Жаннатда бир бозор бор... - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Китоб ва Суннат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=1) +--- Forum: Ҳадис (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=7) +---- Forum: Саҳиҳ ҳадис ва асарлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=66) +---- Thread: Жаннатда бир бозор бор... (/showthread.php?tid=830) |
Жаннатда бир бозор бор... - abu Huzayfa - 08-29-2011 assalamu alaykum ua rohmatulloh! "Anas ibn Molik roziyaLlohu anhudan rivoyat qilinadi.Rosululloh sollallohu alayhi nua sallam dedilar:Jannatda bir bozor bor,jannat ahllari bu bozorga har juma kuni boradilar.U erda wimol wamoli esib yuzlari va liboslariga tegadi.Wunda ular yanada chiroyliroq bolib ketdilar.Ahllari yoniga qaytsalar,ular ham husn-chiroyda ziyodalawgan boladilar.Wunda ahllari ularga:,,Allohga qasamki,biz kormagandan beri husn va chiroyda ziyoda bo'lib ketibsizlar'deydi.,Allohga qasamki sizlar ham biz kormagandan beri husn va chiroyda ziyoda bolib ketipsiz." mana shu hadisni bir birodarimizdan eshitdik, mana shu holatda yozdilar, shu hadisni qaysi to'plamda ua ulamolar nima deyishganligini keltirib bersangiz. jazakumuLlohu hoyron. RE: Жаннатда бир бозор бор... - Муслим - 08-30-2011 Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Жаннатда бир бозор бор, жаннат аҳллари бу бозорга ҳар жума куни борадилар. У ерда шимол шамоли эсиб юзлари ва либосларига тегади. Шунда улар янада чиройлироқ бўлиб кетадилар. Аҳллари ёнига қайтсалар, улар ҳам ҳусн-чиройда зиёдалашган бўладилар. Шунда аҳллари уларга: «Аллоҳга қасамки, биз кўрмагандан бери ҳусн ва чиройда зиёда бўлиб кетибсизлар», дейди. «Аллоҳга қасамки, сизлар ҳам биз кўрмагандан бери ҳусн ва чиройда зиёда бўлиб кетибсизлар», дейди жаннат аҳли» (Имом Муслим ривояти № 2833). Эй Парвардигор! Бизларни жаннатларингда абадий қолдиргин, уларда бизга Ўз розилигингни туширгин, Сенинг Юзингга боқиш лаззатига ва Сен билан учрашиш завқу шавқига муваффақ этгин. RE: Жаннатда бир бозор бор... - abu Huzayfa - 08-30-2011 amin! RE: Жаннатда бир бозор бор... - Меҳмон - 09-04-2011 amiyn |