Pages (2):    1 2
Admin   05-02-2011, 05:21 PM
#11
Ийсо алайҳиссалом қаерда?

Савол: 1) Ийсо алайҳиссалом тирикми ёки ўлганми? Бунга Қуръон ва ҳадисда ҳужжат борми?
2) Агар ҳаёт ёки вафот этган бўлса, у ҳозир қаерда? Бунинг Қуръон суннатдан ҳужжати нима?
Жавоб: Ийсо ибн Марям соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳозирги кунимизгача ўлмаган, тирикдир. Уни яҳудийлар ўлдирмадилар ва осмадилар ҳам. Фақат уларга осиб ўлдирганларидек туюлди. Аллоҳ Ийсо соллаллоҳу алайҳи ва салламни танаси ва руҳи билан самога кўтарди. У ҳозир осмондадир. Бунинг далили Аллоҳ таолонинг яҳудийларнинг уйдирмалари ва уларга раддия бериш ифодаланган ушбу оятдир:
«Аллоҳнинг пайғамбари бўлган ал-Масиҳ Ийсо бинни Марямни «бизлар ўлдирганмиз», деган сўзлари сабабли (Биз уларни лаънатладик). Ҳолбуки, улар уни ўлдирганлари ҳам, осганлари ҳам йўқ. Фақат улар учун (бошқа биров Ийсога) ўхшатиб қўйилди, холос. Албатта, Ийсо ҳақида талашиб-тортишган кимсалар унинг (ўлдирилган-ўлдирилмагани) ҳақида шубҳада қолганлар. У ҳақда фақат гумонларга бериладилар, холос. Уни ўлдирмаганлари аниқдир. Балки уни Аллоҳ ўз ҳузурига кўтаргандир. Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир» (Нисо: 157, 158).
Аллоҳ таоло (бу оятда) яҳудийларнинг: «Уни биз ўлдирганмиз! Уни биз осганмиз!» деган сўзларини чиппакка чиқариб, Ийсо ибн Марям соллаллоҳу алайҳи ва салламни Ўз даргоҳига кўтарганидан дарак берди. Бу – Аллоҳ таолонинг Ийсо соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган раҳмати ва эҳтироми ҳамда Унинг Аллоҳнинг хоҳлаган пайғамбарларига берадиган мўъжизалардан бири бўлиши эди. Ийсо алайҳиссаломнинг ҳаётининг аввалию охири мўъжизалар билан тўладир. Аллоҳ таолонинг: «Уни Ўзига кўтарди» ояти Аллоҳ таолонинг Ийсо алайҳиссаломни танаси ва руҳи билан кўтарганини ифодалаб, яҳудийларнинг уни осиб ўлдирганларини бутунлай инкор этмоқда. Чунки осиш ва ўлдириш, танагагина бўлади. Руҳнинг ўзини Аллоҳга кўтарилиши эса, яҳудийларга тўлақонли раддия бўла олмас эди. Чунки Ийсо алайҳиссалом руҳ ва танадаги ҳақиқатдир. Ийсо алайҳиссаломни бирон бир қарина бўлсагина ё танага, ёки руҳга мансуб қилиб тилга олиш мумкин. Ийсо алайҳиссаломнинг руҳ ва танасини бирга кўтариши, Аллоҳнинг комил қудрати, ҳикмати, ҳурмати ва хоҳлаган элчисига ёрдам беришга қодир эканини кўрсатмоқда. Зеро буни оятнинг якунидаги: «Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир» жумласи ифодаламоқда. Бунинг яна ҳам кенг ва аниқроқ тафсилоти, учинчи саволга берилган жавобда келади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Pages (2):    1 2
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.