mutaallim   11-04-2012, 04:55 PM
#1
Мадина Ан-Набавийядаги “Лиқоул Мафтуҳ” саҳифасидаги Носир Ал-Ақл билан бўлиб ўтган савол-жавоб

Савол: "Талабага Абу Муҳаммад Ал-Мақдисийнинг китобларини ва “Кавашиф ал-Жалийя” китобини ўқишлик жоизми?".
Шайх қуйидагича жавоб бердилар: "Мақдисий фитнанинг бошидир. Унинг китоблари кўплаб ёшларни йўлдан урди. Унинг манҳажи умуман ушбу аср муаммоларига ва хоссатан Саудия Арабистони қироллигига ҳукм қилишда салаф манҳажига хилофдир. У ҳаво аҳли-(бидъат аҳли)га яқинроқдир. Ҳа, у диндор ва ғаюр экани кўриниб турибди. Бироқ манҳажи умуман олганда хаворижлар манҳажидир. Китобида манҳажга оид путур-(камчилик)лар улкандир. У жуда хатарли тўрни ўрнатди. Талабага уни ўқишлик ва у ҳақда изланиш олиб боришликни насиҳат қилмайман. Чунки унда фитна мавжуд. Ҳолбуки унинг сўзлаи салаф асослари ила вайрон қилинган-(бузилган)дир. Унинг кўплаб далиллари ўзига қарши айланади. Бироқ буни мустаҳкам-(саботли) талабагина идрок қилади".

Манба: http://www.elaph.com/Web/NewsPapers/2010/10/606072.html
Admin   08-17-2015, 11:22 AM
#2

У (хавориж)ларнинг аломатларидан, улар фақат қоронғуликда гапиришади, айни кўршапалакдек, худди Завоҳирий, Мақдисий, Усома бин Ладин ёки залолат аҳли бўлиб уларнинг йўлидан юрганлар каби. Улар умматни фитнага солишди, қон ва молларни ўзларига ҳалол қилиб олишди, залолатга бошловчи фатволари ва касал амаллари билан Афғонистон ва Ироқни ғарбга топширишди. Сўнг ўша икки давлат қулаганидан кейин, ўз ўқини қаерга йўналтиришди? Бир неча йил аввал, ўз ўқини кимга йўналтиришди? Мусулмонларга, ернинг энг муқаддас қисмига – Макка ва Мадинага.

Шайх Солиҳ ибн Саъд ас-Суҳаймий
Наҳотки мусулмонлар қатли – Жаннат сари йўл бўлса?!
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.