Posts: 123
Threads: 0
Joined: Apr 2011
Reputation:
0
Алҳамдулиллаҳ, вассолату васалламу ъала Росулиллаҳ, ва баъд...
Жаноза намози гуноҳлар қилган бўлса ҳам, ташқисида мусулмон ҳолида вафот топган ҳар бир кишига ўқиш фарз кифоядир (яъни баъзи мусулмонлар адо қилса бошқаларнинг елкасидан соқит бўлади).
Шайхул Ислам Ибн Таймия айтадилар: "Мусулмонларга жаноза намозини ўқиш Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мутавотир суннатлари билан машруъ (шариатда жорий бўлган) бўлгандир. Бунга мўминлар ижмоъ қилишган. Бу фарзи кифоядир." (Жомеъул Масаил 3/35)
Бирор мусулмонга жаноза намози ўқимаслик шаръий далилларда собит бўлмаган. (Ҳамма мусулмонга намоз ўқилади). Фақатгина Жанг майдонида шаҳид бўлган мусулмонларга Росулуллоҳ намоз ўқимаганлари ҳадисларда собит бўлган. Бу ҳақида Ибнул Қойюм "Зодул Маъад" китобларининг 3/217 да айтиб ўтганлар.
Умар розияллоҳу анҳудан келган ривоят эса, у киши Ҳузайфа розияллоҳу анҳу кимнинг жанозасида иштирок этмасалар шунинг жанозасида иштирок этмасдилар. Чунки Ҳузайфа Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сирларини соҳиби бўлганлар ва мунофиқларнинг исмларини билганлар.
Мунофиқ - бу ичида кофир бўлиб ташқарисида мусулмонликни кўрсатиб юрган кишидир.
Намозни тарк қилиш катта гуноҳлардан саналади. Аммо инсон бу амали билан Исломдан чиқмайди. Бундай кишига мусулмонлар намоз ўқишлари фарзи кифоядир.
Валлоҳу аълам.
Posts: 105
Threads: 0
Joined: Apr 2010
Reputation:
0
Mavzuga aloqasi bor ekan.
Анас розияллоҳу анҳу айтадилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга хизмат қилиб юрадиган бир яҳудий бола бор эди. У касал бўлиб қолди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни кўриш учун келиб унинг бошига ўтирдилар. Унга: “Мусулмон бўл”, дедилар. Бола отасига қаради. Отаси ҳам бор эди. У: “Абул Қосимга итоат қил”, деди. Бола мусулмон бўлди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Дўзахдан қутқарган Аллоҳга ҳамд бўлсин!” деган ҳолларида чиқиб кетдилар. (У ўлгач: “Соҳибларингизга жаноза ўқинглар”, дедилар.) (Буҳорий, Ҳоким, Байҳақий ва Аҳмад ривоятлари)