Admin   10-09-2012, 11:42 AM
#3
15-ТАНҚИД
Муаллиф китобнинг 65-67 саҳифаларида, мутавотир даражасига етмаган саҳиҳ ҳадисларни эътиқод бобида далил бўлишини шубҳа остига қўйди.
Айтди: «Бу қисмдаги хабарлар эътиқод доирасида ҳужжат бўлишлигини лозим қилмайди, инсон шу (хабарларни инкор қилиш) билан куфрга тушмайди. Чунки, бу хабарлар мутавотир даражасига етмаган бўлиб, ўзида саҳиҳ хабарни жазман ифода қилмайди».
Биз айтамиз: Бу тўғри сўз ҳам, ҳақ сўз ҳам эмас. Агар оҳад хабар Росулуллоҳдан саҳиҳ йўл билан собит бўлса уни тасдиқлаш, унга таслим бўлиш, ҳамда ақида ва бошқада у ўз ичига олган нарсага эътиқод қилиш вожибдир. Муаллиф айтган бу сўз эса Исломдаги бидъатчиларнинг сўзидир.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (турли қавмларга) ўз элчиларини ёлғиз-ёлғиз юборардилар. Қавмлар эса уларни олиб келган хабарларини ўйлаб ўтирмасдан ва саҳиҳлигида иккиланмасдан қабул қилишарди. Саҳобалар ҳам, тобеъинлар ҳам саҳиҳ ҳадисларни ҳудди шундай қабул қилишарди, уларни ҳужжат сифатида айтишарди ва бу хабарлар ўз ичига олган ақида ва бошқа маслаларда шубҳаланишмасди. Бундай ажратишлик салафларнинг (аввалги авлодларнинг) сўзларида топилмайди, балки бу баъзи бидъатчи халафларнинг (кейинги авлодларнинг) сўзларида топилади.

  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.