Thread Rating:
  • 0 Vote(s) - 0 Average
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
Сўқир фитналар замонида уламолар этагини лозим тутиш (шайх Муҳаммад ибн Ҳадий)
#2
Аҳли Сунна, самимий бўлган насиҳатгўй Суннат уламоларининг этагини лозим тутиш.
Сизларга мустаҳкам Суннат уламоларини ушлаш лозим бўлади. Батаҳқиқ, Суннат уламоларидан ҳар бири фитналар келганда мустаҳкам туролмайди. Бирор киши: бу бадном қилиш, дер! Биз эса: йўқ, деймиз. Бу, уламоларни бадном қилиш эмас. Бироқ баъзи одамларнинг фаҳми заифлашади ва ақли енгилтаклик қилади. Шунда гарчи ёши катта бўлса-да имом, забардаст ва билимдонларга мурожаат қилишга муҳтож бўлади. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳнинг ҳукмдорларга қарши бош кўтариш масаласида Қуръон махлуқ сўзи фитнасида у киши ҳузурига тўпланишган кезда Бағдод фуқаҳолари билан кечган қиссани ўқинглар. 
Аҳмад ҳузурида кимлар тўпланди?
Бағдод фуқаҳолари.
Мен ушбу “Фуқаҳо” сўзи ҳақида сўрамоқчиман?
Бу лафз фатво беришга киришган, истинбот қилиш ва Аллоҳнинг динида фиқҳ билан маъруф бўлганларга қўлланади. Шунга қарамай уларда нималар юз бермади дейсиз! Бу оламшумул чорасиз масала борасида Абу Абдуллоҳ ҳузурида тўпландилар. Ва: эй Абу Абдуллоҳ!-дедилар. Аллоҳ ҳаққи сизлардан сўрайман! Мен билан шу қиссадан истинбот қиладиган лафзлардаги далилларни чуқур ўйлаб кўринглар. “Эй Абу Абдуллоҳ! Дарҳақиқат, иш фош бўлди ва жиддий тус олди. Ва кўриб турганингиздек (ҳолатга) етиб келди”. Яъни, уламоларни синовга тутилиши. Кимни синовга тутилиши? Суннат уламоларини. Ҳибс этиш, дарралаш. Баъзилари “Қуръон махлуқ” сўзи сабаб вафот этарди. Шундай синовга тутилдилар. 
“Биз халифага қулоқ солиб, итоат қилинмайди деб биламиз”, (дедилар). У киши: “Йўқ. Сабр қилинглар. Бу, асарларга хилоф. Биз асарларда: “Модомики намоз ўқисалар”, “Йўқ, модомики ўртангизда намозни қойим қилсалар”ни кўрмоқдамиз”, деди. (Абу Бакр ибн Халлол “Сунна” (1/133) 90-рақам. Алий ибн Ийсо бизга шундай ҳадис айтди: Ҳанбални Восиқ ҳукмдорлигида шундай деяётганини эшитдим: “Бағдод фуқаҳолари бўлмиш Абу Бакр ибн Убайд, Иброҳим ибн Алий ал-Матбахий ва Фазл ибн Осимлар Абу Абдуллоҳ ҳузурида тўпланди. Абу Абдуллоҳнинг олдига келдилар. Мен улар (ичкарига кириши) учун изн сўрадим. Шунда улар: “Эй Абу Абдуллоҳ! Бу иш дарҳақиқат, жиддий тус олди ва фош бўлди”, дея “Қуръон махлуқ” ва бундан бошқа (бузуқ ақида)ларни изҳор қилганини назарда тутардилар. Абу Абдуллоҳ эса уларга: “Нима истайсизлар?”, деди. Улар: “Сиз билан унинг ҳукмдор ва бошқарувига рози эмаслигимиз ҳақида маслаҳатлашишни”, дедилар. Абу Абдуллоҳ улар билан бир соат мунозара қилдилар. Ва уларга: “Сизларга қалбларингизни инкор қилишингиз, итоатдан бўйин товламаслигингиз, мусулмонларнинг бирлигини бузмаслигингиз, ўзингиз ва у билан бирга мусулмонларнинг қонини тўкмаслигингиз лозим бўлади. Ишингизнинг оқибатига қаранглар. То яхши киши роҳат топгунча ёки фожир кимсадан роҳатга эришилгунча сабр қилинглар”, деди. Ва бу борада кўп гаплар бўлиб ўтди, мен уни ёдлаб қолмадим. Ҳамда улар жўнаб кетди. Улар кетгандан кейин мен ва отам Абу Абдуллоҳ ҳузурига кирдик. Отам Абу Абдуллоҳга: “Аллоҳдан биз ва Муҳаммад уммати учун саломатлик сўраймиз. Бирор киши учун бундай қилишини суймайман”, деди. Ва отам: “Эй Абу Абдуллоҳ! Сизнинг наздингиздаги бу (йўл) тўғрими?”, деди. У киши: “Йўқ. Бу, биз сабрга буюрилган асарларга хилоф”, деди. Сўнг Абу Абдуллоҳ (далилларни) ёдга олиб: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Гарчи урса-да сабр қил. Гарчи… Гарчи….сабр қил”, деганлар. Сабрга буюрганлар. Абдуллоҳ ибн Масъуд шундай деганлар….”, деди. Ва бир қанча сўзларни зикр қилдилар. Мен уни ёдлаб қолмадим”. Сўзи тугади). Қуйида бу матнга қайтаман.
