар. Буни Ибн Абил-Ийз ал-Ҳанафий «Таҳовий ақидаси» шарҳида келтирганлар.
Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ларида (№1707) ва Имом Аҳмаднинг «Муснад»ларида Ҳудайн ибн ал-Мунзир Абу Саасаандан ривоят қилинадики, Валид ибн Уқба бомдод намозини маст ҳолатда бошқарган. Аҳмад ривоятида (1/144/1229) бомдодни тўрт ракаат ўқигани айтилган.
Цитата:Шуъайб Арнаут уни Бухорий ва Муслим шартларига кўра саҳиҳ деган.
Ваҳоланки, саҳобалар, хусусан, Абдуллоҳ ибн Масъуд унинг ортидан туриб, унга эргашиб намоз ўқишган.
Ҳофиз Ибн Ҳажар «Фатҳул-Борий»да Умар розияллоҳу анҳу шомни қироатсиз ўқиб қўйганлари ҳақида ривоятни келтирадилар. Кейин намоздан сўнг у кишига бу ҳақда айтишганида, Умар: «Қироатсиз намоз намоз эмас» деб намозни бошқатдан ўқиганлар. Эътиборли жойи шуки, ортларидан саҳобалар индамай намоз ўқиган ва танбеҳни намоздан сўнг айтишган.
Албоний раҳимаҳуллоҳ намозларни, хусусан витр намозини масжид имоми бошқа мазҳабда ўқигани учун унинг орқасида эргашмаганларни «Саҳиҳа»да танқид қилгандилар.
Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ савол берувчига таровиҳни 23 ракаат ўқиган имомнинг орқасидан тўлиқ ўқишни тавсия қилганлар ва имомнинг ортидан намозни тўлиқ ўқиган кишига кечаси билан намоз ўқиган деб ёзилиши ҳақидаги ҳадисни келтирганлар.


[Изображение: 51_56.png]
«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56).
Вебсайт Найти все сообщения
Цитировать это сообщение
04-22-2010, 16:24
Сообщение: #2
RE: Имомга намозда эргашиш
Ассаламу алайкум. Бу мақола билан нима дейилмоқчи? Турлик мазхаб эгалари, хусусан Ханафий фиқхига эргашувчи омий Шофеъ мазхабида насоз ўқиётган имомга иқтидо қилганда нима қилади?
Намоз Аллоҳга қилинадиган муножат бўлса. Имомнинг нима иш қилаётганини томоша қилинадими ёки хушъ билан Аллоҳга сажда қилинадими?
Вебсайт Найти все сообщения
Цитировать это сообщение
04-23-2010, 12:07 (Последний раз сообщение было отредактировано 04-23-2010 в 12:18, отредактировал пользователь Муваҳҳид.)
Сообщение: #3
RE: Имомга намозда эргашиш
ассаламу алайкум.
muhojir биродар Сахихул-Бухорийда Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади,
Пайғамбар صلى الله عليه و سلم айтдилар:
"يصلون لكم, فإن أصابوا فلكم و لهم, وإن أخطأوا فلكم وعليهم". رواه البخاري و أحمد و اللفظ له.
Маъноси: “Сизларга имомлар намоз ўқиб берадилар. Агар тўғри ўқисалар, сизлар ҳам намозингизнинг савобини оласизлар, улар ҳам. Агар хато ўқисалар, сизлар савоб оласизлар, гуноҳни улар олади”.
Имомнинг хатосида унинг орқасида турувчиларга зиёни йўқлигига ва шундай имом орқасидан намоз ўқиш жоизлигига яна мисол қилиб Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Усмон розияллоҳу анҳунинг орқаларидан сафарда тўрт ракаат ўқиганликларини келтирсак бўлади. Ибн Масъуддан: "Сиз Усмонни (сафарда қаср ўқимагани учун) танқид қилиб ўзингиз яна тўрт ракаат ўқидингизми?" деб сўрашганида, Ибн Масъуд: "Ихтилоф қилиш ёмон" деб жавоб бердилар. Буни Абу Довуд "Сунан"(1/307/1960)да ривоят қилганлар. Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ "Саҳиҳул-Буҳорий"нинг шарҳи бўлмиш "Фатҳул-Борий"да буни келтирганлар. Бунинг санадини Албоний саҳиҳ деганлар. юқоридаги мақоладан хам шу маъно чиқади.
Валлоҳу аълам.
Найти все сообщения
Цитировать это сообщение
04-23-2010, 12:16 (Последний раз сообщение было отредактировано 04-23-2010 в 12:19, отредактировал пользователь Муваҳҳид.)
Сообщение: #4
RE: Имомга намозда эргашиш
Ва алайкумуссалам ва рохматуллох. Хусайн биродар бу билан киши қаерда бўлмасин жамоат намози зоҳирий қисмини ўша ерда ўқиладигандай ўқиш лозимлиги айтилган(магар бидъат амалини билиб туриб қилмаса). Бунинг учун имомни қандай намоз ўқишини томоша қилиш шарт эмас.
Мисол қилиб айтганда Ўзбекистонда имом қўлларини ҳар такбирда кўтармайди, эргашувчи ҳам худди шундай қилиши лозим. Саудияга борса имом қўлларини ҳар такбирда кўтарса эргашувчи ҳам кўтариши лозим.
Валлоҳу аълам.
Найти все сообщения
Цитировать это сообщение
05-12-2010, 03:32
Сообщение: #5
RE: Имомга намозда эргашиш
Бўлмаса, нега Саудияда нафақат бир хил балки уч-тўрт хил холатда намоз ўқишни кўрамиз. Вахолан-ки, хамма битта намозни бир вақтда ўқиётган бўлса ҳам. Ёки дунё намозхонлари шу қадар билимсизми?
Хусусан, сиз маккага борсангиз, айни ўша ернинг имоми нима қилса, ўшани қиласизми? Сиз имомга назар солишга имкон топа олмаган бўлсангиз-у, имом ханафийлардан бўлиб қолган бўлса нима бўлади. Сиз бу ёқда рафиул ядайн қиласиз, имом қилмайди, қўлларингизни такбирда елкага кўтарасиз,, имом қулоққа олиб боради. Имом киндикка қўл боғлайди, сиз кўкракка. Бу ёғи қизиқ-ку. Унда нима бўлади?

