Thread Rating:
  • 1 Vote(s) - 3 Average
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
Аллоҳгина яхшиликни келтиради ва ёмонликни даф қилади
#1


«Қасамки, агар сиз улардан «Осмонлар ва ерни ким яратган», деб сўрасангиз, улар албатта «Аллоҳ» дерлар. Айтинг: «Энди хабар беринглар-чи, сизлар Аллоҳни қўйиб дуо-илтижо қилаётган бутларингиз – агар Аллоҳ менга бирон зиён етказишни истаса, ўша (бутлар) У зотнинг зиёнини арита олгувчимилар? Ёки (Аллоҳ) менга бирон марҳамат қилишни ирода қилса, ўша (бутлар) У зотнинг марҳаматини ушлаб қолгувчимилар?!» Айтинг: «Менга Аллоҳнинг Ўзи етарлидир. Таваккул қилгувчи – суянгувчи зотлар ёлғиз Унга таваккул қилурлар»
(Зумар: 38).


«Эй Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)! Сиз равшан илмни сизни бутлари ва вафот этган авлиёлари билан қўрқитаётган адашган гуноҳкорларга етказишингиз шарт! Шунинг учун улардан сўранг: «Осмонлар ва ерни ким яратган?» Улар яхши билишадики, ўзлари тарафдан тўқиб чиқарилган илоҳлари энг ҳақир бўлган махлуқни ҳам ярата олмайдилар. Шунинг учун ҳам улар осмон ва ер Аллоҳ томонидан яралганини дарҳол тан оладилар. Ундай бўлса уларга Унинг қудрати ва сохта худоларнинг ожиз эканини эслатиб айтинг: «Агар Аллоҳ менга бирон зиён етказишни истаса, ўша (бутлар) У зотнинг зиёнини арита олгувчимилар? Ёки (Аллоҳ) менга бирон марҳамат қилишни ирода қилса, ўша (бутлар) У зотнинг марҳаматини ушлаб қолгувчимилар?!» Шак-шубҳа йўқки, мушриклар тан олишадики, уларнинг илоҳлари Аллоҳ инсонга зиён етказишни ёки марҳамат қилишига қаршилик қила олмайдилар. Бирорта ҳам кофир ушбу қатъий мантиқий далилни инкор эта олишга қодир эмас. Бу шунга далолат қиладики, энди сиз мушрикларга фақатгина Аллоҳ бандаларининг ибодатига лойиқ экани, фақатгина У яратиш ва йўқдан бор қилиш, марҳамат ва зиён юборишга қодир экани хабарини бера оласиз. Қолган барчага келсак, улар фақатгина ожиз махлуқлардир. Улар ҳеч кимга Аллоҳнинг иродасига хилоф равишда зиён етказа олмайдилар. Шундай экан Роббингизга таваккул қилинг, Ундан кофирларнинг макридан сизни ҳимоя қилишини сўраб айтинг: «Менга Аллоҳнинг Ўзи етарлидир. Таваккул қилгувчи – суянгувчи зотлар ёлғиз Унга таваккул қилурлар. Чунки у Ўзининг солиҳ бандаларига энг комил суратда ғамхўрлик қилувчидир. У уларни нафақат ташвиш келтирувчи ёмонликдан сақлайди, балки улар алоҳида эътибор бермайдиган ёмонликлардан ҳам сақлайди» (Абдурроҳман ас-Саъдий роҳимаҳуллоҳ тафсири).


Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Reply


Forum Jump:


Users browsing this thread: 1 Guest(s)