rinat80_09   06-08-2012, 11:04 PM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

1) Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Пешин намозининг вақти – бировнинг сояси ўзининг бўйига тенг келса ва аср вақти кирмаган бўлса. Аср намозининг вақти – (уфқ) сарғаймагуничадир. Шом намозининг вақти – шафақ ғойиб бўлгуничадир. Ҳуфтон намозининг вақти – кечанинг ярмигачадир. Бамдод намозининг вақти эса, субҳи содиқнинг ёйилиб то қуёш чиққуничадир. Агар қуёш кўтарилаётган бўлса, намоз ўқишдан тўхта. Чунки у шайтоннинг икки шохи ўртасидан балқади» (Имом Муслим 966; Имом Аҳмад 6671, 6780, 6966, 7077).

ушбу хадисда "Куёш шайтоннинг икки шохи уртасидан" жумласини сахобалар ва олимларимиз кандай тушинишган? шайтон куёш чикканда ва ботганда икки шохини уртасидан чикариб туришига кодир ми, ёки бирор бир буйрукнинг катъий такидловчи (куркитиувчи) сифатида айтилган хукм ми?

Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
mutaallim   06-09-2012, 05:04 AM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Кўпчилик одамлар “Шайтоннинг шохи” деганда муайян киши қасд қилинган дея хато қиладилар. Ирода қилинган маъно қуёш чиқиши ва у билан боғлиқ ҳолатлардир. Дарҳақиқат пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Албатта у (қуёш) шайтоннинг икки шохи ўртасидан балқийди”. (Бухорий (3273), Муслим (612)).
Бунинг далили Бухорий ривоятида (7092) нақл қилинган жумла. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Фитна анави ерда, фитна анави ерда, шайтоннинг ёки қуёшнинг (Ровий томонидан шак бўлди) шохи чиқадиган жойда”.
Ҳофиз Ибн Ҳажар “Фатҳул Борий” (13/46)да шундай деди: “У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Қуёшнинг шохи” қовлларига келсак, Довудий шундай деди: қуёшнинг ҳақиқатда шохи бор. Ва шохдан шайтоннинг қуввати ва залолатга бошлаш учун ёрдамланадиган нарсаси ирода қилинган бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Ушбу бир неча важҳга кўрадир. Айтилдики: шайтон қуёш чиқаётганда унга (қуёшга) ибодат қилгувчиларнинг саждаси унга (шайтонга) ҳам бўлсин учун бошини қуёшга боғлайди. Айтилдики: қуёшнинг шайтони бўлиб, қуёш унинг икки шохи ўртасидан балқишлиги ҳам эҳтимоли бор”. Сўзлари тугади.
Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ (“Шарҳ Муслим” Масжидлар ва намоз ўринлари китоби, Беш вақт намозлар боби, 427-саҳифада) шундай дедилар: “У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Албатта у (қуёш) шайтоннинг икки шохи ўртасидан балқийди”, қовлларига келсак, унинг (шайтоннинг) шохидан мурод, шайтон уммати ва жамоасидир, деб айтилди. Ва шайтоннинг бош томони, деб ҳам айтилди ва бу ҳадиснинг зоҳиридир, демак, у ҳақлироқ (маъно)дир. Маъноси шуки, у ана шу вақтда кофирлардан иборат қуёшга сажда қилувчилар унга (шайтонга) сажда қилувчилар каби бўлсинлар дея бошини қуёшга яқинлаштиради. Ана шу дамда у ва унинг жамоасига намозхонга намозини чалғитиш учун устун келиш ва иқтидор бўлади. Шу сабабли намоз ана шу маънодан келиб чиқиб ушбу вақтда макруҳ бўлди. Худди шайтон ўринларида намоз макруҳ бўлгани каби.
Яна шайтон калимаси ноаниқ артиклда (накира) бўлиб, у оламнинг барча минтақасида қуёш унинг икки шохи ўртасидан балқийдиган шайтоннинг айни ўзи эмас. Балки ҳар бир минтақадаги шайтонлар ушбу вақтларда (қуёшга) боқувчи билан қуёш ўртасида одамлар қуёшга сажда қилишларида тамаъ-(умид) бўлишига интиладилар. Ва уларни унга (қуёшга) сажда қилгандек кўрасан. Чунки уларни ушбу ишга буюрганлар ана шу шайтонлардир. Демак, уларнинг қуёшга қилган ибодатлари шайтонларга қилган ибодатларидир”.

Савол: “Ушбу сўз қанчалар саҳиҳ: “Албатта қуёш шайтоннинг икки шохи ўратсида ботади”?”.
Жавоб: “Ҳадисда келдики: “Албатта у (қуёш) шайтоннинг икки шохи ўртасидан балқийди. Ва шайтоннинг икки шохи ўратасида ботади”. (Бухорий (3273), Муслим (832)). Ана шу вақт кофирлар унга (қуёшга) сажда ва ибодат қиладилар. Ва қуёшга ибодат қилувчилар уни улуғлайдилар. Аллоҳдан офият сўтаймиз”. (Йўлдаги ёғду фатволаридан: 43-кассета, 7-савол).
Манба: http://www.alifta.net/Fatawa/FatawaChapt...1&BookID=5
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.