Қадариялар - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56) +--- Forum: Адашган тоифалар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=9) +--- Thread: Қадариялар (/showthread.php?tid=861) |
Қадариялар - Admin - 09-24-2011 Қадариялар
Улар: «Инсон ўз амалини қилишда хоҳиш ва қудрат билан мустақилдир. Унинг амалида Аллоҳ таъолонинг хоҳиш ва қудратининг асари ҳам йўқдир» - деб айтадилар. Қадарияларга шариат ва ақл билан раддия берамиз. Шариат билан раддиямиз шуки, Аллоҳ таъоло барча нарсаларнинг Яратгувчисидир. Ҳар бир нарса Унинг хоҳиши билан вужудга келган. Аллоҳ таъоло ўзининг Китобида бандаларнинг амаллари ҳам Аллоҳ таъолонинг хоҳиши билан содир бўлишини баён қилиб, шундай деди: «Агар Аллоҳ таъоло хоҳласа, ҳужжатлар келганидан сўнг улардан кейинги кишилар урушмас эдилар. Бироқ, улар ихтилоф қилдилар. Уларнинг баъзилари иймон келтирди ва баъзилари кофир бўлди. Агар Аллоҳ таъоло хоҳласа, улар урушмас эдилар. Бироқ, Аллоҳ таъоло ўзи хоҳлаган нарсасини қилади» (Бақара:253) «(Биз) Агар хоҳласак, ҳар бир жонга ўз ҳидоятини берар эдик. Лекин Мен томонимдан муқаррар бўлди: Шубҳасиз, мен жаҳаннамни жин ва инсонларнинг барчаси билан тўлдираман» (Сажда: 13). Ақл билан раддиямиз эса, бутун борлиқ Аллоҳ таъолонинг мулкидир. Инсон эса шу борлиқнинг бир қисмидир. Демак, у ҳам Аллоҳ таъолонинг мулкидир. Зотан, қул ҳожасининг мулкида ҳожанинг изни ва хоҳиши билангина тасарруф қилиши мумкин. |