Мен жуда кўп кўрдим, Имом бошқа мазхабда аммо унга Ханафийлар эргашиб, ўз мазхабларида ўқигандек ўқиганларини. Бунда бирор нуқсон бўлмаса керак.

Биродарлар хадисда имомнинг нимасига ва қайси харакатига айни ўзидай эргашиш аниқ тиниқ ёзиб қўйилибди-ку, бунга қўшимча киритишни нима кераги бор???
Вебсайт Найти все сообщения
Цитировать это сообщение
05-16-2010, 20:20
Сообщение: #6
RE: Имомга намозда эргашиш
Хусайн биродар саволингиз ҳақида ўзингиз ўйлаб кўринг. Саудия ҳужжат эмаску ахир. Одамлар амалини хужжат сифатида олиб бўлмаслигини тушунишингиз лозим. Бу каби ҳадисларга айнан бизнинг Ўзбекистон каби давлатларда эргашиш жуда катта ахамиятга эга, чунки Саудияда одамлар ҳар ҳил ўқишса бировни ғашига тегмайди, қўли билан унинг бошқача ўқишини бировга кўрсатиб ўтирмайди.
Ундан кейин қўшимча ҳақида ёзибсиз, қўшимча киритилмаган ва биз ўз фикримизни ҳам қўшмагандик. Фақатгина ўша ҳадис маъносини олимлар қандай тушунганини баён қилинган. Чунки адашмаслик учун ҳар бир оят ёки ҳадисни салафлардан тушуниш лозим.
Найти все сообщения
Цитировать это сообщение
05-23-2010, 15:01
Сообщение: #7
RE: Имомга намозда эргашиш
Хўп Саудия хужжат бўлмаса, Албонийнинг ўз фикрига кўра қилган иши хужжат бўладими? Яъни, ибн Боазнинг ортида туриб, худди ибн Боаздек намоз ўқиганлари. Умуман, ушбу хадисни яна кайси уламо, кайси салаф шунака таъвийл килган???
Сизлар шу Албоний, Ибн Боаздан бошқа олимларнинг хам айни шу хадис борасидаги шархларини келтира оласизларми?
Вебсайт Найти все сообщения
Цитировать это сообщение
05-24-2010, 10:57
Сообщение: #8
RE: Имомга намозда эргашиш
Биродар наҳотки кўзизга Албонийдан бошқа одамнинг фикри кўринмаса. Гар Албонийнинг сўзи ёқмас экан, у ҳолда бошқа олимларнинг сўзлари ҳам борку мақолада(Имом Нававий, Ибн Таймия). Ундан кейин Таъвил билан Шарҳ бошқа бошқа нарса.
Биз ҳамма ўзи ҳоҳлаган, нафсига ёққан олимнинг фикрини эмас, балки уламолар аломатига эга бўлган кишиларнинг сўзларини келтирамиз.
Найти все сообщения
Цитировать это сообщение
08-05-2010, 00:16
Сообщение: #9
RE: Имомга намозда эргашиш
(10-22-2009 00:09)Admin писал(а):  
Имомга намозда эргашиш



