Намозда қўлларни киндик остига қўйиш ҳақидаги ҳадис заифми? - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Намоз (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=12) +--- Thread: Намозда қўлларни киндик остига қўйиш ҳақидаги ҳадис заифми? (/showthread.php?tid=838) |
Намозда қўлларни киндик остига қўйиш ҳақидаги ҳадис заифми? - Меҳмон - 09-05-2011 Хажжож ибн Хисон розийаллоху анхудан ривоят килинишича, у киши айтадилар: «Мен Абу Мажлаздан: «Намозда ўнг кўл чап кўл устига кандай кўйилади?» деб сўрасам, у киши: «Ўнг кафтнинг ичини чап кафтнинг оркасига кўйиб, икковини киндикнинг тагига кўяди», дедилар». Бу ривоятни Абу Бакр ибн Абу Шайба ривоят килганлар. Санади яхши, барча ровийлари ишончлидир. Воил ибн Ҳужр розийаллоху анху айтадилар: «Мен Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг ўнг кўлларини чап кўллари устига, киндикларининг тагига кўйганларини кўрдим». Бу хадисни Ибн Абу Шайба сахих санад билан ривоят килганлар ва уни ривоят килган кишилар ишончлидир. Abu Hanifaga yetgan habarlardan yana ibn Mas'ud rodiyallohu anhudan kelgan Rosululloh sollallohu alayhi va sallamning oxirgi namozlarining kayfiyati kelgan ekan (unisini topolmadim). Savol shuki: Namozni Rosululloh sollallohu alayhi va sallam oxirgi o'qiganlaridek o!qish lozimmi? RE: Абу Ҳанифага етган хабар заифми? - Abu Solih - 09-08-2011 Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин. Сўнг… 1. Quote:Язид ибн Ҳарундан ривоят қилинади, айтдилар Ҳажжож ибн Ҳассон ривоят қилдилар, у киши айтадилар: «Мен Абу Мижлаздан эшитдим ёки сўрадим: «(Намозда ўнг қўл чап қўл устига) қандай қўйилади?» деб сўрасам, у киши: «Ўнг кафтнинг ичини чап кафтнинг ташқарисига қўйиб, икковини киндикнинг тагига кўяди», дедилар». Ибн Абу Шайба ривоят килганлар. Санади саҳиҳ. Бу ривоят "мунқотиъдир" (ривояти узилган). Абу Мижлаз роҳимаҳуллоҳ тобеъинлардан. Ривоят шу кишида узилган. Бу ривоятни ўзи ҳужжат бўлишга ярамайди. Фақатгина қувватловчи қавл сифатида ишлатилади. Чунки ҳужжат - бу Оят, саҳиҳ ҳадис ва саҳобалардан келган саҳиҳ асарлардир. 2. Quote:Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳу айтадилар: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўнг қўлларини чап қўллари устига, киндикларининг тагига қўйганларини кўрдим». Бу ҳадисни Ибн Абу Шайба ривоят қилганлар. Санади саҳиҳ. Бу ҳадис Ибн Абу Шайбанинг мусоннафларида асли мана бундай ривоят қилинган: Вакиъ ривоят қилади, у киши Мусо ибн Умайрдан, у киши Алқама ибн Воил ибн Ҳужр, у киши оталаридан, айтадилар: "Мен Набий соллаллоҳу алайхи васаллам намозда ўнг кўлларини чап кўллари устига кўйганларини кўрдим" Ундан сўнг эса Ибн Абу Шайба Иброҳим ан-Нахаъийдан мана бу асарни келтирадилар. Вакиъ ривоят қилади, у киши Робиъдан, у киши Абу Миъшардан, у киши Иброҳимдан, у киши айтдилар: Намозда ўнг қўлини чап қўлини устига, киндигини тагига қўяди". Баъзилар бу ривоятларни бир-бирига аралаштириб битта ривоят сифатида келтиришади. Бу хатога уламолар ишора қилишган. Аллома Мубракфурий "Туҳфатул Аҳвазий" китобларида бу мавзуни узоқ муноқаша қилганлар. Муҳаммад Ҳайт ас-Синдий "Фатҳул Ғофур" китобларида айтадилар: "(Воилнинг ҳадисларидаги) киндикни тагига, деган зиёдаси китобни нашр қилувчининг хатосидир. Мусоннафнинг аслига мурожат қилдим. Бу ҳадис шу санад билан, шу лафзлар билан ривоят қилинганини топдим. Фақат у ерда киндикнинг остига деган қўшимчаси йўқ." Юқоридаги ривоятлар бирортаси ҳадис ёки саҳоблардан асар бўлиб собит бўлмаган. Ҳужжат сифатида ярамайди. Намозда қўлни киндикни остига қўйиш керакми, ёки устигами, ёки кўкракками, бу ҳақида фуқаҳоларинг орасида қадимдан ихтилоф бор бўлиб, бу алоҳида ўрганиладиган мавзудир. |