Ўлик туғилган ёки туғилган заҳоти ўлган чақалоқ жанозаси - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Умумий бўлим (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=5) +--- Forum: Модераторлар учун (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=41) +--- Thread: Ўлик туғилган ёки туғилган заҳоти ўлган чақалоқ жанозаси (/showthread.php?tid=817) |
Ўлик туғилган ёки туғилган заҳоти ўлган чақалоқ жанозаси - Муслим - 08-22-2011 Чала туғилган болаларни кўмиш
Аллоҳга ҳамдлар, Расули, Расулининг оиласи ва асҳобларига салавоту саломлар бўлсин. Сўнг ... Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси Даъват Ҳайъати аъзоси Абдурраҳмон ибн Муҳаммад Атиқ томонидан Бош Раисга юборилган ва Илмий Изланишлар идорасида 1853 сонли, 20 / 06 / 1405 йил тарихи билан қайд этилган саволни кўриб чиқди. Фатво сўраган шахс саволининг матни қўйидагича эди: Бир ёки бир неча чала туғилган ҳомилани битта чуқурга кўмса бўладими? Изланишлардан сўнгра Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради: Аслида ҳар бир маййитни катта ёки кичик ёхуд тўрт ойга тўлган, руҳ пуфланган ва инсон шакли кирган ҳомила бўлсада, алоҳида қабрга қўйиш шарт. Аммо руҳ пуфланмаган бўлса, ундай ҳомилаларнинг бир нечасини битта чуқурга кўмишнинг зарари йўқ. Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин. Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 9235.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён Чала туғилган бола
Савол: Хотинимнинг тўрт ойлик боласи тушди. Унга жаноза намозинин ўқимай, дафн этдим. Мен нима қилишим кераклиги ҳақида тушунтириш берсангиз. Жавоб: Модомики, тўрт ой тўлган экан, Абу Довуд ва Термизий (раҳимаҳумаллоҳ)лар Муғийра ибн Шўъба разияллоҳу анҳудан ривоят қилишган қуйидаги ҳадис далолат қилган умумий маъноларга асосланиб уламолар айтган қавлларга кўра, уни ювиб, кафанлаб, жаноза намози ўқилиши керак эди: «Чала туғилган болага (жаноза) намоз(и) ўқилади» (Абу Довуд 3180; Термизий 1031; Насоий 1942, 1948; Имом Аҳмад 4/248, 249; Ибн Можа 1507; Ҳоким 1/355, 363; Таёлисий 702; Байҳақий 4/8, 25). Лекин энди замони ўтди ва сиз бирон нарса қилмайсиз. Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин. Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 3817-2.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён Ўлик туғилган чақалоқни ювиш
Саволлар: А) Айрим одамлар маййитни қабрга қўйгач дафндан илгари лаҳаднинг оғзига тош ёки тахта қўйиб, лаҳад оғзини тупроқ билан маҳкамлайдилар. Бундай қилиш жоизми ёки йўқми? Б) Туғруқда чақалоқ ўлик туғилса унга исм қўйилиб, етук инсон каби ювилиб, кафанланади. Аслида унга исм қўйилиши керакми ёки исмсиз дафн этилаверадими? Баъзи одамлар чақалоқни одатдаги оқ рангли матоҳга кафанланмайди. Балки қора матоҳга кафанланадилар. Хусусан, чақалоқ биринчи марта ўлаётган оилалар шундай қиладилар. (Бу ишлар жоизми?). Буларни менга тушунтириб берсангиз. Жавоб: Аввало, маййитни лаҳадга қўйилгач унинг оғзига ғишт ёки ғиштга ўхшаш бирон нарсани қўйиш ва ғишт устидан ичкарига тупроқ кирмаслиги учун тупроқ билан маҳтаҳкамлаш машруъдир. Иккинчидан, агар чақалоқ она қорнида руҳ пуфланганидан сўнгра туғилган бўлса, уни ювилади, кафанланади ва унга жаноза намози ўқилади, дафн қилинади ва исм қўйилади. Кафаннинг оқ рангда бўлиши – суннатдир. Бироқ, қора рангдаги матоҳга кафанланса ҳам жоиз бўлсада, суннатга хилофдир. Агар ирим ёки нафрат изҳори учун қора рангдаги матоҳга кафанланса, Аллоҳнинг қазо ва қадарига сабрсизлик бўлгани учун ҳаромдир. Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин. Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 4884.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён Чақалоқлар туғилган заҳоти ўлдилар ...
