rinat80_09   06-09-2012, 09:52 PM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

1) Исломда "йиглашнинг" хукми кандай, масалан: Жамоат намозини укиб берувчи имом, (унчалик илимли эмас лекин такволи, баъзида бидъатни хам ибодат деб эътикод килади) Намоз укиб бераётганда йиглаб юборса, хаттоки намозни хам уки олмай колса, бироз вакт утгач (йигисини босиб олгандан кейин) давом эттирса ушбу "йигини" нима деб тушунса булади? намоз бузулмайди ми?

2) Суфён ас-Саврининг мана бу сузи: "Йиглашнинг ун хили булади. Уларнинг туккизтаси Аллох учун эмас, факат биттаси Аллох учун. Агар инсонлар йилига бир марта йигласа, унинг узи хам куплик килар эди." Бу хадис ми? ёки олимнинг хикматли сузларидан ми? агар хадис булса кайси манбада келтирилган даражаси кандай сахих ми? Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Abu Solih   06-10-2012, 11:12 PM
#2

Имом Заҳабий "Сияр А'лам аҳ-Нубала" китобларида Суфян ас-Саврийдан ривоят қиладилар: "Йиғлаш ўн хил бўлади. Уларнинг тўққизтаси Аллоҳ учун эмас. Агар инсон Аллоҳ учун йилига бир марта йиғласа, унинг ўзини хам (ажри) кўпдир."

Суфяннинг бу сўзлари кўпчилик йиғилар риё учун бўлишлигидан, йиғида ихлос бўлиши жуда нодирдир. Сўнгра Аллоҳ таолодан қўрқиб йиғлаш, агар унда ҳақиқий ихлос бўлса манзили баланд эканлиги ва савоби кўп эканлиги ҳақида айтдилар.

Аллоҳ таолодан қўрқиб ихлос билан йиғлаган киши Қиёмат кунида бирор соя бўлмаганда Аллоҳ ўз сояси билан соялантирадиган етти кишидан бири бўлади. Бу саҳиҳ ҳадисда ворид бўлгандир: Яна шундай бир кишики, Аллоҳни ёлғиз ҳолда эслайди ва кўзидан (ёшлар) оқади.

rinat80_09   06-10-2012, 11:17 PM
#3
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Аллох рози булсин!

Суфян ас-Саврий хакида маълумотлар булса ёзсангиз? у киши сахобами ёки тобин ми? олим булган ми? шу хакда батафсил маълумот берсангиз!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Муслим   09-06-2012, 09:05 PM
#4
(06-10-2012, 11:17 PM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(06-10-2012, 11:17 PM)beruni2008 Wrote: Суфян ас-Саврий хакида маълумотлар булса ёзсангиз? у киши сахобами ёки тобин ми? олим булган ми? шу хакда батафсил маълумот берсангиз!
Қуйидаги манзилда биродаримиз Суфён Саврий ҳақида маълумот келтирибдилар, ўқиб чиқинг биродар:
Суфён ас-Саврий

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.