Ҳайит намозларининг ҳукми - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Намоз (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=12) +--- Thread: Ҳайит намозларининг ҳукми (/showthread.php?tid=826) |
Ҳайит намозларининг ҳукми - rinat80_09 - 08-27-2011 Ассаламу алейкеум ва рахматуллахи ва баракатух! Икки Хайит намозини укишнинг хукми кандай Суннат ми? вожиб ми? Аллох рози булсин!!! RE: Ҳайит намози - Муслим - 08-28-2011 (08-27-2011, 10:20 PM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкеум ва рахматуллахи ва баракатух! Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! (08-27-2011, 10:20 PM)beruni2008 Wrote: Икки Хайит намозини укишнинг хукми кандай Суннат ми? вожиб ми? Ҳайит намозларининг ҳукми
Уламолар Ийд намозлари, яъни ҳайит намозларининг ҳукми борасида турлича тўхтамларга келишди. Бу борада уч хил қараш мавжуд:
1. Ҳайит намози суннати муаккада, яъни таъкидланган суннат. Бу имом Молик ва Шофеий раҳматуллоҳи алайҳимоларнинг сўзлари. 2. Ҳайит намози фарзи кифоядир. Бу имом Аҳмад раҳматуллохи алайҳнинг қарашлари. 3. Ҳайит намозини ўқиш ҳар бир мусулмон учун бурч ва эркаклар учун фарз. Кимки уни бирон узрсиз тарк этса, гуноҳкор бўлади. Бу имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг қарашлари бўлиб, имом Аҳмаддан ҳам шундай ривоят бор. Ушбу қарашни маъқул санаганлар орасида Шайхулислом Ибн Таймийя ва Шавконий раҳматуллоҳи алайҳимолар бор. (Қаранг: "Ал-Мажмуъ" 5/5; "Ал-Муғний", 3/253; "Ал-Инсоф", 5/316; "Ал-Ихтиёрат", 82-бет). Ана шу учинчи фикрни олға сурганлар қуйидаги матнларни далил сифатида келтирадилар: 1. Қуръондаги "Кавсар" сурасининг 2-ояти (маънолари таржимаси): "Бас, сиз Парвардигорингиз учун намоз ўқинг ва жонлиқ сўйиб, қурбонлик қилинг!" Ибн Қудома "Ал-Муғний"да шундай дейдилар: "Бу оят маъноси борасидаги машҳур фикрга кўра, бу Ийд намозидир". Баъзи уламолар ушбу оятдаги намоз фақат Ийд намози эмас, балки умумий маънода, деб айтадилар. Шунга кўра, ушбу оят биз намозларимиз ва қурбонликларимизни фақат Аллоҳгагина қилишга буюрилганимизни англатади. Бу маънода яна бошқа бир оят ҳам бор (маънолари таржимаси): "Айтинг, эй Муҳаммад: "Албатта намозим, қурбонлигим, ҳаётиму мамотим бутун оламларнинг Парвардигори бўлмиш Аллоҳ учундир" (Анъом сураси, 162). Муфассирлар Ибн Жарир (12/724) ва Ибн Касир (8/502) ҳам оятнинг мана шу маънода эканлигини айтганлар. 2. Ҳақиқат шуки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларни, ҳатто аёлларни ҳам ҳайит намозига боришга буюрдилар. Имом Бухорий (324-ҳадис) ва Муслим (890-ҳадис) Умму Атия разияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни аёлларни Фитр ва Қурбонлик ҳайитига олиб чиқишга, ёш қизларни, ҳайз кўраётган ва бокира аёлларни ҳам олиб чиқишга буюрдилар. Ҳайз кўраётган аёллар намозгоҳдан узоқроқда туришлари лозим бўлиб, аммо яхшилик ва мусулмонларнинг тўпланишига гувоҳ бўлиб туришлари керак эди. Мен айтдим: "Ё Расулаллоҳ, бизлардан биронтамизнинг ёпинчиғимиз бўлмаса-чи?" Шунда у киши: "Унинг опаси (ё синглиси, дугонаси) қарзга бериб турсин", дедилар". Ҳайит намозининг вожиб эканлигига ушбу ҳадис юқорида келтирилган оятдан кўра кучлироқ далилдир. Шайх Ибн Усаймин "Мажмуъул-Фатово"да шундай деганлар (16/214): "Менинг ўйлашимча, ҳайит намози фарзи айндир (яъни ҳар бир мусулмон учун фарз). Эркакларга уни адо этмаслик жоиз эмас. Аксинча, улар намозда иштирок этишлари лозим. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шунга буюрганлар. У киши ҳатто бокира қизларни ва одатда узлатда қолувчи аёлларни ҳам ҳайит намозига чиқишларини буюрдилар. Шунингдек, у киши ҳайз кўраётган аёлларнинг ҳам ҳайит намозига чиқишларини, бироқ намоз ўқилаётган жойдан нарироқда туришларини буюрдилар. Бу ушбу намознинг шарт эканини кўрсатади". Шу китобда у кишининг яна бошқа сўзлари ҳам келтирилади (16/217): "Менинг фикримча, далилларга биноан тўғрироқ фикр шуки, бу намоз фарзи айндир. Узри бўлмаган ҳар бир эркак бу намозга чиқиши вожиб". Айни тўпламда Шайх Ибн Бознинг ҳайит намози фарзи айн экани ҳақидаги қарашга муносабати келтирилган (13/7): "Далилларга биноан, афтидан, ушбу фикр тўғри бўлса керак". |