Савол: Аллоҳ таоло менга иккита ўғил берди ва улар туғилганларидан бир соат сўнгра вафот этдилар. Мен ўша пайтда уйда эмас эдим. У иккисини жаноза намозини ўқимай дафн қилишибди. Сафаримда вафотларидан бир ҳафта кейин келдим ва уйдагилардан уларнинг исмлари ҳақида сўрасам, улардан биттасига Муҳаммад, иккинчисига эса Али деб от қўйишган экан. Зудлик билан таҳорат олдим ва уларннг қабри олдига бориб, ҳар иккисига ҳам жаноза намози ўқидим. Ахир, улар менинг ўғилларим эди. Мен сизлардан шуни сўрамоқчиман: Уларни жанозасиз кўмилгани учун биз бирон каффорот беришимиз керакми? Жавоб: Агар воқеъа сиз айтганингиздек бўлган бўлса, уларга дафн қилинган қабрлари олдида ўқиган намозингиз раводир. Сизлар каффорот бермайсизлар. Лекин маҳалла–кўй, болаларнинг жон талвасалари бошлаганидан то дафн қилингунларича мусулмонларга лойиқ бўлганидек Аллоҳ машруъ қилган амалларни қилишлари керак эди. Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин. Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 6748-1.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий Аъзо: Абдуллоҳ ибн Қаъуд Чала туғилган болаларни қаерга ташлашлари номаълум ...
Савол: Айрим касалхоналарда хотинлар беш ойлик ҳомилаларини туғадилар. Бироқ чала туғилган бу ҳомиланинг оқибати номаълумлигича қолади. Унинг кўмилгани, жанозаси ўқилгани ёки ахлатга отилганини билиб бўлмайди. Биз, сиз жаноблардан бу мавзуни текшириб кўриш ва текшириш натижаларида бизга тушунтириш беришингизни сўраймиз. Айтингларчи, руҳи пуфланганидан сўнгра чақалоқни ювиб, жанозасини ўқиладими? Унга исм қўйиладими? Жавоб: Агар ҳодиса сиз айтгандек бўлиб, аёл киши беш ойлик ҳомиласини тушурса, чала туғилган болани ювилади, кафанланади, жанозаси ўқилади. Худди катта ёшдаги одам учун қилинганидек ақиқасининг қилиниши эса, суннатдир. Уни ҳам мусулмонлар қабристонига дафн этилади ва исми қўйилади. Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин. Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 9820-2.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён Икки ёки уч ойлик ҳомила тушди ...
Савол: Ҳурматли уламолар, менинг хотиним, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ насиб этган олтита фарзандимни туғди. Улардан кейин беш марта ҳомиладор қолишига қарамай, икки ёки уч ой ўтгач ҳомиласини тушурди. Мен қон кела бошлагач уни зудлик билан касалхонага олиб борар эдим. Докторлар уни беҳуш қилиб, бачадонини тозалашар эди. Мен эса чала туғилган боланинг оқибатидан бехабар қолар эдим. Айтингларчи, уни дафн этиш керакмиди ёки йўқми? Уларни дафн қила олмаганим учун мен бирон нарса қилишим керакми? Менга йўл кўрсатинглар! Жавоб: Тўрт ойни тўлдирмаган ҳомилани ҳануз руҳ пуфланмагани боис ювилмайди, унга жаноза ўқилмайди, исм ҳам қўйилмайди ва ақиқа ҳам қилинмайди. Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин. Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 12214.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён |