Тавҳид форуми
Балиқ овлаш ҳақида - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Таом, ичимлик, қурбонлик (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=33)
+--- Thread: Балиқ овлаш ҳақида (/showthread.php?tid=784)



Балиқ овлаш ҳақида - rinat80_09 - 07-25-2011

Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Дам олиш кунлари яъни якшанба кунларида баъзида иш кунида хам балик овлашни узига одат килиб олса, (кармок билан ёки махсус балик овлаш учун чиккан турлар билан) шариатда бунинг хукми кандай? Аллох рози булсин!


RE: Балиқ овлаш ҳақида - Муслим - 07-25-2011

Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Балиқ ёки бошқа ҳар қандай жониворни эҳтиёж бўлса овлаш мумкин. Бироқ Ислом ов қилиш мобайнида зараркурандалик қилишдан қайтаради. Ўша ҳайвон гўштига ёки ундан фойдаланишга эҳтиёжи бўлмай туриб, эрмак сифатида ҳайвонларни ўлдириш мумкин эмас. Ҳадисда айтиладики: «Кимки бир қушни эрмак учун ўлдирса, у Қиёмат куни Аллоҳга: «Эй Роббим, фалончи мени эрмак учун ўлдирди, бирор мақсад билан ўлдирмади» деб бақириб, ёлворади» (Насоий ривояти).
Валлоҳу аълам.