Жума хутбаси ўқилаётганда таҳийятул масжид ўқиладими? - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Намоз (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=12) +---- Forum: Жума намози (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=114) +---- Thread: Жума хутбаси ўқилаётганда таҳийятул масжид ўқиладими? (/showthread.php?tid=993) |
Жума хутбаси ўқилаётганда таҳийятул масжид ўқиладими? - Admin - 12-19-2011 «Саҳифамизга келган савол» Wrote:assalamu alaykum va rohmatulloh.birodarlar juma namoziga borgan kishi masjidga kirgan paytda imom hutba uqiyotgan bulsa tahiyatul masjid uqiydimi? jazakalloh hoyron RE: Жума хутбаси ўқилаётганда таҳийятул масжид ўқиладими? - Муслим - 12-19-2011 Quote:assalamu alaykum va rohmatulloh.Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Quote:birodarlar juma namoziga borgan kishi masjidga kirgan paytda imom hutba uqiyotgan bulsa tahiyatul masjid uqiydimi? Имом хутба қилаётган пайтда масжидга кириб келган киши қисқа икки ракъат намоз (таҳийятул масжид) ўқимасдан ўтирмайди. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жумъа куни бировингиз келганида имом (хутбага) чиққан бўлса, икки ракъат намоз ўқиб олсин», деганлар (Бухорий (930, 931) ва Муслим (857) Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар). Имом Муслим ривоятида: «тезгина ўқиб олсин», деб зиёда қилинган. Агар ўтириб олган бўлса ҳам, туриб икки ракъат ўқиб олади. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки ракъат намоз ўқимай ўтириб олган кишига: «Туриб, икки ракъат ўқиб олинг», деб буюрганлар.
Валлоҳу аълам.Quote:jazakalloh hoyronВа ийякум! |