Тавҳид форуми
Албоний Бухорий ва Муслимда келган ҳадисларни заиф деганми? - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56)
+--- Forum: Жарҳ ва таъдил (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=67)
+---- Forum: Уламолар ҳимояси (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=30)
+---- Thread: Албоний Бухорий ва Муслимда келган ҳадисларни заиф деганми? (/showthread.php?tid=963)



Албоний Бухорий ва Муслимда келган ҳадисларни заиф деганми? - Abu Hafz - 11-26-2011

Assalomu alaykum va rahmatullohu va barakatuhu!
Alboniy haqida

Admin томонидан ўчирилди

АЛБОНИЙ ЖАНОБЛАРИНИНГ БУХОРИЙ ВА МУСЛИМДАГИ ҲАДИСЛАРНИНГ ЗАИФ ДЕЙИШЛАРИ

Admin томонидан ўчирилди



Албонийни ҳимоя қилиб - Abbos - 11-29-2011

НАФАҚАТ АЛБОНИЙНИ ҲИМОЯ ҚИЛИБ, БАЛКИ САЛАФИЙЯНИ ҲИМОЯ ҚИЛИБ
Муаллиф: АМР АБДУЛМУНЪИМ САЛИМ
"Ас-саҳаба" босмахонаси нашри. 1999 йил.

3-бўлим.
Саққоф устаомонлигидан Шом диёрининг шайхи ва муҳаддиси, машҳур аллома, ҳадис илмида ва бошқа шариат илмларида илми денгиз бўлган шайх Албоний роҳимаҳуллоҳни Бухорий ва Муслимни саҳиҳларидаги ҳадисларни заифга чиқаришда айблади. Ўзининг "Танақузотул Албоний ал-вазихат" китобида алоҳида боб ажратди.

Ўзи эса Муслимда келган "Жория ҳақидаги" ҳадисни заифга чиқарди. Саққоф ўзининг "Илқомул ҳажар" китобида айтади: "Улар мақтанадиган жория ҳақидаги ҳадис эса Аллоҳ Аршнинг устидаги маконни эгаллаганлигига, ёки унга ўтирганлигига албатта далил бўлмайди. Хусусан улар "фис сама" (осмонда)ни "аълас сама"(осмонларни устида) деб таъвил қилишлади. Ҳадис Муслимда келган лафзда шоздир (заифнинг бир тури)" (Илқомул ҳажар 16-бет).

У "Аҳли сунна вал жамоанинг ақидаси" китобини 36-саҳифаси ва "Илқомул ҳажар" китобининг 46-саҳифасида Бухорий ва Муслим ўзларининг саҳиҳ тўпламларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган марфуъ ҳадисни заифга чиқарди.

"Аллоҳ инсонларни тўплайди ва айтади: Ким бирор нарсага ибодат қилган бўлса ўшанга эргашиб кетсин. Ҳар ким ибодат қилган нарсасига эргашиб кетади. Фақат бу уммат қолади ва уларнинг орасида мунофиқлар ҳам бўлади. Аллоҳ Азза ва Жалла улар танийдиган суратдан бошқа суратда уларнинг олдига келади. Айтади: "Мен сизларнинг Роббингизман". Улар: "Сендан Аллоҳнинг паноҳига қочамиз. Биз бу ерда Роббимиз келгунича турамиз. Роббимиз келганида биз уни таниймиз" – дейдилар. Аллоҳ улар танийдиган суратда келади ва айтади: "Мен Роббингизман". Улар айтадилар: "Сен Роббимизсан…""

Саққоф "Дафъу шубаҳит ташбиҳ" (Муаллиф Ибнул Жавзий) китобнинг хошиясида 157-саҳифада, 87-рақам остида шундай ёзади: "Бу ҳадис бизни наздимизда жуда шоздир. Чунки унда Қуръон ва саҳиҳ, мутовотир, машҳур ҳадисларга тескари келадиган, улардан бошқа нарсаларга ва Китобу суннатда собит бўлган қоидаларга тескари келадиган ўринлари бор."

Бу ҳам камдек, (Бухорий ва Муслимнинг) икки саҳиҳ тўпламда ворид бўлган Аллоҳнинг сифатлари ҳақидаги ҳадисларга раддия билдирди. Бу ҳадислар унинг ҳалокатли мазҳабига мувофиқ келмагини учун уларга қарши таъна қилди, рад берди ва таъвил қилди. У аввалги ҳофизлар саҳиҳайндаги баъзи ҳарфларга раддия беришганини ва улар бу даражада айбламаганларини билган ҳолда шу ишларни қилди.

Унинг Ғомарийлик шайхлари Саҳиҳайндаги ҳадисларни заифга чиқарган ўринлари мўл-кўлдир. Бунинг мисоли Саққофнинг шайхи Абдуллоҳ бин Сиддиқ ал-Ғомарийнинг "Фатҳул маъин бинақд китабил арбаъин" китобида тўлиб ётибди.

Аммо Саққоф "Танақузот" номли китобини эса шайх Албонийни қадрларини тушурмоқчи ва илмларини камситмоқчи бўлиб ёлғон билан, макр билан ва қарама-қаршиликлар билан тўлдирди. Қаердан ҳам у бунга эриша оларди?!