Admin   01-08-2012, 09:11 PM
#1
Ҳусайн ибн Али ибн Абу Толиб ал-Ҳошимий ал-Қурайший – Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг набираси, Фотима қизларининг ўғли. У киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга жуда ўхшаш бўлган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам у ва унинг акаси Ҳасан ҳақида: «Ҳасан ва Ҳусайн жаннат аҳли йигитларининг саййидларидир» деб айтганлар (Саҳиҳ сунан ат-Термизий: 2965). Жамал, Сиффийн ва хаворижларга қарши бўлган жангда ўз отаси сафида жанг қилган. 60 ҳижрий йилда Мадинадан чиқиб Кўфа тарафга ўша ер аҳолисининг байъатини қабул қилиш учун йўл олади. Бироқ улар у кишини ёрдамсиз ташлаб қўйишади. Убайдуллоҳ ибн Зиёд бошқарувидаги ҳукумат қўшини Карбала атрофида Ҳусайнга ҳужум қилади. Улар у кишини 61 ҳижрий йилда Ошуро куни ўлдиришади.

  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.