rinat80_09   06-07-2012, 03:11 PM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

1) Эркак ёки аёл киши уз жинсий аъзосини ушласа кйимсиз холда (тугридан тугри) тахорат кетади ми?

Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Admin   06-07-2012, 07:33 PM
#2
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Докторнинг беморнинг олати ёки кети (ануси)ни (бевосита) ушлаши – таҳоратни бузади

Савол: Доктор баъзи пайтларда текшириш учун беморнинг авратини кўриш ва ушлашга мажбур бўлади. Амалиёт пайтида эса, сийдик ва қон аралаш муҳитда яраларни амалиёт қилишга мажбур бўлади. Бундай ҳолларда таҳоратни қайта қилиш фарзми ёки афзал, холосми? Жанобларининг фикри қандай?
Жавоб: Докторнинг эркак кишининг авратини, хоҳ олати ва хоҳ кети бўлсин, зарурат сабабли кўриши ёки ушлашининг зарари йўқ. Яраларни йўқ қилиш ёки жароҳатланган ерларни билиш учун ушлаб кўришга мажбур бўлса, қонга тегишнинг (ҳам) зарари йўқ. Бироқ, қон теккан бўлса уни ювиб ташлаши керак бўлиб, таҳорат – қон ёки сийдикка тегиш билан бузилмайди.
Бироқ, хоҳ олат ва хоҳ кет бўлсин авратни бевосита, тўсиқсиз ушласа, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзларига биноан, таҳорат бузилади: «Ким қўлини авратига олиб борса (авратини ушласа) ва қўли билан аврати ўртасида тўсиқ бўлмаса, унга таҳорат қилиш фарз бўлади» (Имом Аҳмад «Муснад» 2/ 333).
Таҳоратли доктор аёл ҳам, зарурат учун хотин кишининг авратини тўсиқсиз ушласа, эркак киши каби таҳорати бузилади.

Admin   06-07-2012, 07:35 PM
#3
Таносил аъзосини ушласа таҳорат қилиш афзалдир

Савол: Таносил аъзосини ушлаш таҳоратни бузадими? Эшитишимга қараганда бузмас эмиш. Бузмаслиги тўғрими?
Жавоб: Таносил аъзосини ушлаш икки ҳадис ворид бўлган бўлиб, улардан бири таҳоратни бузишни, иккинчиси эса бузмаслигини ифода этади. Эҳтиёт нуқтаи назаридан ва айрим саҳобалар амал қилгани учун бузишига амал қилинади. Агар таъвил қилиб таҳорат қилмаган бўлса, ўқиган намози дурстдир. Агар одам таносил аъзосини шаҳватни қўзғаш учун ушлаган бўлса, таҳоратнинг бузилиши авлодир.
Валлоҳу аълам.

  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.