Тавҳид форуми
Аллоҳ намоз ўқувчининг рўпарасидадир - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Намоз (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=12)
+--- Thread: Аллоҳ намоз ўқувчининг рўпарасидадир (/showthread.php?tid=977)



Аллоҳ намоз ўқувчининг рўпарасидадир - Меҳмон - 12-08-2011

Assalamu aleykum va rohmatullohi va barokatuhu

2. Rosululloh sollallohu alayhi va sallamning bir hadislarida, devordagi yopishgan narsani ko'chirayotib:
"Namozxon bilan ka'ba o'rtasida Alloh bo'ladi, shundoq ekan namoz vaqtida tupurmoqchi bo'lsangiz qibla tomonga emas, chap tomonga yoki oyoqlari orasiga tupursin"
(mazmunan) (Sahih al-Buxoriy)
deganlar.
....
Sheyx Alboniy esa "Sifatu solatun Nabiy (sollallohu alayhi va sallam)" kitoblarida:
Namozxon kishi namoz vaqtida Allohni Arshda deb tasavvur qilishligini, etganlar.
....
Shulardan kelib chiqib:
Namoz o'quvchi namoz payti o'zini Arshda turib, Arshdagi Allohga namoz o'qiyotganini his qilishi kerakmi?

Baarokallohu fiykum.


RE: Намоздаги хушуъ - mutaallim - 12-11-2011

Аллоҳ таоло махлуқотларидан олийда ва У намоз ўқувчининг рўбарўсидадир

Бухорий (406) ва Муслим (547) Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишди: "Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам қибла (томондаги) деворга тупурган кишини кўрдилар. (Тупукни) қириб-тозалаб сўнг одамларга юзланиб шундай дедилар: "Биронтангиз намоқ ўқиётиб олдига-рўбарўсига тупурмасин. Аллоҳ таоло намоз ўқиётганда унинг олд томон-рўбарўсидадир".
Ушбу ҳадис билан Аллоҳ таолонинг махлуқотларидан олийда эканлиги ўртасида зиддият йўқ.
Шайхул Ислом "Мажмуъ Фатава" (5/101)да шундай дедилар: "Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Биронтангиз намозга турадиган бўлса, Аллоҳ таоло олд томони-рўбарўсида (бўлади). Бас, олдига тупурмасин", деган қовллари зоҳиран (қандай бўлса шундай) ҳақиқатдир. У субҳанаҳу ва таоло аршнинг юқорисида ва У намоз ўқувчининг рўбарўсидадир. Ушбу сифат ҳатто махлуқотларда ҳам собит бўлган. Инсон осмонга ё қуёшга ёки ойга муножот-сирли суҳбат қилса, ушбулар унинг юқорисида ва (шу билан бирга) олди-рўбарўсидадир ҳам".
Яна (5/672)да шундай дедилар: "Маълумки, ойга юзланиб хитоб қилаётган киши, унга (ойга) юзи билан йўналган ҳолда бўлади. Шу билан бирга ой унинг юқорисидадир. Демак ой унинг юқорисида бўлишига қарамай, у унга (ойга) юзи билан йўналиб-иқбол қилиб турибди... Банда намозда турганда ҳам ҳудди шундай, у Роббисига юзланиб-иқбол қилиб туради. Ҳолбуки Роббиси унинг юқорисидадир. Демак ўнг томонида ҳам, чап томонида ҳам бўлмаган, балки рўбарўсидаги Зотга, пастда-қуйида эмас, олийда бўлган Зотга дуо қилади".
Шайх Ибн Усаймин шундай дедилар: "Аллоҳ таоло намоз ўқувчининг рўбарўсида эканига далил Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларидир: "Биронтангиз намозда турганида олд томонга тупурмасин. Аллоҳ таоло олд томон-рўбарўсидадир". Ушбу (Аллоҳнинг намозхонни) рўбарўсида туриши Ўзига субҳанаҳуни лойиқ суратда, ҳақиқатига кўра собитдир. Ва бу Унинг олийда эканига зид келмайди. Ушбу иккиси орасини қуйидаги икки йўлга кўра жамласа бўлади:
1- Ушбу иккиси (бир вақтни ўзида ҳам юқорида ва ҳам рўбарўда бўлиши) махлуқотларни ҳаққида жам бўлгандир. Қуёш чиқар пайт, машриқ томонга юзланиб турган кишининг рўбарўсидадир ва шу билан бирга у (қуёш) осмонда. Демак ушбу икки хислат махлуқотни ҳаққида жамланган экан, Холиқ азза ва жаллада (жамланиши) авлороқдир.
2- Агарда ушбу икки хислатнинг махлуқотни ҳаққида жамланиши мумкин бўлмаганда, демак Холиқ субҳанаҳуни ҳаққида ҳам жамланмас эканда деган фикр келиб чиқмайди. Чунки Аллоҳ таолога ўхшаш бирор нарса йўқдир"
. ("Фатава Ибн Усаймин" (4/287)).