shokir   05-09-2012, 10:59 PM
#1
Ассалому алейкум азиз биродарлар.куйидаги саволларга ойдинлик киритишга ёрдам берсаларинг.
1)эркак киши ички кийимда(трусида) бошка эркакларга куринса буладими?
mutaallim   05-11-2012, 11:23 AM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!
1. Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ фатволари
Эркак кишининг аврати
[mp3]http://binbaz.org.sa/audio/noor/048601.mp3[/mp3]
Савол: “Дарҳақиқат, шу нарса қулоғимга чалиндики, эркак кишининг аврати фақат намозни ичида экан. Ушбу (сўз) тўғрими? Бизга (ўз жавобингиз билан) фойда улашсангиз, жазакумуллоҳу хойрон. Чунки биз эркин кураш (спорт тури)ни томоша қиламиз. Ўзингизга маълум бўлганидек, курашчилар жуда қисқа кийим киядилар!!”.
Жавоб: “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Росулуллоҳга, оилалари ва саҳобаларига ҳамда у кишининг йўлидан юрганларга Аллоҳнинг саловати-ю саломлари бўлсин. Сўнг... Хоҳ намозда бўлсин, хоҳ намознинг ташқарисида бўлсин эркак кишининг аврати киндик билан тизза оралиғидир. Бироқ ушбуга зиёда ўлароқ намозда икки елкаси ёки бирини қодир бўлишлиги шарти билан ридо ё шунга ўхшаш бирор нарса билан ёпади. Мўмин кишига намозда киндик билан тизза оралиғидаги бирор нарсани ошкор қилишлиги жоиз эмас. Ана шу жумҳур уламоларнинг қовли бўлиб, ушбу тўғри (қовлдир). Баъзи илм аҳли эса сон аврат эмас деган сўзни айтдилар. Бироқ бу (далили) заиф қовлдир. Тўғриси эса, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган ҳадисларда (айтилганидек) у (сон) аврат эканлигидир. Демак, аврат киндик билан тизза оралиғидир. Ва бу барча вақтлардадир. Бироқ намозда икки елкасига ридога ўхшаш бирор нарса ташлаб олишлиги жорий қилинган. Агар мато-(чойшаб) кенг бўлса, унинг чекка қисми билан елкаларини ўраб олса кифоя қилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг баъзи саҳобаларига айтган ушбу қовлларига биноан: “Агар кийим кенг бўлса (чойшаб сифатида фойдаланиб), ўраниб ол”. Бошқа бир лафзда эса: “(Чойшаб) чеккаларини қарама-қарши қилиб (ёпиниб ол)”. Яъни, икки елкага. “Агар тор бўлса изор-(шалвар) сифатида фойдалан”. Ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан: “Бирортангиз икки елкасида бирор нарса бўлмаган ҳолда бир дона кийимда намоз ўқимасин”. Бошқа бир лафзда эса: “Ундан (кийимдан) елкасида бирор нарса бўлмаган ҳолда”. Айрим кимсаларнинг баъзи ҳолатларда қилаётган ишига келсак, ушбу жоиз экан-да деб эътиқод қилишлик нолойиқдир. Гарчи айрим кимсалар сонини ёки киндик остини очса-(кўрсатса)-да, ушбуларнинг бари, гарчи айрим кимсалар қандай ҳолатда бўлса-да, хоҳ бу тўп суриш (футбол), хоҳ ундан бошқа ҳолатда бўлсин, албатта, бу маън қилинган ва хато деб қаралади. Хоҳ тўп суриш мусобақасида бўлсин, хоҳ ундан бошқасида бўлсин икки сонни очиш жоиз эмас. Мажлис-(йиғин)ларда ҳам одамлар ўзари (йиғилиб) ўтирсалар эркак кишига Аллоҳ унга жорий қилганини бажаришлиги ва шаръий одоб-ахлоққа риоя қилиб, киндик ва тизза оралиғини ёпишлиги вожиб бўлади. Дарҳақиқат, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам авратни беркитишга амр қилдилар. Мўмин кишига авратини ёпишлиги вожиб бўлади. Шунингдек, мўмина аёлга ҳам авратини ёпишлиги вожиб бўлади. Унинг (бегона) эркакка нисбатан бўлган аврати – барча қисми-(жасадидир). Эркакларнинг мутлақ-(доимий) авратлари – киндик билан тизза оралиғидир. Намозда эса икки елкаси ёки бирини ридо ёки матонинг чеккалари билан ёпишлиги вожиб бўлади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган суннат шундайдир. Аллоҳнинг Ўзи ёрдам сўралгувчидир”.
Манба: http://binbaz.org.sa/mat/18236
shokir   05-15-2012, 12:20 AM
#3
жазакаллоху хойрон.
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.