sunna-salaf   02-04-2012, 04:31 AM
#1
Ассаламу алайкум ва рохматуллох ва барокатух! Савол: бугун кунимизда одамлар яшайдиган куп кавтли биноларда (сексия, дом) сув хукми яъни уларни купида хлор моддаси бор хлор моддаси бор сувдан хлорни таъми ва ранги аник билиниб
туради, шу хлор кушилган сувлардан тахорат килса буладими?
This post was last modified: 02-05-2012, 02:35 AM by sunna-salaf.
mutaallim   02-04-2012, 09:05 PM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Тозаловчи модда ва дориворлар сабабли сув ўзгаришининг ҳукми

[mp3]http://www.binbaz.org.sa/audio/noor/025007.mp3[/mp3]
Савол: Шаҳримизда кўпинча ичимлик сувига тозаловчи хлор моддаси қўшилади. Ушбу (хлор) сувнинг ранги ва мазасини ўзгартирадиган бир моддадир. Ушбу модда таҳорат олувчининг покланишига таъсир кўрсатадими?
Жавоб: Одамларга зарар етишни тўсиш учун сувга солинадиган тозаловчи модда ва дориворлар сабаб сув ўзгарса-ю, бироқ ўзининг (аслий) ҳолатидаги сув номи унда сақланиб қолган бўлса, бунинг зарари йўқдир. Гарчи уни тозалаш учун солинган нарсалар сабабли баъзи ўзгариш рўй берган бўлса-да. Бу зарар бермайди. Мисол учун сувдаги ўсимлик, дарахт барги, (ташқаридан) тушган тупроқ сабабли сувни ўзгариши. Бу (нарсалар)ни зарари йўқ. Сув ўзининг ҳолатида поклигича қолади. Ўзининг сув (деб аталган) номидан чиқариб, ҳатто бошқа бир нарсага айланса, (мисол учун) сувга сут қўшилган сабабли ўзгариб сутга айланса ёки айниб қолса ё шўрва бўлиб қолиб, (унга) сув номи(ни ишлатиш) нолойиқ бўлса, у билан таҳорат олинмайди. Модомики сув номи сақланиб қолар экан ва унга тозаловчи моддалар ёки тупроқ ё сомон-хашак ёки бошқа нарсалар тушиши зарар бермайди. Нажосатларга келсак, агар сув нажосат сабабли ўзгарса яроқсиз-фосид бўлади. Ундан истемол қилиш жоиз эмас. Барокаллоҳу фийкум.
Манба:
http://www.binbaz.org.sa/mat/16519
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.