Thread Rating:
  • 0 Vote(s) - 0 Average
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
Ботил аҳлидан ҳақни талаб қилиш билан қабул қилиш орасидаги фарқ
#1
Ботил аҳлидан ҳақни талаб қилиш билан қабул қилиш орасидаги фарқ

[audio]http://www.baynoona.net/ar/audio/download/9173/sh-solaimane-arrohaili_024.mp3[/audio]
Шунинг учун илм аҳли наздида қарор топган нарса шуки, бу жуда муҳим масала, ҳақ ботил аҳлидан талаб қилинмайди. Бироқ (ҳақ) келганда, батаҳқиқ, у ҳар кимдан қабул қилинади. Ушбу икки масалага огоҳ бўлинглар! Ҳақ - ботил аҳлидан талаб қилинмайди. Ботил аҳлининг олдига улардан ҳақ талаб қилиб бормаймиз. Дарҳақиқат, ботил аҳли, улардаги асос, улар ботилга далолат қилади. Бидъат аҳли ҳузурига улардан илм талаб қилиб бормаймиз. Ҳақ талаб қилиб бормаймиз. Бироқ бизга ҳақ келганда ва ўзининг нури билан чароғон бўлганда, батаҳқиқ, биз ҳақни ҳар қандай шахсдан қабул қиламиз. Ана шу масалага диққат қаратмоқчиман. Чунки айрим талабалар ушбу икки масалани икки томондан аралаштириб юбораётганларини топяпмиз. Айрим талабалар: ҳақни ботил аҳлидан талаб қилмаймиз, дейдилар. Бу ҳақ. «Ҳақни модомики ботил аҳлидан келар экан қабул қилмаймиз», (дейдилар). Бу эса ботил. Айрим кимсалар акс йўл тутадилар. Айтадиларки: «Модомики ҳақни ҳар кимдан келса қабул қилар эканмиз, батаҳқиқ, ҳақни ҳар кимдан талаб қилаверамиз». Бу ҳам ботил, иккинчисини назарда тутяпман. Имом Молик айтганларидек ботилга яқинлашиш ҳалокатдир. Шунинг учун шахс бидъат ва аҳли ҳаво экани билан маъруф бўлса, ҳамда ўзининг фанида унга байроқ тикилган имом бўлмаса, батаҳқиқ, унга (унинг ҳузурида илм талаб қилишга) насиҳат қилинмайди. Унинг китоблари(дан фойдаланиш)га насиҳат қилинмайди. Гарчи китобларида хайр бўлса ҳам. Илм аҳли ундан ва унинг китобларидан ҳазир бўлишга чорлаган кимса, батаҳқиқ, талаба ўз талабаларини унинг китоблари(дан фойдаланиш)га насиҳат қилмайди. Унинг китобида бор яхшилик ундан бошқасида ҳам бор. Унинг китобларига яқин бориш, модомики у ўз китобларида (ўқувчини) ботилга яқинлаштирар экан ҳамда унга байроқ тикилган илм аҳлидан эмас экан, дарҳақиқат, у инсонни бидъатларга қулашга етаклайди. Бу бобда шайтоннинг қадамлари ниҳоятда хатарли.
Мен бизнинг шариат факултетида ўқиган бир талабани биламан. У бидъат аҳлига нисбатан муомалада жуда қаттиққўл эди. Ҳатто узоқ йиллар олдин унга дарс берадиган «Мусулмон биродарлар» (Ихвонул Муслимийн)дан бўлган устозларига ҳам салом бермасди. Сўнг, субҳаналлоҳ, унда янги фикр пайдо бўлди. Яъни, унда яхшилик бор, уни ўзига хос услуби бор, мен унинг яхшилигини оламан, ёмонлигини ташлайман (дейдиган бўлди). Ўша қавм ҳузурига бориб, китобларини ўқишни бошлади. Аллоҳга қасамки, бир муддат ҳам ўтмай бу киши (талаба) тамоман ўзгарди. Аҳли Суннага ҳамла қиладиган бўлиб қолди. Аҳли Суннада қаттиққўллик, шундай-шундайлар бор (дейдиган бўлди). Ботил аҳлига мойиллик билдирадиган бўлиб қолди. Ботилга яқинлашиш ҳалокат. Ким ботилга яқинлашса уни (ботилни) сўзлаш (эҳтимол)и катта. Шунинг учун имом Молик: «Ботилни сўзлаш ҳақдан узоқлашишдир», дедилар.

Ҳурматли шайх Сулаймон Руҳайлий ҳафизаҳуллоҳ
http://www.baynoona.net/ar/audio/6340
Reply


Messages In This Thread
Ботил аҳлидан ҳақни талаб қилиш билан қабул қилиш орасидаги фарқ - by mutaallim - 09-30-2017, 12:01 PM

Forum Jump:


Users browsing this thread: 1 Guest(s)