Тавҳид форуми
Аллоҳнинг бандалари билан биргалиги - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44)
+--- Forum: Тавҳид (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=45)
+---- Forum: Исм ва сифатлар тавҳиди (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=48)
+---- Thread: Аллоҳнинг бандалари билан биргалиги (/showthread.php?tid=976)



Аллоҳнинг бандалари билан биргалиги - Меҳмон - 12-10-2011

Assalamu aleykum va rohmatullohi va barokatuhu
Alloh ta3alo Baqara surasining 194-oyatida:
''Bilinglarki, Alloh muttaqiynlar bilan birgadir'', degan.
Bu oyatni qanday tushunish lozim, mufassirlar bu oyatni qanday tushuntirishgan, sahobalar bu oyatni qanday qabul qilishgan?

Barokallohu fiykum!!!


RE: Аллоҳнинг бандалари билан биргалиги - Admin - 12-17-2011

Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Савол-13: Аллоҳ таоло биз билан биргами?
Жавоб-13: Ҳа, Аллоҳ таоло эшитиши, кўриши ва илми ила биз билан биргадир.
Далил: Аллоҳ таоло айтади: «(Аллоҳ) айтди: «Қўрқманглар. Шак-шубҳасиз Мен сизлар билан биргаман – эшитиб, кўриб турурман» (Тоҳа: 46).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сизлар яқин, эшитгувчи зотга дуо қилаяпсизлар. У зот Ўз илми орқали сизлар билан биргадир» (Имом Муслим ривоятлари).