Улар: “Ишни ўзингиз кўриб турибсиз. Фош бўлиб, жиддий тус олди”, дея сизларга айтганимдек Суннат ва ҳадис уламоларининг синовга тутилишини назарда тутардилар. Яхши. Демак, улар айтаётган сўзга ундаган нарса нима? Нима у??
Ислом уламоларига жонкуярлик, Аллоҳнинг динига қизиққонлик. Уларни ҳиссиёт эгаллади. Ўша уламоларга юраклари эзилди. Бу қатл қилиняпти, буниси ўляпти, бу ҳибс қилинган, буниси хорланяпти, дарраланяпти, уриляпти. Тўғрими ёки йўқми?
Бироқ Аҳмад раҳимаҳуллоҳни бўрон учириб кетмади. У, далил-ҳужжатларни униттириб қўядиган ҳиссиёт бўрони. Ана улар фуқаҳолар. Шунга қарамай уларни бўрон учириб кетди! У, уларга ҳужжатларни унуттирадиган ҳиссиёт бўрони. Ким учун? Оми халқ учун эмас. Қора халқ учун ҳам эмас. Одамлар оммаси учун эмас. Одамларнинг сараси, одамларнинг энг яхшиси бўлмиш синовга тутилган уламолар учун.
Аҳмад уларга: “Йўқ. Бу, хос фитна”, деди. (Абу Бакр ибн Халлол “Сунна” (1/132) 89-рақам. Муҳаммад ибн Абу Ҳорун ва Муҳаммад ибн Жаъфар, уларга Абу Ҳорис шундай ҳадис айтганини менга хабар берди: Абу Абдуллоҳдан Бағдодда юз берган иш ҳақида сўрадим. Бир қавм бош кўтариб чиқишга қарор қилганди. Мен: “Эй Абу Абдуллоҳ! Ўша қавм билан бирга бош кўтариб чиқиш ҳақида нима дейсиз”, дедим. Шунда у киши буни уларга инкор қилдилар. Ва: “Субҳаналлоҳ. Қон, қон. Буни тўғри деб билмайман. Бунга буюрмайман. Бизнинг ҳолатимизга сабр қилиш қонлар тўкиладиган, мол-мулк ҳалол қилиб-(тортиб) олинадиган, номуслар топталадиган фитнадан яхшироқ. Одамлар ўшанда қай ҳолатда бўлишларини билмайсанми?”, дея фитна кунларини назарда тутарди. Мен: одамлар бугун фитнада эмасми, эй Абу Абдуллоҳ?-дедим. У киши: “Гарчи шундай бўлса-да. Балки у хос фитна. Агар қилич кўтарилса фитна оммавий тус олади. Йўллар тўсилади. Шунга сабр қилиш лозим. Дининг саломат қолиши сен учун яхшироқдир”, деди. Мен у кишини ҳукмдорларга қарши бош кўтариб чиқишни инкор қилаётганини кўрдим. У киши: “Қон. Буни тўғри деб билмайман. Бунга буюрмайман ҳам”, дерди”. Сўзи тугади ). 
Одамларнинг бир қатлами синовга тутилди. У киши эса умумий фитнани тўсиш учун уларни сабр қилишга буюрди. Агар мусулмонлар устидан қилич яланғочланса… Шунда у киши уларга: “Аллоҳ! Аллоҳ! Мусулмонларнинг қони. Мусулмонларнинг қонини тўкманглар. Мусулмонларнинг қонидан қўлларингизни тийинглар”, деди. Ёки шунга ўхшашини айтди раҳимаҳуллоҳ.
