abu Huzayfa   05-22-2012, 09:34 PM
#1

Ажрашиш нияти билан никоҳ қилишлик.


Саволга жавоб берувчи, Мадина олими ва Набий
соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидининг мударриси
Фазилатли Шайх Солиҳ ас-Суҳаймий ҳафизаҳуллоҳ.

Сўровчи:
Аллоҳ сизга яхшиликлар берсин.
Савол берувчи сурайдики:
ажрашиш нияти билан қилинган никоҳнинг ҳукми қандай?


Шайх:
Ажрашиш нияти билан никоҳ қилишлик бу вақтинча никоҳ ҳисобланади,
ва бу никоҳ тури ҳаромдир, худдики “рофизий”лар никоҳига ўхшаб.
Ҳатто биров буни (никоҳ турини) мумкин деса ҳам, бунга далили йўқдир.
Ва гуноҳдир, буни (никоҳни билиб туриб) қилаётганга,
ва аёл билмаса (унга гуноҳ йуқ).
Аммо у аёл, уни (ундай никоҳ қилаётганини) билиб туриб рози бўлса, у (аёл) ҳам
гуноҳга шерик бўлади, ва мен уларни (никоҳини) ва зинони фарқи йўқ дейман.


Аллоҳ Таоло айтади:
«Зинога яқинлашманглар! Чунки (бу) бузуқликдир - энг ёмон йўлдир» (Исроъ: 32)


Фатво Шайх ҳафизаҳуллоҳнинг расмий веб-саҳифаларидан олинган:
http://alsoeemy.net/play.php?catsmktba=2998

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.