Бисмиллахир-рохманир-рохим
Шу мавзуни хар сафар укиганимда бир икки нарсани хеч тушунмайман.Мustab ва бошка биродарлардан илтимос тушинтириб юборсанглар.
(10-22-2009 00:09)Admin писал(а):  Демак, имомнинг орқасида турганлар имомга зоҳирий амалларида эргашиши лозим бўлади, гарчи уларнинг мазҳабларига мувофиқ бўлмаса ҳам, масалан, имом қўлларини ҳар такбирда кўтармаса, кўтармаслик ва ҳоказо.

(10-22-2009 00:09)Admin писал(а):  Албоний эса имом намоздаги шу ҳаракатларни суннат деб билса, унга эргашилади, деганлар.
Бу хадисни Албоний хам холаяпти-"имом намоздаги шу ҳаракатларни суннат деб билса",-деб.Лекин бундай хослашликка хадисда хеч кандай далил йук.(Валлоху аълам!)
Менинг фикримча хадисни бир оз бошкача хослаш керак.У-уша амаллар суннатга мувофик булса ёки зарурат туфайли",-деб.Бошка хадисларни далил килиб.(дилили росулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам оёқ кийимларини ечгани ва Ибн Масъуд розияллоҳу анҳуни хадислари.)
(10-22-2009 00:09)Admin писал(а):  Имом, баъзи суннатларни суннат эмас деб билса, баъзилар суннатларни шу имомнинг орқасидан бажараверишади. Уларнинг наздида суннатни имомга эргашиш учун тарк қилиш мумкин эмас. Лекин ўтириб ўқиган имомга эргашиш учун намознинг рукни (усиз намоз намоз эмас) бўлган тик туриш юқоридаги ҳадисга биноан соқит (бекор) бўлганини бир ўйлаб кўришсин!
Бошка бир хадис б-н яъни росулуллох соллаллоҳу алайҳи васалламни охирги касаллигида утириб укиган ва оркасидан сахобаи икромлар туриб укиган хадис б-н муктади хар бир амалда имомга тула тукис эргашишлиги лозим эмаслиги келиб чикади.Демак,Имом, баъзи суннатларни суннат эмас деб билган суннат амалларни килиб булмасликка далил килишлик дуруст эмас.(валлоху аълам!)
(10-22-2009 00:09)Admin писал(а):  Саҳобалар имомга эргашишга қаттиқ эътибор беришганларига қуйидаги мисол келтирамиз. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари билан бир куни намоз ўқиётганларида оёқ кийимларини ечдилар. Саҳобалар ҳам оёқ кийимларини ечишди. Ул зот намозни тугатганларидан сўнг улардан: «Сизларга нима бўлдики, оёқ кийимларингизни ечдингизлар?» деб сўрадилар. Улар: «Сиз оёқ кийимингизни ечганингизни кўриб биз ҳам ечдик» дейишди. Ул зот айтдилар: «Менга Жаброил келиб оёқ кийимда нажосат - ёки зиён дедилар - (бошқа ривоятда ифлослик) борлигини айтди ва мен уни ечдим. Сизлардан биронтангиз масжидга келса, оёқ кийимига қарасин, агар нажосат - ёки зиён дедилар - (бошқа ривоятда ифлослик) кўрса, оёқ кийимини артсин-да, шу (оёқ кийим)да намоз ўқисин» (Абу Довуд, Ибн Ҳузайма, Ҳоким. Ҳоким, Заҳабий ва Нававий саҳиҳ дейишди. «Ирвоул-ғолил»да келтирилган (№284)).
Юкоридаги хадисдан куриниб турибдийки сахобалар хам хар бир амалда имомга эргашишлик лозим деб билишган.Лекин росулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга хар кандай ишда хам имомга эргашишлик лозим эмаслигини чиройли услубда баён килиб, узлари бу ишни килганлигини сабабини айтиб ва улар дундай уринларда кандай иш тутиши кераклигини тушинтирмокда.Ва агар имом оёк кийимини ечса улар хам имомга эргашиб оёк кийимини ечиб юбормаслик кераглигини уктиряпти.(валлоху аълам!)
(10-22-2009 00:09)Admin писал(а):  Бунга яна мисол қилиб Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Усмон розияллоҳу анҳунинг орқаларидан сафарда тўрт ракаат ўқиганликларини келтирсак бўлади. Ибн Масъуддан: «Сиз Усмонни (сафарда қаср ўқимагани учун) танқид қилиб ўзингиз яна тўрт ракаат ўқидингизми?» деб сўрашганида, Ибн Масъуд: «Ихтилоф қилиш ёмон» деб жавоб бердилар. Буни Абу Довуд «Сунан» (1/307/1960)да ривоят қилганлар. Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ «Саҳиҳул-Буҳорий»нинг шарҳи бўлмиш «Фатҳул-Борий»да буни келтирганлар. Бунинг санадини Албоний саҳиҳ деганлар.
Бу хадисдан; Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бу ишни факатгина ихтилоф чикмаслик у-н килганлиги куриниб турибди.(валлоху аълам!)