Сиз яхши кўрганингиз бўлмиш уламолар саломат қолишини орзу қиласиз. Бироқ гоҳида Суннат олими синовга учрайди. Шунда ҳиссёт ҳужжатларни тадаббур қилишдан икки кўзингизни кўр қилиб, фойда ва зарарларга назар ташламайдиган бўлиб қолманг. 
Йўқ. Фойда ва зарарларга боқинг.
Аҳмад, у кишига Аллоҳнинг раҳмати ва розилиги бўлсин, бу мусибат, бу фитнани биларди. Агар динни гарданига юклаганлар, унинг ёрдамчи ва уламолари (ҳаётдан) кетса бу мусибат. У киши: “Йўқ. сабр қилинглар”, деди. Чунки, бу хос фитна. Аллоҳ яқинда уни кўтаради. Инсон сабр қилади. Бироқ бу ҳиссиётлар сизни учириб кетиши, натижада оқибати мақтовли бўлмаган ҳолатга тушиб, мусулмонларни оммавий фитнага тортишингиз, бу фиқҳнинг йўқлигига далолат қилади.
Аллоҳ ҳаққи, қайсилари бу ўринда фақиҳ?! Ким?! Аҳмадми ёки тўпланган Бағдод фуқаҳоларими??! Аҳмад.
Бизнинг асримизда Муваффақ асослари барқарор, суяниладиган фиқҳи билан ҳужжат бўлди.
Халқларга “Кофий” билан кифоя бўлди. Талабани узун-(катта) китобдаги фиқҳ бўлмиш “Муқниъ” билан қаноатлантирди.
Изланиш олиб борувчини “Муғний” фиқҳи билан беҳожат қилди. “Умдаси”га таянган киши эса (фиқҳни) ҳосил қилади.
Бу билан Аҳмад раҳимаҳуллоҳнинг фиқҳини назарда тутяпти.
Шу ўринда уларни қайтарди. Бу бизга ва бизнинг бошимизга тушган фитна, деди. Аҳмад бу бобда энг кўқ синовга учраган киши. Бироқ у, Аллоҳ уни тарқатиб юбориши, уни Ўзининг фазл-у марҳамати сўнг уламоларнинг сабр қилиши сабабли уни уламолар ва мусулмонлардан кўтаришини умид қилиб бу фитна ўрнига сабр қилишни ийсор-ихтиёр қилди.
Уларни иккинчиси бўлмиш улар интилган нарсадан маън қилди. У, сўқир, кар фитнага олиб борувчи - “Уламоларга ёрдам беришликдир”. 
“Сўқир, кар фитна”, дейилади. Сўқир: унда ҳақ кўринмайди. Кар: унда ҳақ ва ҳақ аҳлининг овозига қулоқ солинмайди. Аҳмад уларни мана шундан маън қилди, Аллоҳ таоло у кишини Ўз раҳматига олсин.
Демак, фитналарда ҳар бир фақиҳ лозим тутилавермайди. Фуқаҳолар – бу бобдаги уламолардир. Биз ҳозир ислом олами узра кечаётган шу фитналарда у ҳақда: у олим! У катта даъватчи! У фақиҳ!-дейишаётган кишилардан иборат қанчадан-қанча шахсларни кўрдик. Улардан ажойиб-у ғаройиб нарсаларни эшитдик!!! Мусулмонларни у сабабли ҳозиргача куйдиришаётган ишларга аралаштириб, тушириб қўйдилар.
Бу улкан мусибат ва фитналар бўлиб, унда фитналарни (теран тушунадиган) фақиҳлар этаги лозим тутилиши лойиқ бўлади. Агар назар ташловчи кейинчалик уларнинг сўзларига назар ташласа мен айтганларим рост эканини билади! Ана ўшалар Аллоҳнинг динида ишончли кишилар. Ана ўшалар фиқҳларига ишонч билдириладиганлар. Чунки, улар одамларнинг ҳолатига назар ташлайдилар. Фойда ва зарарларга назар ташлайдилар. Уларнинг ўртасини солиштирадилар. Ишларни муқояса қиладилар. Агар кириш ўрни саломат ва чиқиш ўрни саломат эканини кўрсалар кириб, саломатлик билан чиқадилар. Агар чиқиш ўрни саломат эмаслигини кўрсалар аввалги дафъадаёқ кирмайдилар, Аҳмад раҳимаҳуллоҳ қилганларидек.
