Сиёҳдан қизғанди ва савобсиз қолди! (Саловатни қисқартириб ёзиш) - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Руҳий тарбия (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=19) +--- Forum: Одоб (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=43) +--- Thread: Сиёҳдан қизғанди ва савобсиз қолди! (Саловатни қисқартириб ёзиш) (/showthread.php?tid=785) |
Сиёҳдан қизғанди ва савобсиз қолди! (Саловатни қисқартириб ёзиш) - abu Huzayfa - 07-26-2011 assalamu alaykum ua rohmatulloh! ayrim kitoblar, maqolalar, saytrlar ua umuman dinga taaluqli bo'lgan eralrda QISQARTMAlarni uchratamiz. masalan; sollallohu alayhi ua sallam iborasini S.A.V. deyishlari; Subhanahu ua Ta'ala S.V.T. deyishlari umuman shunday qisqartmalar mumkinmi? sahobalar, tobeinlar, taba-tobeinlar Rosulu LLoh deganda S.A.V. deb yozishganmi, yoki shunday deb aytishganmi? bu haqda Quron ua Sunnat nima deydi? jazakumu LLohu hoyron! (ammo eng qiziqarlisi shundaki, bu Robbaniy so'zlarni qisqartiradi ua qolgan bemani, befoyda, besavob iboralini esa to'liq qilib yozisahdi, subhan Alloh!) RE: Сиёхдан кизганди ва савобсиз колди! - Муслим - 07-27-2011 Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Дарҳақиқат, сиз айтган ҳолат бугунги кунда кўп китоб, мақола ва сайтларда учратиш мумкин. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам номлари зикр қилинганда С.А.В. ёки А.С.С. деб ёзадилар. Бу борада баъзи уламоларнинг фикрларини келтирмоқчиман. Шояд мўминларга эслатма бўлса. Ҳофиз Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ «ал-Баъис ал-хасис» номли машҳур китобларининг ҳадисларни қандай ёзиш лозим экани ҳақидаги бобида айтадилар: «Ҳар доим Аллоҳни улуғлаш ва Унинг Расулига (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) салавот айтиш лозим, ҳатто агар бу сўзлар кўп бора такрорланса ҳам. Бундан толиқмаслик керак. Чунки бу сўзлар улкан яхшиликни ўз ичига олган. Салавот ва салом сўзларини тўлиқ ёзиш керак. Уларни шартли белгилар билан белгилаш ярамайди. Яна «алайҳиссалом» сўзи билан чекланиб қолмаслик керак. Аниқ ва тўлиқ қилиб «соллаллоҳу алайҳи ва саллам» деб ёзиш лозим». Шунингдек имом Ибн Жамоа айтадилар: «Қачонки у (толиби илм) ҳар сафар Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) исмини ёзганида, салавот ва салом сўзларини қўшсин ва у зотга овозини чиқариб салавот айтсин. Салафлар ҳам, уларга эргашувчилар ҳам «соллаллоҳу алайҳи ва саллам» деб ёзишни ўзларига қоида қилиб олдилар. Бу сўзлар Аллоҳ таоло ўзининг улуғ Китобида айтганига мувофиқ бўлиши учун: «Албатта Аллоҳ ҳам, Унинг фаришталари ҳам пайғамбарга дуою салавот айтурлар. Эй мўминлар, сизлар ҳам у зотга саловот ва саломлар айтинглар!» (Аҳзоб: 56). Бу борада батафсил тўхталсак. Салавот сўзлари китобларда қисқартирилган ҳолда ёзилмаслиги керак. Ҳатто агар улар бир қаторда, бир неча бор учраса ҳам. Худди баъзи одамлар қилганидек. Улар яхшиликдан маҳрум бўлишади, ҳамда бу сўзларни ёзишни ўзлари учун малолланиш деб ҳисоблашади ва фақатгина уларнинг бош ҳарфларини ёзишади. Масалан: «с.а.в.с.», «а.с.с.». Буларнинг барчаси Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳақларини адо этишга тўсқинлик қилади» (Қаранг: «Тазкирату-ссамиъ» 162). Мана бу имомларнинг сўзлари барчамизга насиҳат бўлсин! Кўп сонли сатрларни ёзишлик бизни малоллантирмаётган экан, келинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот ёзиш ҳам бизни малоллантирмасин! RE: Сиёҳдан қизғанди ва савобсиз қолди! (Саловатни қисқартириб ёзиш) - Муслим - 09-27-2012 Аввалги имомларнинг аксари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам номлари зикр қилинганда ҳатто “алайҳиссалом” деб айтишлик ёки ёзишлик билан чегараланишдан қайтаришган. Унда саловотни умуман ёзмай, ҳарфларни ёзиб қўйишлик ҳақида нима дея оламиз?! Ҳофиз Саховий раҳимаҳуллоҳ “Фатҳул муғис”да келтирадилар: “Ибн Салоҳ “алайҳиссалом” сўзи билан (саловотни) қисқартиришликни қатъий қораланганини айтарди”. Ибн Салоҳ раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Пайғамбарга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) салом ва саловот ёзишнинг муҳимлигига аҳамият бериш даркор. Буни тез-тез ёзишлик зериктирмасин! Чунки бунга бепарволик қилган, ўзини улкан улушдан маҳрум қилади” (Қаранг: "Муқаддима Ибн Салоҳ" 92). Нававий раҳимаҳуллоҳ ҳам “ат-Тақриб”да шунга ўхшаш сўзларни айтганлар. Саховий раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Дангаса, жоҳил ва энди илм талаб қилишни бошлаганлар қилганидек, “соллаллоҳу алайҳи ва саллам” ўрнига с.а.в. қўйишлик билан солатни ўрнига ҳарф қўйишлик жоиз эмас” (Қаранг: “ал-Қовл ал-бадиъ" 238). Суютий раҳматуллоҳи алайҳ дедилар: “Салом ва саловот ёзишнинг ўрнига с.а.в. каби ҳарфлар ёки икки ҳарф кўринишидаги белги қўйишлик қораланган. Аксинча, буни тўлиқ ёзиш керак. Айтишларича, саловотни ёзишликни с.а.в. кўринишида қисқартирган биринчи одамнинг қўли кесиб ташланган экан” (Қаранг: “Тадриб ар-ровий” 2/77). Шайх Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Аллоҳнинг амрини бажарган ҳолда Пайғамбарга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саловотни тўлиқ ёзишинг қарор топган. Баъзи публицист ва ёзувчилар қўллагани каби оддийгина қилиб “сад”, ёки “с.а.в.” ва бошқа белги ва ҳарфларни ёзиб қўйишлик билан уни қисқартирмаслик керак. Чунки бунда Ўзининг улуғ Китобида: «Албатта Аллоҳ ҳам, Унинг фаришталари ҳам пайғамбарга дуою салавот айтурлар. Эй мўминлар, сизлар ҳам у зотга саловот ва саломлар айтинглар!» (Аҳзоб: 56) деб айтган Аллоҳ таолонинг амрига хилофлик бор” (Қаранг: “Фатава Ибн Баз” 2/397). RE: Сиёҳдан қизғанди ва савобсиз қолди! (Саловатни қисқартириб ёзиш) - Mumtaazah - 07-19-2013 Assalamu Alaykum Varohmatulloh Hozirgi kunda keng tarqalgan As.al.vr.vb(Assalamu Alaykum Varohmatullohi Vabrokatuh) yoki B.R.R(Bismillahir Rohmanir Rohiym)lar haqida ham ma`lumot bersangizlar... Jazakumullohu Hoyron... |