Айтмокчиманки;агар имом, баъзи суннатларни тарк этса муктадий уша суннатларни килгани афзал,агар уни тарк килиш зарур булмаса.(валлоху аълам!)
Найти все сообщения
Цитировать это сообщение
09-05-2010, 18:45
Сообщение: #10
Таровеҳ намозида витр қандай ўқилади
Assalamualeykum birodarlar, manda quyidagi savol bor edi, bizda taraweehdan keyin vitr namozi jamoat b-n o'qiladi, va 3rakat qilib shom namozi kabi ya'ni 2rakatdan keyin tashahhud o'qiladi, man shu tashahhud o'qimaslik uchun sajdada koproq qolib ketaman, bu ishim togrimi?
Найти все сообщения
Цитировать это сообщение
Создать ответ 


Похожие темы
Тема: Автор Ответов: Просмотров: Посл. сообщение
Question Мазҳабга эргашувчилар менга намозда иқтидо қилишмайди WilliamHic 1 212 02-02-2019 19:19
Посл. сообщение: Дилмурод Абу Муҳаммад
  Намозда қироатда хато қилган имомга иқтидо қилиш muhojir 6 10,001 11-24-2017 23:44
Посл. сообщение: Дилмурод Абу Муҳаммад
  Намозда имомнинг таҳорати синиши Муслим 0 1,744 07-19-2015 17:12
Посл. сообщение: Муслим
  Нафл намози ўқиётган имомга фарз намози нияти билан иқтидо қилиш rinat80_09 6 13,483 07-01-2015 14:09
Посл. сообщение: Admin
  Намозда сафни тўлдириш ҳукми Admin 2 5,992 11-05-2014 22:58
Посл. сообщение: rinat80_09



Пользователи просматривают эту тему: 1 Гость(ей)
Обратная связьTavhid.comВернуться к началуВернуться к содержимомуMobile VersionСписок RSS