Дарҳақиқат, Аллоҳ жалла ва аъла Қуръон махлуқ дея синовга солиш фитнасини Ўзининг фазл-у марҳамати билан қилич сабабли эмас, илм сабабли, аҳли сунна ва асар уламоларининг ботил аҳли билан уларнинг уруғини қуритгунча олиб борган мунозаралари сабабли кўтарди. Бу ҳукмдор қабул қилмади. Аллоҳ бошқа ҳукмдорни олиб келди. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ Ҳажжожга қарши бош кўтаришни хоҳлаб келганларга айтганларидек. Улар у кишига ўз сўзларини айтишди. У киши: “Яхши киши роҳат топгунча ва фожир кимсадан қутилгунча сабр қилинглар”, деди. Сўнг уларга Аллоҳ таолонинг ушбу қавлини тиловат қилди: “Сабр-тоқат қилганлари сабабли бани Исроилга Парвардигорингизнинг («Бу ердан бечора бўлган зотларга инъом қилишни ва уларни одамларга етакчи қилиб қўйишни истаймиз», деган) гўзал сўзлари тўла-тўкис бўлди. Фиръавн ва қавми қуриб олган иморатларни ва баланд қилиб кўтарган қасрларни эса вайрон қилдик.”. (Аъроф: 137).
Сабр қилганлари сабабли уларга гўзал (оқибат) тўла-тўкис бўлди. Сабрнинг оқибати гўзал.
У киши: “Агар сизлар шундай қилганингизда эди, албатта, Аллоҳ яқинда сизлардан бошингизга тушган балони кўтарарди. Бироқ сизлар қиличга таяняпсизлар. Натижада Аллоҳ сизларни унга (қиличга) топшириб қўяди”, деди. (Имом Ажуррий “Шариъа” (43-саҳифа 62-рақам), Ҳаммод ибн Зайд бизга шундай ҳадис айтди: Ат-Туъамнинг соҳиби Умар ибн Язид бизга шундай ҳадис айтди: Ҳасанни Язид ибн Муҳаллаб (фитнаси) кунлари эшитдимки, бир жамоа у киши ҳузурига келди. Шунда у киши уларни уйларини лозим тутиш ва эшикларини устларидан қулфлаб олишга буюрди. Сўнг: “Аллоҳга қасамки, агар одамлар ҳукмдорлари томонидан синовга тутилганда сабр қилсалар тезда Аллоҳ буни улардан кўтаради. Улар эса қиличга таянмоқдалар. Аллоҳ уларни унга (қиличга) топшириб қўяди. Ва Аллоҳга қасамки, ҳеч қачон бирор яхши кунни олиб келолмайдилар”, деди. Сўнг тиловат қилди: “Сабр-тоқат қилганлари сабабли бани Исроилга Парвардигорингизнинг («Бу ердан бечора бўлган зотларга инъом қилишни ва уларни одамларга етакчи қилиб қўйишни истаймиз», деган) гўзал сўзлари тўла-тўкис бўлди. Фиръавн ва қавми қуриб олган иморатларни ва баланд қилиб кўтарган қасрларни эса вайрон қилдик.”. (Аъроф: 137)). 
Холос, ҳар бир киши ўз куч-қуввати билан бўлади. Агар ҳар бир киши ўз куч-қуввати билан бўлса ҳукмдор кучлироқ. Шунинг учун имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳдан ворид бўладики, у ҳанбалийларнинг китобларида кенг тарқалган, чунки ҳанбалийлар Суннат бобида энг кўп сўзлаган одамлар. Нима учун? Имомлари раҳимаҳуллоҳнинг бу бобда сўзи кўп бўлгани учун. Зеро у киши синовга тутилдилар ва улар (ҳанбалийлар) ҳам синовга тутилди. Ва у кишидан кейинги ҳидоят имомлари айтгандек бўлди, хусусан Шайхул Ислом: имомлари раҳимаҳуллоҳнинг баракаси сабабли Аҳмаднинг издошларида бидъатдан саломат қолиш кўпроқдир, деди.
Шоҳид шуки, Аҳмад: "Ҳукмдорга фақат ваъз-насиҳат қилган ҳолда инкор қилинади”, деди. Унга Аллоҳни эслатасиз. Нима учун? “Чунки, қилич унинг қўлида. Шайтон васваса қилади-(бир силтаб юборади)”, деди. Қилич унинг қўлида, қўшин унинг остида, шайтон эса васваса қилади. Сизни ҳозир шайтон васваса қилади ва қитиқлайди. Натижада унга (ҳукмдорга) қарши оёққа турасиз. Натижага қаранг! Бу сўз Суннат имомларининг сўзи, аҳли Суннанинг мутлақ имомининг сўзи. Аллоҳнинг фазл-у марҳамати билан Аллоҳ Абу Довудни шу сабабли, синовга учраган Суннат имомини лозим тутиш сабабли асради. У киши синовни билди, бу фитналарни билди, у ҳақда тажриба-(маҳорат) ҳосил қилди, ундан чиқиш йўлини билди.
Эй биродарлар! Аллоҳ! Аллоҳ! Суннат йўлидан юриш, Набавий асарларни маҳкам ушлаш, рози бўлинган салафий йўлига эргашиш, ишларни ўзига ўхшашлари билан қиёс қиладиган, ишларнинг охир-оқибатига назар ташлайдиган, агар яхшиликни кўрсалар киришадиган, агар ёмонликни кўрсалар тўхтайдиган ва одамларни шунга ундайдиган дақиқ, вазмин фиқҳ эгалари, забардаст Суннат уламоларини лозим тутиш керак. Бу фитналарда ҳозир қанчадан-қанча қонлар оқди! Қанчадан-қанча жонлар ўлдирилди! Номуслар поймол қилинди! Йўллар тўсилди! Бинолар йўқ қилинди, барбод қилинди! Бу бобда хоҳлаганингизча айтинг…айтинг…айтинг!
Аслида бирор фиқҳга эга бўлмаган, уларда фиқҳ йўқ бўлган фитна маърузачилари сабабли бўлди. Биз ҳозир кўриб турибмиз: “Мусулмоннинг фитналарга нисбатан мавқифи!”, “Мусулмоннинг фитналарга нисбатан мавқифи!”. Агар шунга ўхшаш фитналар келса ақллари енгилтаклик қилади.
Аллоҳдан сабот сўраймиз! Аллоҳдан собитқадамлик сўраймиз! Эй Аллоҳ! Биз Сендан сабот сўраймиз. Фитналарни биз ва ислом умматидан кўтаришдан олдин даф қил.
Қуруқ гап!!! Татбиқ қилиш вақти келганда эса йўқ! Нима учун? Чунки, фитна маърузачилари ташаббус кўрсатдилар. Фақиҳларнинг аксари эса ортда қолдилар. Барчаси демайман. Аксари ортда қолди. Самимий киши оз.
Аллоҳ жалла ва аъладан биз ва сиз барчани тўғри йўлда юргазишини сўраймиз. Эй севиклиларим! Сизларга ва ўзимга шу жиҳатга эҳтиёт бўлишни, ҳар бир кишига қулоқ тутавермаслигингизни, Суннат билан маъруф бўлган кишининг этагини лозим тутишингизни васият қиламан. 
Қандай? Фитна: фитнадан кейин фитна! Кейин фитна! Кетидан фитна! Сиз эса уларни собит эканини, Аллоҳнинг фазл-у марҳамати билан шалаббо бўлиш билан бирга (сув) қаъридан саломат чиқадиган моҳир ғаввос каби ундан (фитнадан) чиқаётганини кўрасиз. Ана шунга ўхшаши йўлбошловчиликка ярайди. Сизларга шуларни ушлаш вожиб бўлади.
Тўтиқушларга эргашишдан ҳазир бўлинг. Чунки улар, уларни тинглайдиганларни ёмон ўринларга олиб борадилар. 
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан гўзал исмлари ва олий сифатлари билан биз ва сизларга ҳақни таниш ва унга эргашишни марҳамат қилиши, динида теран тушунча ва ундаги басират-(онг) ила ризқлантиришини, Унга йўлиққунча унда (динда) собитқадамликни сўрайман.
Худди У субҳанаҳудан биз ва сизларни ҳамда бошқа мусулмонларни фитналарнинг ошкора ва яширинидан, хусусан шу юртимиз ва умумий мусулмонларнинг бошқа юртларидан йироқ қилишини сўраганимдек. Албатта, У кўплаб инъом этувчи, Саҳоватлидир.
Аллоҳнинг бандаси ва Расули пайғамбаримиз Муҳаммадга, аҳли оила cа саҳобалари ҳамда у кишига гўзаллик билан эргашганларга Аллоҳнинг саловат-у салом ва баракалари бўлсин.
Чоршанба, 13 Зул Қаъда ойи, 1434 ҳ йил. Мадина-и Мунаввара 
Аллома, ҳурматли шайх Муҳаммад ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳ

Манба: http://mdkhly.com/1679
Reply


Messages In This Thread
RE: Сўқир фитналар замонида уламолар этагини лозим тутиш (шайх Муҳаммад ибн Ҳадий) - by mutaallim - 03-30-2016, 06:05 PM

Forum Jump:


Users browsing this thread: 1 Guest(s)